← Назад
Решение #763828 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
Янгиқўрғон туман адлия бўлими даъвогар АА манфаатида жавобгар ББдан
410 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Пулатов (2022 йил 6
октябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, адлия, жавобгар ва
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахсларнинг иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Янгиқўрғон туман адлия бўлими (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 410 000 000 сўм
асосий қарз ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига асосан, низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи
инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу
шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига
таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга
киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг
ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Наманган вилояти бўйича Ғазначилик
бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб қувватлаб,
жавобгар қурилиш пудрат шартномаси имзоланганлигини, шартномага
биноан қурилиш ишлари амалга оширилганлигини, бироқ жавобгар
томонидан бажарилган 410 000 000 сўмлик пудрат ишлари ҳақи тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПК 170-моддасининг
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
1
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд
мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади. Бироқ, аввалги суд мажлисларида жавобгар вакили ҳақиқатда
даъвогар билан пудрат шартномаси тузилганлигини ва даъвогар томонидан
410 000 000 сўмлик қурилиш пудрат ишлари бажарилганлигини, бюджет
ташкилоти эканлигини, туман Молия бўлимига сметага киритиш учун
мурожаат этганлигини, тўлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли тўлаб
берилмаганлигини баён қилган.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Молия вазирлиги
Ғазначилиги Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ишни кўриш
вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини
тақдим этмади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни
унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Бироқ, аввалги суд
мажлисларида низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Молия вазирлиги
Ғазначилиги Наманган вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси вакили
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ бюджет ташкилотлари
билан шартнома имзоланганганда уни рўйхатдан ўтказиш лозимлигини,
тарафлар ўртасида 2022 йил 10 февралда имзоланган шартнома рўйхатдан
ўтказилмаганлигини,
бироқ
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига биноан қарздорлик юзасидан электрон ҳисоб-варақ
фактуралар Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилиши лозимлигини, шундан
сўнг ҳисоб китоблар амалга оширилишини билдириб, даъвогар томонидан
Ғазначилик бўлинмасига ҳеч қандай ҳисоб-варақ фактуралар тақдим
этилмаганлиги сабабли тўловлар амалга ошириб берилмаганлигини,
жавобгарнинг ҳисоб рақамида бюджетдан режа бўйича ажратилган пул
маблағларидан бошқа пул маблағлари йўқлигини, жавобгар томонидан Молия
бўлимига ўзининг харажатлар сметасига киритилгандан сўнгина бюджетдан
пул маблағлари ажратилишини маълум қилган.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
2
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 февралда 7-сонли мукаммал ва
жорий таъмирлаш ҳамда парджоз ишларини бажариш ҳақида пудрат
шартномаси имзоланган.
Шартномага биноан, даъвогар ва жавобгар 2022 йил 10 март ҳолатига 1сонли Ф-3 шакл расмийлаштирилиб, унга биноан даъвогар томонидан
жавобгарга 410 000 003 сўмлик қурилиш пудрат ишлари бажарилганлиги
тасдиқлаб берилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 1 августда солиштирма далолатнома
тузилиб, унга кўра жавобгар даъвогардан 410 000 000 сўм қарздорлигини тан
олган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 2 августда жавобгарга қарздорликни
тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (бундан буён матнда Бюджет
кодекси деб юритилади) 122-моддасининг биринчи қисмига биноан, юридик
мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган
маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар
томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан
рўйхатдан ўтказилади.
Мазкур модданинг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланган боис, у билан тузилган
шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлсада,
бироқ рўйхатдан ўтказилмаган.
ФКнинг 112-моддасига биноан, битимнинг нотариал шаклига ёки уни
давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий
эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ушбу тоифадаги битимларни ғазначилик бўлинмалари томонидан
рўйхатдан ўтказилиши бюджет маблағларини тўғри сарфлашга ҳамда
ноқонуний йўл билан пул маблағларини айлаштириш орқали ўзлаштиришни
олдини олишга қаратилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
рўйхатдан ўтказилмаганлиги ушбу шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига
олиб келади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, суд даъвогарнинг 410 000 000
сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
ФКнинг 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки
3
бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги
талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай
оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига биноан, битим ҳақиқий бўлмаганида
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани
қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса молмулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан
ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий
эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг
қийматини пул билан тўлаши шарт.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 10 мартдаги 1-сонли Ф-3 шакл
асосан 410 000 003 сўмлик қурилиш пудрат ишлари бажариб берилганлиги
тасдиқлаб берилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 августда
солиштирма далолатнома тузилиб, унга кўра жавобгар даъвогардан
410 000 000 сўм қарздорлигини тан олган.
Бундай ҳолатда, суд битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини ўз
ташаббуси билан қўллаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 410 000 000
сўм мавжуд қарздорликни ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
8 200 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодексининг 122-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
4
112, 113, 114, 236 ва 333-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 48, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини
қўллаб, суд
Янгиқўрғон туман адлия бўлими даъвогар АА манфаатида киритган
даъвоси қаноатлантирилсин.
Битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, ББ ҳисобидан АА
фойдасига 410 000 000 сўм ундирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдаси фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 8 200 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
5