Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1398 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "МИКРОКРЕДИТБАНК" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SOHIL BO'YI JAVOXIR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941103 Claim ID 2935523 PDF Hash 7d969138b6211465... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 07 октябрь 4-1105-2202/1398-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси XXXXXXXXXXXXXXX манфаатида жавобгарлар XXXXXXXXXXXXXXX ва XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXдан 150.000.000 сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 75.000.000 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 41.370.313 сўм фоиз қарздорлиги, жами 266.370.313 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни XXXXXXXXXXXXXXга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ва кадастр рақами XXXXXXXXXXXXX бўлган "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси" биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар XXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX (2022 йил 06 сентябрдаги 02/854-сонли ишончнома асосида), иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси XXXXXXXXXXXXXXX манфаатида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар XXXXXXXXXXXXXXX ва XXXXXXXXXXXXXXга нисбатан жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXдан 150.000.000 сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 75.000.000 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 41.370.313 сўм фоиз қарздорлиги, жами 266.370.313 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни XXXXXXXXXXXXXXга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ва кадастр рақами XXXXXXXXXXXXX бўлган "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси" биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни XXXXXXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар XXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан ёзма маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган кредит шартномаига асосан жавобгарга 225.000.000 сўм миқдорда кредит маблағлари иссиқхона қуриш мақсадида ажратилганлигини, кейинчалик иссиқхона бузиб ташланганлигини, кредит таъминоти сифатида XXXXXXXXXXXXXXсига тегишли мулк гаровга қабул қилинганлигини билдириб, жавобгар томонидан тўлов жадвалига риоя қилинмаганлиги сабабли, кредит қарздорлиги вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлсада, қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгарлар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгарлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, XXXXXXXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Банк" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 17 мартда "Давлат дастурлари асосида кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисобрақами бўйича" 94-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига асосан 225.000.000 сўм кредит маблағи иссиқхона қуриш мақсадида йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан, 6 ойлик имтиёзли давр асосида, 2024 йилга қадар қайтариш, бунда, асосий қарз тўлови бўйича имтиёзли муддатнинг бошлиниши кредит ажратилган санадан ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги ПҚ-4498-сонли қарорига мувофиқ кредиторлар: -вилоятлар ёки туман (шаҳар)лар Марказлари томонидан оилаларнинг хоҳиш ва истаклари, тадбиркорлик субъектлари ва ёшларнинг лойиҳалари, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги чуқур ўрганилиб, ҳар бир оила ва тадбиркорлик субъектларининг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бериладиган хулосалар асосида; -товалар (хизматлар) шартнома асосида келишилган анрхда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилганидан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилиши ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 5-бўлими 5.4-бандига мувофиқ, кредит таъминоти сифатида XXXXXXXXXXXXXXсига тегишли бўлган, Тошкент вилояти Паркент тумани Бойкозон МФЙ Қўрғонча кўчасида жойлашган нотурар биногси, ҳолис баҳоловчи ташкилот XXXXXXXXXXнинг 2021 йило 13 мартдаги PR-0094-21-сонли ҳисоботига асосан 504.295.000 сўмга баҳоланган нотурар бино банк кредитлаш сиёсатига асосан юқоридаги далолатнома тузувчилар иштирокида нотурар бинонинг гаровга қабул қилиш қиймати 281.250.000 сўмга ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга тақдим этиши белгиланган. Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ер майдони 0.60 гектар, хажми қурилиш ости майдони 228.43 кв.метр умумий фойдали майдони 143.26 кв.метр, литер 0001-техник хизмат кўрсатиш хонаси, литер 0002-хизмат хонасидан иборат "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси" XXXXXXXXXXXXXXсига Паркент ҳокимлиги томонидан 2017 йил 10 февралдаги 196-сонли Қарорига асосан тегишли бўлиб, ушбу қарор туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастридавлат корхонасида 2017 йил 14 февралда 11-сонли китобига, 89-рақам билан 45-бетига ёзилиб, XXXXXXXXXXXXX кадастр рақами билан рўйхатдан ўтказилган. Шартноманинг мазкур банди ижроси юзасидан тарафлар XXXXXXXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади), XXXXXXXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Қарздор" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXXXXXXси (бундан буён матнда-"Гаровга қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 26 мартда Тошкент вилояти Паркент туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус XXXXXXXXX томонидан ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювчи" ўзига тегишли бўлган нотурар жой биносини бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан "Қарздор" кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган "Гаровга қўйилаётган мулкни кузатиш келишув" далолатномасига асосан ушбу бино-иншоот тарафлар ўзаро 281.250.000 сўмга гаровга қабул қилиш юзасидан келишган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида 2022 йил 08 июль ҳолатига кредитнинг муддати келмаган қисмидан 150.000.000 сўм, кредитнинг муддати ўтган қисмидан 75.000.000 сўм, кредитнинг фоиз қисмидан қарздорлиги 41.370.313 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. "Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз олувчи" ҳамда "Ипотека қўювчи"ларга 2021 йил 19 декабрда 02/1014-сонли ҳамда 2022 йил 30 апрелда 02/559-сонли огохлантириш хатлари юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хатлари "Қарз олувчи" ҳамда "Ипотека қўювчи"лар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида XXXXXXXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 07 октябрь ҳолатига тақдим қилинган 02/943-сонли маълумотномага мувофиқ, жавобгарлар XXXXXXXXXXXXXXX ҳамда XXXXXXXXXXXXXXсига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича кредит қарздорликлари баратаф қилинмаганлиги маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараёнида сўралган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган 94-сонли кредит шартноманинг 2-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 2.1-2.9-бандлариига асосан "Қарз олувчи" томонидан кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда, муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаганда шунингдек, кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" "Қарз олувчи"ни кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 150.000.000 сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 75.000.000 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 41.370.313 сўм фоиз қарздорлиги, жами 266.370.313 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги даъво талабларини асосли деб топиб, уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига асосан ундирувни XXXXXXXXXXXXXXга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ва кадастр рақами XXXXXXXXXXXXX бўлган "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси" биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратишни сўраганни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 2.7-бандига мувофиқ, белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ёки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунга кўра, суд карздорлик ундирувини гаровдаги мол-мулкка қаратишни ҳамда гаровдаги мулкнинг бошланғич сотув баҳосини тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган "Гаровга қўйилаётган мол-мулкни баҳолаш бўйича" тузилган келишув далолтаномасига асосан XXXXXXXXXXXXXXсига XXXXXXXXXXXXX кадастр хужжатига асосан тегишли бўлган Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ер майдони 0.60 гектар, жажми қурилиш ости майдони 228.43 кв.метр умумий фойдали майдони 143.26 кв.метр, литер 0001-техник хизмат кўрсатиш хонаси, литер 0002-хизмат хонасидан иборат "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси"га қаратиш ҳамда 281.250.000 сўм миқдорида гаров сифатида қабул қилинганлигини инобатга олиб, гаров мулкининг бошланғич сотув бағосини келишилган суммада белгилашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 150.000.000 сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 75.000.000 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 41.370.313 сўм фоиз қарздорлиги, жами 266.370.313 сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни XXXXXXXXXXXXXXсига XXXXXXXXXXXXXXга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ва кадастр рақами 11- 09-03-01-01-1124 бўлган "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси" биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан)га қаратишни, гаров мулкининг бошланғич боҳосини тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда "Гаровга қўйилаётган мол-мулкни баҳолаш бўйича" тузилган келишув далолтаномасига асосан 281.250.000 сўм қийматда белгилашни низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXX фойдасига 150.000.000 сўм жорий асосий қарз қолдиғи, 75.000.000 сўм муддатида тўланмаган асосий қарз қолдиғи, 41.370.313 сўм фоиз қарздорлиги, жами 266.370.313 сўм кредит қарзи, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув XXXXXXXXXXXXXXга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Паркент тумани, XXXXXXXXXXXX, Бойқозон қўрғони ҳудудида жойлашган ва кадастр рақами 11- 09-03-01-01-1124 бўлган "Юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш комплекси" биноси (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратилиб, гаровга қўйилган мулкнинг бошланғич сотув баҳоси 281.250.000 сўм қилиб белгилансин. Жавобгар XXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан Республика бюджетига 5.327.406.26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS