← Назад
Решение #764074 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| онуни | 10 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 6 октябрь 4-1701-2203/3806-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Мустақил йўл
таъмир” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар- Андижон шаҳар
хокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан тақдим этилган даъвоси
бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Юсупов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва Андижон шаҳар хокимлиги
Ободонлаштириш бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 26 февралда №13-сонли пудрат шартнома
тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар Андижон шаҳар Байналминал
кўчасида 345 500 332 сўмлик лоток ва бардюрлар ўрнатиш ишларини бажариш,
жавобгарга эса 2021 йил вақтинчалик харажатлар сметасидаги маблағлар
доирасида 100 000 000 сўммолиялаштириш, шартноманинг қолган 245 500 332
сўм қисмини махаллий бюджетдан маблағ ажратилгандан сўнг молиялаштириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 115 731 538 сўмлик ишлар бажарилиб берилган,
бироқ жавобгар 100 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, қолдиқ 15 731 538 сўм
тўлов амалга оширилмаганлик важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга жавобгардан
15 731 538 сўм асосий қарз, 7 865 769 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Даъвогар 2022 йил 6 октябрь кунги даъвонинг 7 865 769 сўм пеня ундириш
талабидан воз кечишлик юзасидан ариза тақдим этган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, жавобгарнинг топшириғига асосан қисман
ишшлар бажарилганлигини, бироқ жавобгар белгиланган тўловларни тўлиқ
амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда
тўловларни амалга ошириш юзасидан огохлантирилганлигини, бироқ тўловлар
амалга оширилмаганлигини, жавобгар билан келгусидаги ҳамкорлик ҳамда
унинг молиявий ҳолатини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш
талабидан воз кечишлигини билдириб, даъвони асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвонинг асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришликни, пеня ундириш талаби бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида шартнома тузилган
бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгар топшириғига асосан лоток ва
бардюр ўрнатиш ишларини бажариш, жавобгар эса тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 26 февралда 115 731 538 сўмлик қурилишмонтаж ишлари бажарилганлиги юзасидан (справка счёт-фактура о стоимости
выполненых работ) форма-2,3 расмий хужжатлари тасдиқланган ҳамда 2021
йил 13 декабрда №1-сонли электрон хисоб-фактура тасдиқланган. Жавобгар
томонидан 100 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолдиқ 15 731 538 сўм
тўловни амалга оширмаган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 21 апрель кунги №21-сонли талабнома
почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси, тарафлар вакиллари томонидан имзоланган
Форма-2,3 ҳамда хисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра мажбурият шартларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд
тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Тарафлар ўртасидаги шартнома шартларида бажарилган ишлар учун
245 500 332 сўм тўловни махаллий бюджетдан маблағ ажратилгандан сўнг
молиялаштириш белгиланган бўлсада бироқ, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 1995 йил 12 майдаги №1154-сонли фармони иккинчи бандида,
товарлар амалда жўнатилган, ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган
кундан бошлаб тўқсон кун ўткандан кейин, етказиб берилган товарлар,
кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун маблағлар келиб
тушмаганлиги муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида хўжалик
шартномаси шартнома предметини, етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг,
хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳосини, шартноманинг
бажарилиш муддатларини, ҳисоб-китоб қилиш тартибини, тарафларнинг
мажбуриятларини, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим
даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлигини, низоларни ҳал этиш
тартибини ҳамда тарафларнинг реквизитларини, шартнома тузилган сана ва
жойни, шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонунчиликда
белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга
эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак. Хўжалик
шартномасида ҳисоб-китоб қилиш тартиби белгиланаётганда товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини қонунчиликда белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда
олдиндан тўлаб қўйиш албатта назарда тутилган бўлиши кераклиги назарда
тутилган бўлиб, мазкур норма юқоридаги Фармон талабларига мувофиқ
белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўзаро хисоб-китобларнинг амалга ошириш
шартларида юқоридаги Қонун ва Фармон талабларига мувофиқ ҳолда
расмийлаштириши лозим бўлган.
Тарафлар 2021 йил 13 декабрь куни бажарилган ишлар юзасидан хисобфактура расмийлаштирилган бўлиб, мавжуд қарздорлик вужудга келиш санаси
2022 йил 14 март деб баҳолайди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 15 731 538 сўм
асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар бажарилган ишлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли шартноманинг 11,2-бандига асосан тўлов кечиктирилган қарз
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида бироқ мавжуд қарздорликнинг 50 фоизидан
ортмаган миқдорда 7 865 769 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар жамият раҳбари томонидан 2022 йил 6 октябрь куни 7 865 769
сўм пеня ундириш талабидан воз кечишлик юзасидан ариза тақдим этилган.
ИПКнинг 157-моддасига асосан, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини
кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман
воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида
ажрим чиқаришлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 7 865 769 сўм пеня ундириш
талабидан воз кечишини қабул қилишни ва мазкур талаб бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Зеро, ИПК 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз
кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май
кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум
қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, тарафлардан қаноатлантирилган даъво талабларига
мутаносиб равишда Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни
лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 157, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъвогарнинг 7 865 769 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишлик
тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Андижон шаҳар хокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан:
- “Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
15 731 538 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 314 630,76 сўм давлат божи ундирилсин.
“Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 157 315,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогарнинг 7 865 769 сўм пеня ундириш талаби бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев