← Назад
Решение #764106 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/3808-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Хонбоғ миришкори” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Бахрамов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Хонбоғ миришкори” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 9 603 973 сўм муддати ўтган қарздорликни
ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар
билан
электр
энергияси
етказиб
бериш
юзасидан
шартнома
расмийлаштирилганлигини, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни
амалга оширмаганлигини, шартномага мувофиқ кўрсаткичларнинг кўздан
кечириш хисоботи, хисоб-фактура, электр хисоблагич кўрсаткичи ва бошқа
маълумотларни, суд ажримига асосан талаб этилган хужжатларнинг тақдим
этиш имкони мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб
беришликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони рад этишликни
лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, Олтинкўл туман электр тармоқлари
корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 4 январь куни 230469-сонли
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил кунги №230469-сонли электр таъминоти
шартномасини узайтириш бўйича келишув битими тузилган. Келишув
шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига
энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин,
энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ
тўлаш асосида амалга ошириши, истеъмолчи энергиянинг сарфланиши
тўғрисидаги хисоботни шартномада кўрсатилган муддатда тақдим этиши,
ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда, корхона энергия истеъмолининг
шартномада қайд этилган миқдори бўйича ёки ўтган давр учун ҳақиқатдан
истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлов
ҳақи ёзиши ва истеъмолчи шахсий хисоб рақамида бу ҳақда тегишли белги
қўйишга, белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаганда тармоқдан узиб
қўйишликга келишилган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 1 май ҳолатига 9 603 973
сўм қарздорлиги мавжудлиги билдирилган, бироқ мавжуд қарздорлик ойма ой
ҳисобланиш ҳолати, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобот, тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган
хисоб-фактура,
тармоқдан
узилганлик
далолатномаси, электр хисоблагич кўрсаткичи ёҳуд даъвони асословчи бошқа
хил хужжатларни тақдим этиш талаб этилган бўлсада бироқ даъвогар 9 603 973
сўм қарздорликни тасдиқловчи хужжатларни судга тақдим эта олмади.
Даъвогар томонидан қарздорликни мавжудлиги юзасидан бир тарафлама
тасдиқланган солиштирма далолатномани далил сифатида тақдим этган. Бироқ
суд тақдим этилган бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномани
номақбул далил деб баҳолайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак, 72-моддасига кўра ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг
15-бандида, ИПК 69-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар суд мавжуд
далиллар етарли эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни
тақдим этишни таклиф қилиши мумкин. Судларнинг эътибори суд ишда
иштирок этувчи шахсларни қўшимча далиллар тақдим этишга мажбур
қилмасдан, фақатгина таклиф этишига қаратилишлиги белгиланган.
2022 йил 6 октябрь куни суд мажлисида ҳам далилларни тақдим этиш таклиф
этилган. Бироқ даъвогар вакили давони асословчи хужжатларни тақдим этмади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 9 603 973 сўм муддати ўтган
қарздорликни ундиришни рад этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар
ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига давлат божи ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари
ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишлиги
белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 69, 72, 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво рад этилсин.
“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев