← Назад
Решение #763933 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2022 йил 06 октябрь
4-1706-2201/812-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.К.Абидов
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан
ташқари ******************нинг жавобгар – “******************” акциядорлик
жамияти ҳисобидан тўлаб берилган 2 730 253 сўм пенсия маблағларини регресс
тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари
****************** (бундан буён мантда “Даъвогар” деб юритилади) Хўжаобод
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“******************” АЖ (бундан буён мантда “Жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 2021 йил май ойидан 2021 йил 03 декабрь кунига қадар фуқаро
******************га тўланган 2 730 253 сўм пенсия маблағларини регресс тартибда
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза бўйича ёзма
фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмида мулкчилик шаклидан
қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда
майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш, шунингдек ходимга ушбу Қонуннинг 12-моддаси “б”-“ж”
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун мўлжалланган маблағлар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия
жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилган.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, фуқаро 1956 йил 28 январда
туғилган фуқаро ******************га Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Андижон вилояти Жалақудуқ туманининг 2013
йил 15 февраль кунги “......”-серия 216373-сонли маълумотномасига асосан 822-сонли
ТМЭК кўриги далолатномасида акс этган иш жойида мехнат вазифларини бажариш
вақтида касб касаллиги туфайли умрбод иккинчи ногиронлик гуруҳида имтиёзли
шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат фаолияти билан шуғулланганлик
факти белгиланган. Мазкур 822-сонли ТМЭК кўриги далолатномаси асосида даъвогар
томонидан меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд
бўлган фуқаро ******************га Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-“ж”-бандига
биноан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланган.
Даъвогар
томонидан
мазкур
фуқарога
2022
йил
июнь
ойида
162 205,74 сўмдан, 2022 йил июль ойидан 2022 йил сентябрь ойига қадар
856 015,81 сўмдан, жами 2 730 253 сўм сўм пенсия пуллари ойма-ой тўлаб келинган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга мазкур маблағларни тўлаб бермаганлиги
оқибатида 2022 йил 15 сентябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
2 730 253 сўм қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади)нинг
66-моддаси иккинчи қисмида мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва
ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги
оқибатида ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш, шунингдек ходимга
ушбу Қонуннинг 12-моддаси “б”-“ж” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни
тўлаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказиши
белгилаб қўйилган.
Қонуннинг иккинчи қисмига асосан харажатларни қопловчи пул ўтказиши
белгилаб қўйилганлиги сабабли даъвогар томонидан фуқаро ******************га
тайинланган пенсияни тўлаш учун сарфланган 2 730 253 сўм маблағини қоплаш учун
тўловларни ўтказиш ҳақидаги жавобгарга билдирилган 2022 йил 07 июнь кунги
02-03-220/20-01/32-752-сонли, 2022 йил 05 июль кунги 02-03-220/20-01/32-6-сонли,
2022 йил 05 август кунги 02-03-220/20-01/32-110-сонли, 2022 йил 15 сентябрь кунги
02-03-220/20-01/32-257-сонли талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига кўра, ногиронлик пенсиялари қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган
шахсларга ҳолда тайинланиши белгиланган.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
- боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб
касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби ҳақидаги Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 939-XII-сонли қарори
3-бандига кўра, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар
ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан ходим
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасида
назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”“е”-бандларига мувофиқ пенсиялар тўловига кетадиган харажатларни қоплайдиган
ҳақни 1994 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 80 фоиз миқдорида, 1995
йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 90 фоиз ҳамда 1996 йил ва ундан кейинги
йилларда тайинланадиган пенсиялар бўйича 100 фоиз миқдорида Ўзбекистон
Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлашлари белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
6-бандига мувофиқ, Пенсионерларнинг ҳисобда турган жой бўйича Пенсия
жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган
пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, қонун хужжатларига мувофиқ регресс даъво
аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
4
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан пенсия тўлашга сарфланадиган
харажатларни қоплаш юзасидан ҳисоботлар тақдим этилмаган ва харажатлар
қоплаб берилмаган. Иш материалларида мавжуд бўлган хужжатлар билан
тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2 730 253 сўм тўланган пенсия харажатларини регресс
тартибда ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
ўрганиб чиқиб, даъво талаби қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб,
суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“******************” АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия
Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари ****************** фойдасига 2 730 253
сўм
пенсия
маблағлари
регресс
тартибда
ҳамда
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“******************”
АЖ
хисобидан
республика
бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов