Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2551 Дата решения 06.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый SAMANDAR OYDIN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 924370 Claim ID 2903893 PDF Hash c182289d51942c1d... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуни 29-моддаси онуни 29 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АА манфаатида жавобгар ББдан 431800203,56 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 65949974,92 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 497750178,48 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгар ББга тегишли бўлган Наманган вилояти, Чортоқ шаҳар, А.Навоий МФЙ, Истиқлол кўчасида жойлашган 2 қаватли 30 хонадан иборат, қурилиш ости майдони 854,4 кв.м, умумий майдони 1842,3 кв.м бўлган «Чортоқ универмаги» биноиншоотларини бир қисми яъни 18 (ўн саккиз) хонадан иборат фойдали майдони 610,5 кв.м бўлган 0001 универмагдан бўлган (1-2-қаватлар) қисмини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан 875500000 сўм қийматда гаровга қабул қилинган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни давогар вакили Ў.Юнусов (2022 йил 12 январдаги 01-180/11сонли ишончнома асосида) иштирокида, Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ББдан 431800203,56 сўм муддати ўтган кредитнинг асосий қарзи, 65949974,92 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 497750178,48 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгар ББга тегишли бўлган Наманган вилояти, Чортоқ шаҳар, А.Навоий МФЙ, Истиқлол кўчасида жойлашган 2 қаватли 30 хонадан иборат, қурилиш ости майдони 854,4 кв.м, умумий майдони 1842,3 кв.м бўлган «Чортоқ универмаги» бино-иншоотларини бир қисми яъни 18 (ўн саккиз) хонадан иборат фойдали майдони 610,5 кв.м бўлган 0001 универмагдан бўлган (1-2-қаватлар) қисмини ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан 875500000 сўм қийматда гаровга қабул қилинган мулкка қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Палата иштирокисиз иқтисодий ишни кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2022 йил 05 октябрда медиатив келишув тузилганлигини боис, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ТИФ Миллий банки Наманган вилоят бўлими Чортоқ филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 24 апрелда 2019-381-сонли кредит шартномаси имзоланган. Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ, «Банк» томонидан «Қарз олувчи»га 5 йил (60 ой) муддатга, йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан «мебел ишлаб чиқариш дастгохларини сотиб олиш» учун жами 700 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 3.4-бандига асосан, олинган кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ, фоиз тўловларини ҳар ойнинг 6-санасига, асосий қарзни белгиланган жадвал асосида 12 ойлик имтиёзли даврдан сўнг тенг тўловлар орқали ҳамда унга ҳисобланган фоизлар билан қайтариш (кредит олган кундан бошлаб) мажбуриятни олган. Чортоқ туман давлат нотариал идорасининг нотариуси М.Тиллабаев томонидан 2019 йил 25 апрелда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан жавобгар ББга тегишли бўлган Наманган вилояти, Чортоқ шаҳар, А.Навоий МФЙ, Истиқлол кўчасида жойлашган 2 қаватли 30 хонадан иборат, қурилиш ости майдони 854,4 кв.м, умумий майдони 1842,3 кв.м бўлган «Чортоқ универмаги» бино-иншоотларини бир қисми яъни 18 (ўн саккиз) хонадан иборат фойдали майдони 610,5 кв.м бўлган 0001 универмагдан бўлган (1-2қаватлар) қисми гаровга қўйиб берилган. Ишни кўриш давомида жавобгар томонидан 122497883,56 сўм муддати келган кредитнинг асосий қарзи сўндирилганлиги, қолган қарздорликни график асосида тўлаш ҳамда тўланган почта харажатлари жавобгар ўз зиммасига олганлиги борасида томонлар ўзаро келишувга эришиб, бу ҳақида 2022 йил 05 октябрда медиатив келишув тузилган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда тутилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. «Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд ишни кўриш натижалари бўйича давлат божи ундирмаслик, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 24000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195 ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Агробанк» АТБ манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига тўланган 24000 сўм суд-почта ҳаражатлари ундирилсин. Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев «Ажрим аслига тўғри», судья Ш.Тўхтабоев