← Назад
Решение #76357 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| мартда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5861 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 463 | — | law | |
| муджоновани ЖК | 169 | — | law | |
| исми ва | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 08 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Д.Маҳмуджонова ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI”
адвокатлик фирмасининг адвокати А.Тилововнинг иштирокида,
Маҳмуджонова Дилноза Ҳасан қизига нисбатан 1-10062502/160-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Маҳмуджонова
Дилноза
Ҳасан
қизи
(MAHMUDJONOVA DILNOZA HASAN QIZI),
2006 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
ўрта,
турмушга
чиқмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза
МФЙ, Гулистон кўчаси, 13-уйда рўйхатда
турувчи, эҳтиёт чораси сифатида "муносиб
хулқ-атворда
бўлиш
ҳақидаги
тилхат"
қўлланилган, туман судининг 2025 йил 11
мартдаги ажримига кўра, қидирув эълон
қилиниб,
"муносиб
хулқ-атворда
бўлиш
ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чораси
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасига
ўзгартирилган, 2025 йил 22 мартда ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисми ва 227моддаси
2-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Д.Маҳмуджонова 2024 йил 20 октябрь куни
соат тахминан 03:30да Чилонзор тумани, 10-мавзе, “Кўтарма”
МФЙ ҳудудида жойлашган “Нари” номли меҳмонхонанинг 4сонли хонасида бўла туриб, ушбу хонада бўлган таниши
фойдаланиб, унга тегишли баҳоси 2.000.000 сўм “Iphone 11”
русумли телефон аппарати ва 100 АҚШ доллари (Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг “cbu.uz” расмий сайтининг
валюталар курси архивидан олинган маълумотга асосан,
20.10.2024 йил ҳолатига кўра, 1 АҚШ долларининг сўмга
нисбатан қиймати 12803.06 сўмни, 100 АҚШ доллари
1.280.306 сўмни ташкил этган) бўлган“Samsung verizon”
русумли телефон аппарати, 200.000 сўм миқдоридаги пулларни
яширин равишда талон-торож қилиб, К.Шомақсудовга тегишли
шахс
гувоҳномаси
(ID картаси)ни ғаразгўйлик ниятларида эгаллаб, воқеа
жойидан яширинган.
Судланувчи Д.Маҳмуджонова суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, 2024 йил 19 октябрь куни соат
тахминан 17:00да таниши Комронга телефон қилиб, уни
Шайхонтоҳур тумани, “Кўкча Дарвоза” МФЙга чақирганлиги,
соат тахминан 17:20да у унинг олдига келганлиги ва у билан
гаплашиб, бирга соат тахминан 23:00да Чилонзор тумани, 10мавзе ҳудудида жойлашган “Нари” номли меҳмонхонага
боришганлиги, меҳмонхонада ўз хоҳиши билан Комрон билан
жинсий
алоқада
бўлганлиги,
сўнг,
Комрон
ухлаб
қолишганлиги,
2024
йил
20 октябрь соат тахминан 02:00да у уйғонганлиги ва
Комронинг “Iphone 11” русумли телефон аппаратини ўйнаб
ўтирганлиги, соат тахминан 03:00да Комроннинг “Iphone 11”
русумли телефон аппарати, “Samsung Verizon” русумли
тугмали телефон аппарати, шахс гувоҳномасини ва 200.000 сўм
миқдоридаги
пулларни
Комрон
ухлаб
ётганлигидан
фойдаланиб,
ўғирлаб
олиб
кетганлиги,
200.000
сўм
миқдоридаги пулларни ўз шахсий эҳтиёжига ишлатиб
юборганлиги, орадан тахминан 3 кун ўтганидан сўнг, у
Шайҳонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Б1” номли
кароэкининг олдида турган вақтида олдига Камрон келганлиги
ва у ундан ўғирлаб олган нарсаларни ҳамда 200.000 сўм
миқдоридаги
пулларини
қайтариб
берганлиги,
ҳозирда
К.Шомақсудовга етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаб
берганлиги, дастлабки терговда ўз айбига иқрорлик тўғрисида
келишув тузиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлиги,
ўз айбига иқрорлик тўғрисида келишувнинг барча оқибатлари
унга
тўлиқ
тушунтирилганлиги,
ўз
ҳаракатларининг
моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини
англаб етганлиги, содир қилган жинояти оқибатида етказилган
зарарни тўлиқ тан олиши ва унинг ўрнини ўз ихтиёри билан
келишувини тўлиқ қувватлаб, уни тасдиқлаб, суддан ўзига
енгиллик беришни сўради.
Тарафларнинг
розилиги
билан
суд
мажлисида
кўрсатувлари ўқиб эшиттирилган жабрланувчи К.Шомақсудов
дастлабки тергов даврида, у Дилноза исмли қизни 5 ёки 6
ойдан буён танишлиги ва унга нисбатан шахсий адовати
йўқлиги, 2024 йил 19 октябрь куни соат тахминан 15:00дан
16:00гача бўлган вақт оралиғида унга олдиндан таниш бўлган
Дилноза исмли қиз ҳозирда эсида қолмаган телефон рақамидан
қўнғироқ қилганлиги ва унга кўришилик деб айтганлиги ва у
унинг таклифига рози бўлганлиги, шунингдек, таниши Дилноза
билан телефон орқали суҳбати жараёнида, Шайҳонтоҳур
тумани ҳудудида жойлашган “Кўкча” номли масжидда соат
тахминан
16:30дан
17:00гача
бўлган
вақт
оралиғида
кўришадиган бўлишганлиги, шундан сўнг, у соат тахминан
16:30дан 17:00гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтоҳур
тумани ҳудудида жойлашган “Кўкча” номли масжидининг
олдига борганида, шу ерда таниши Шахноза уни кутиб
турганлигини кўрганлиги, сўнгра, у таниши Шахноза билан
кўчада гаплашиб турганлиги, шунингдек, у таниши Шахноза
билан суҳбати жараёнида Чилонзор тумани, 10-мавзе ҳудудида
жойлашган “Нари” номли меҳмонхонага боришликни таклиф
қилганлиги ва таниши Шахноза ҳам унинг таклифига рози
бўлганлиги, шундан сўнг, соат тахминан 19:00дан 19:30гача
бўлган вақт оралиғида таниши Дилноза билан Чилонзор
тумани, 10-мавзе ҳудудида жойлашган “Нари” номли
мехмонхонага
боришганлиги,
таниши
Дилноза
билан
биргаликда “Нари” номли меҳмонхонанинг қабул бўлимига
ўзларининг
паспортларининг
тақдим
қилишганлиги
ва
меҳмонхонада ишловчи ходим уларни рўйхатдан ўтқазганлиги,
сўнгра, у меҳмонхонага 400.000 сўм миқдоридаги пулларни
берганлиги ва уларга ушбу меҳмонхонанинг 4-хонани
берганлиги, шундан сўнг, у таниши Дилноза билан 4-хонага
чиқишганлиги, сўнгра, у таниши Дилноза билан жинсий
алоқада бўлганлиги ва соат тахминан 23:00да чарчаганлиги
сабабли ухлаб қолганлиги, шундан сўнг, у 2024 йил
20 октябрь куни соат тахминан 03:00дан 03:30гача бўлган
вақтида уйғонганлиги ва соат неча бўлганлигини кўриш
мақсадида, хонада бўлган кийим жавонида турган киймининг
чўнтагини кўрган вақтида ўзига тегишли бўлган оқ рангли
2.000.000 сўмлик бўлган “Iphone 11” русумли телефон
аппарати, баҳоси 100 АҚШ долларига тенг бўлган “Samsung
Verizon” русумли тугмали телефон аппарати, шахс гувоҳномаси
билганлиги, шундан сўнг, у хонада таниши Дилноза йўқлигини
билганлиги, шундан сўнг, унга тегишли бўлган телефон
аппаратлари, шахс гувоҳномаси (ID карта) ва пулларини
таниши Дилноза ўғирлаб кетганлигини билганлиги, шундан
сўнг, 102 ишонч рақамига қўнғироқ қилганлиги ва ИИО
ходимлари унинг олдига келишганлиги ва бўлган ҳолат
юзасидан
тегишли
ҳужжатлар
расмийлаштиришганлиги,
шундан сўнг, 2024 йил тахминан 21 октябрь ёки 22 октябрь
куни у “Iphone 11” русумли телефон аппаратида бўлган
“ICloud” дан фойдаланиб, телефон аппарати қаерда ишлатиб
турилганлигини кўрганлиги ва телефон аппарати ишлатиб
турилган манзилга яъни ҳозирда аниқ манзили эсида қолмаган
Шайҳонтоҳур тумани ҳудудига борганлиги, сўнгра, телефон
аппарати ишлаб турганлиги кўрсатилиб, турган манзилда
таниши Дилноза турганлигини кўрганлиги ва унинг ёнига
борганлиги, сўнгра, Дилнозага оқ рангли “Iphone 11” русумли
ва “Samsung Verizon” русумли тугмали телефон аппаратларини
ҳамда
шахс
гувоҳномаси
(ID карта) ва 200.000 сўм миқдоридаги пулларини қайтариб
беришини сўраганлиги, шу вақтда таниши Дилноза унга
тегишли бўлган оқ рангли “Iphone 11” русумли ва қора
“Samsung Verizon” русумли тугмали телефон аппаратларини
ҳамда шахс гувоҳномаси (ID карта) ва 200.000 сўм миқдоридаги
пулларини қайтариб берганлиги, шундан сўнг, таниши
Дилнозадан “нима сабабдан менинг нарсаларимни ўғираб олиб
кетдинг” деб сўраган вақтида таниши Дилноза унга
индамасдан турганлиги, шундан сўнг, у унга индамасдан
кетганлиги, шундан сўнг, ИИО ходимларининг олдига бориб,
бўлган ҳолатни маълум қилганлиги ва ўзига тегишли бўлган оқ
рангли “Iphone 11” русумли ва қора рангли “Samsung Verizon”
русумли тугмали телефон аппаратларини ҳамда шахс
гувоҳномаси (ID карта)ни топширганлиги, 200.000 сўм
миқдоридаги пулларини эса таниши Дилнозадан қайтариб
олганидан сўнг, ўзининг шахсий эхтиёжларига ишлатиб
юборганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Суд, судланувчи Д.Маҳмуджонованинг жиноят содир
этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган
кўрсатувидан
ташқари,
жабрланувчининг
аризаси,
тушунтириш хатлари, нарса ва буюмни олиш, юзлаштириш,
нарсани таниб олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари,
айбига иқрорлик келишуви, ашёвий далил ҳамда жиноят иши
бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
Д.Маҳмуджонованинг ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини
яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган қилмиши
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми билан ва ғаразгўйлик ёки бошқа паст
ниятларда паспорт ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларни
эгаллашда ифодаланган қилмиши Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, Д.Маҳмуджонованинг айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишувини
муҳокама
қилиб,
келишувни
тузишда
Д.Маҳмуджонованинг процессуал ҳуқуқлари таъминланган
бўлиб, у ҳимоячиси билан маслаҳатлашганидан сўнг ўз
ҳаракатларининг
моҳиятини,
шунингдек
ўзи
берган
илтимосноманинг оқибатини англаб етган ҳолда ихтиёрий
равишда илтимоснома берганлиги, илтимосномани беришда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
5861-моддасида
кўрсатилган
талаблар
тўлиқ
бажарилганлиги,
келишув
Д.Маҳмуджонова томонидан ихтиёрий равишда тузилганлиги, у
келишувнинг
моҳияти,
унинг
шартлари
тўлиқ
тушунтирилганлиги ва Д.Маҳмуджонова унинг оқибатларини
англаб етганлиги, судланувчи Д.Маҳмуджонова келишувни
судда тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни тасдиқлашни сўраганлиги,
шунингдек Д.Маҳмуджонова иш бўйича етказилган зарарни
тўлиқ тан олиб, уни ўз ихтиёри билан тўлиқ қоплаганлигини
аниқлади.
Шу сабабли суд, Д.Маҳмуджонованинг айбига иқрорлик
тўғрисидаги келишувини тасдиқлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида
судларга
тушунтирилсинки,
Жиноят
кодексининг
10моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу
туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча
оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин
кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол
ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг
65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари
лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд,
Олий
суд
Пленуми
қароридаги
раҳбарий
иқрорлик тўғрисидаги келишувини Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 621-боби талабларига асосан муҳокама қилиб,
Д.Маҳмуджонованинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан
чин кўнгилдан амалда пушаймонлиги, аёл киши эканлиги,
шахси, муқаддам судланмаганлиги, ижтимоий хавфи катта
бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси
ва
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
463-моддаси
3-қисмининг 3-бандига асосан Д.Маҳмуджоновани ЖКнинг
169-моддаси
1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан тайинланиши
мумкин бўлган жазодан озод қилишни лозим деб топади.
Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Iphone 11” ва
“Самсунг”
русумли
уяли
телефон
аппаратлари,
шахс
гувоҳномаси (ID карта) жабрланувчи К.Шомақсудовга тилхат
орқали
қайтарилганлиги
ҳамда
унинг
судланувчи
Д.Маҳмуджоновага ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга
олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468,
471- 473-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУК М
Қ И Л А Д И:
Судланувчи
Маҳмуджонова
Дилноза
Ҳасан
қизи
(MAHMUDJONOVA DILNOZA HASAN QIZI)нинг айбига иқрорлик
тўғрисидаги келишуви тасдиқлансин.
Судланувчи
Маҳмуджонова
Дилноза
Ҳасан
қизи
(MAHMUDJONOVA
DILNOZA
HASAN
QIZI)
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
169-моддаси
1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ҳамда у
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
70-моддаси
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
463-моддаси
3-қисмининг 3-бандига асосан тайинланиши мумкин бўлган
жазодан озод қилинсин.
Судланувчи Д.Маҳмуджоновага нисбатан қўлланилган
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига
ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида қамоқдан дарҳол озод
қилинсин.
Д.Маҳмуджоновага нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Iphone 11” ва
“Самсунг”
русумли
уяли
телефон
аппаратлари,
шахс
гувоҳномаси (ID карта) жабрланувчи К.Шомақсудовга тилхат
орқали
қайтарилганлиги
ҳамда
унинг
судланувчи
Д.Маҳмуджоновага ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга
олинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация
тартибида
қайта
кўрилиши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович