Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3490 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Ўзмиллийбанк Ответчик / Подсудимый DILYORBEK AGRO MIR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 927737 Claim ID 2896294 PDF Hash 5639092b5d0fb92f... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
Ушбу Кодекснинг 744-моддаси Ушбу Кодекс 744 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а 170700,Kurgontepa, Mustaqillik street 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 7 октябрь 4-1701-2203/3490-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Ддддд” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “ЖЖЖЖЖ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 602 529 999 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қисми, 242 320 810,46 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни банк вакили – Х.Юнусов(ишончнома асосида) иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар - “Ддддд” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 602 529 999 сўм кредитнинг асосий қисми, 242 320 810,46 сўм кредит фоизини ундириш сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгарнинг иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тараф вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳолатидан аниқланишича, “Ддддд” АЖ номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи “Ддддд” АЖ Андижон вилояти бўлими ва “ЖЖЖЖЖ” маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2017 йил 31 март куни 222-03/17-сонли кредит шартномаси тузилган ва унга кўра банк томонидан жавобгарга йиллик 9 фоиз хажмда фоиз тўлаш шарти билан Андижон вилояти Олтикўл туманида “Эркин” МФЙ аҳолиси хонадонларига ихчам иссиқхона қуриш, лимон кўчат сотиб олиш ҳамда кўрсатилган хизматларга иш ҳақи тўлаш учун 960 000 000 сўм, кредит таъаминоти учун тақдим қилиниши режалаштирилган кредит қайтмаслик хатарини суғурта қилиш учун 40 000 000 сўм жами 1 000 000 000 сўм миқдорида 60 ой муддатга кредит маблағи ажратиш белгиланган. Тарафлар ўртасида 2017 йил 29 сентябрь куни №375-09/17-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра банк жавобгарга 372 930 000 сўм миқдорида йиллик 9 фоиз, 247 000 000 сўм йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти бўйича кредит ажратган. Бироқ, жавобгар томонидан 602 529 999 сўм кредитнинг асосий қисми, 242 320 810,46 сўм кредит фоизи ўз муддатида қайтарилмаган. Даъвогар жавобгар жавобгарга кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш ҳақида талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддаси, биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу Кодекснинг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши белгилаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони қаноатлантиришни, почта харажати ва давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179 -моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар – “Ддддд” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 602 529 999 сўм кредитнинг асосий қисми ва 242 320 810,46 сўм кредит фоизи ҳамда 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 16 897 016,18 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Судья И.Жураев