← Назад
Решение #763921 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 134 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| Суд мажлисида ИПК | 111 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида)
2022 йил 7 октябрь 4-1701-2203/3807-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Мустақил йўл
таъмир” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар- “Андижон
туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан тақдим этган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Юсупов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Д.Хакимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Мустақил йўл таъмир”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб
аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
“Андижон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 49 667 400 сўм қарз, 23 840 280
сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан ўзаро
келишувга эришилганлигини, мавжуд қарздорликлар ҳисоб китоб қилинганда
44 492 003 сўм қарздорлик мавжудлиги аниқланганлигини, 2023 йил 7 октябрь
кунига қадарли 44 492 003 сўм асосий қарздорликни тўлаб беришга, даъвонинг
23 840 280 сўм пеня ва асосий қарздорликнинг қолган қисмидан воз кечишга
келишилганлигини билдириб, келишув битимини тасдиқлаб беришликни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан низо
юзасидан келишувга эришилганлигини, асосий қарздорлик 44 492 003 сўмни
ташкил этишлиги аниқланганлигини, мавжуд қарздорликни 3 ой муддатда
тўлаб беришга, қолган даъво талабларидан даъвогарнинг воз кечиши, суд
харажатларини тўлаб беришни корхона ўз зиммасига олганлигини билдириб,
расмийлаштирилган келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
келишув битимини тасдиқлашни лозим топди.
Келишув битимига кўра, жавобгар даъвогарга 44 492 003 сўм асосий
қарздорликни 2023 йил 7 январь кунига қадарли тўлаб бериш, даъвонинг
23 804 280 сўм пеня ва 5 175 397 сўм асосий қарз ундириш талабидан воз
кечишликка келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар
низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини
ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими
у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 134-моддасига кўра, келишув битими шартлари қонун
ҳужжатларига зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; у шарт асосида тузилган бўлса келишув
битимини тасдиқлашни рад этишлик белгиланган.
Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонун
ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмайди.
ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у
суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга асосан, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси талаблари ҳақида, яъни иш юритиш
тугатилган такдирда айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет
тўғрисидаги, айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи бор
мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги даъвогарга тушунтирилди.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича тарафлардан ундирилиши лозим
бўлган давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра
мувофиқ ҳал этишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 130-133, 195-моддаларини қўллаб,
ажрим қилди:
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Андижон туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонаси 44 492 003 сўм асосий қарздорлик ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажатини 2023 йил 7 январь кунига қадарли
“Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамиятига тўлаб бериш,
“Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти эса 23 840 280 сўм пеня
ва 5 175 397 сўм асосий қарз ундириш талабидан воз кечиш шарти билан
тасдиқлансин.
“Андижон туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан
Республика бюджетига 1 470 153,6 сўм давлат божи ундирилсин.
4-1701-2203/3807-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози томон белгиланган тартибда шикояти келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи
С.Умаралиев