Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/3331 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банки Ответчик / Подсудимый Алимова Юлдузхон Абдинабиевна якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 927333 Claim ID 2896677 PDF Hash 53a92cbcc1a50c9d... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФКнинг 735-моддаси зР ФК 735 law
зР ФК 744-моддаси зР ФК 744 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1701-2202/3331-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг палата аъзоси АТ “Халқ банки” манфаатида, жавобгар ЯТТ “Алимова Юлдузхон Абдинабиевна” ҳисобидан 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз, 400.000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво бўйича иқтисодий ишни даъвогар банк вакили О.Мадаминов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади) АТ “Халқ банки” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “Алимова Юлдузхон Абдинабиевна” (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз, 400.000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жаъвобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Банк билан жавобгар ўртасида 2020 йил 12 август куни 288-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк жавобгарга тикувчилик маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида дастлабки уч ой кредит танига нисбатан имтиёзли давр билан 18 ой муддатга жами 30.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича сурункали равишда шартнома юзасидан тўловлар тўланмаганлиги, кечиктирганлиги натижасида 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик келиб чиққан. Ушбу қарздорликни ундириш учун Банк томонидан жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, аммо мазкур хатлар натижасиз қолдирилганлиги сабабли, Палата Банк манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик ундиришни сўраган. ЎзР ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 иил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги (Матнда кейинги ўринда “Пленум қарори” деб юритилади) Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Тарафлар кредит шартномасининг 2.4 ва 2.6-бандларига кўра, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ амалга оширилишига ҳамда фоизларни тўлаш муддати график асосида ҳар ойнинг 10 санасигача қоплаб берилишига келишишган бўлиб, жавобгар шартноманинг 4.2.1-бандига кўра, кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, қарздор томонидан 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундиришга келишилган. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогар томонидан 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик ундириш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисоб-китоби маълумоти, даъвогар вакилининг суддаги кўрсатмалари билан тўлиқ ўз исботини топади. Юқорида баён этилганларга асосан даъвогарнинг асосий қарз ва фоиз қарздорликларни жавобгардан ундириш ҳақидаги талаби асосли эканлигини эътиборга олиб, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик ундиришни лозим топади. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгардан тўлови кечиктирилган кунлар учун 0,3 фоиз ҳисобида, лекин тўланиши лозим бўлган қарздорлик суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда 400.000 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.4-бандига биноан қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашлигига келишганлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Суд даъвогарнинг тақдим этган пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди ва пеняни камайтиришга асослар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 400.000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 658.740 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 234, 236, 333, 735, 744-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ “Алимова Юлдузхон Абдинабиевна” ҳисобидан: - АТ “Халқ банки” фойдасига 27.119.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5.418.000 сўм муддати ўтган фоиз, 400.000 сўм пеня ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 658.740 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев