Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/4075 Дата решения 07.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мархамат туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 920055 Claim ID 2930773 PDF Hash 91e02fe39a30377b... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Андижон шаҳар 4-1701-2203/4075-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида даъвогар – “Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар – “Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича иқтисодий ишни Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 141 617 000 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг даъво аризаси суднинг 2022 йил 30 сентябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2022 йил 7 октябрь куни соат 09-00га тайинланган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва суд мухокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ажрими тарафларга юборилган ҳамда тарафлар томонидан ажрим қабул қилинган. Даъвогарга иш 2022 йил 7 октябрда кўришга тайинланганлигини ҳақидаги ажрим икки маротаба юборилган бўлиб, ҳар иккала ажрим ҳам қабул қилиб олинган. Бироқ, аризачи суд мажлисига келмади ва ишни унинг иштирокисиз кўриб чикишга розилик бермади. ИПКнинг 170-моддасига биноан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 2 832 340 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд “Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 141 617 000 сўм ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳғисобидан Республика бюджетига 2 832 340 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев