← Назад
Решение #764177 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 06 октябрь
4-1105-2202/1521-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Б.Насриддиновнинг котиблигида, даъвогар
"SHOXRUX-DILDORA SAVDO" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
"Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси" ҳисобидан 146.547.381.86 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан, даъвогар
"SHOXRUX-DILDORA SAVDO" масъулияти чекланган жамияти ишончли
вакили Ш.Бобобеков (2022 йил 17 майдаги ишончнома асосида), жавобгар
"Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси" ишончли вакили Д.Холназарова
(2022 йил 22 сентябрдаги 765- сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "SHOXRUX-DILDORA SAVDO" масъулияти чекланган
жамияти Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси"
ҳисобидан 146.547.381.86 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Тошкент вилояти судининг 2022 йил 28 сентябрдаги 257-сонли буйруғига
асосан
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
З.М.Эшмирзаевга меҳнат таътили берилиб, суд иш юритувини тўғри ташкил
этиш, судга тааллуқли барча ишларни мазмунан ҳал этиш вазифаси Қуйичирчиқ
туманлараро иқтисодий суди судьяси М.М.Якубовга юклатилганлигини
инобатга олиб, ушбу иқтисодий иш суднинг 2022 йил 03 октябрдаги ажримига
асосан иш юритишга қабул қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "SHOXRUX-DILDORA
SAVDO" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили Ш.Бобобеков даъво
аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 апрелда
15-сонли (имтиёзли) ҳамда 2021 йил 26 апрелда 17-сонли "Аутсорсинг
шартлари асосида хизмат кўрсатиш" юзасидан шартнома 15-сонли (пуллик)
шартномалар
тузилганлигини,
шартнома
қийматидан
ортиқ
жами
956.397.408.36 сўмлик аутсорсинг хизмати кўрсатилганлигини, "Буюртмачи"
томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлиқ тўловлар амалга
оширилмаганлигини, бугунги кунда жавобгарнинг 146.547.381.86 сўм
қарздорлиги қолганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "Юқоричирчиқ туман тиббиёт
бирлашмаси" ишончли вакили Д.Холназарова даъвони тан олиб, ҳақиқатдан
ҳам тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан хизматлар
кўрсатилганлигини, кўрсатилган хизматлар қиймати шартномада белгиланган
қийматдан ошиб кетганлиги тўловлар бюджет маблағлари ҳисобига тўланиши
белгиланганлиги сабабли, ғазначиликда муаммолар туғилганлигини, тўлаш
чоралари кўрилаётганлигини билдириб, низони қонуний кўриб чиқишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича даьвогар "SHOXRUX-DILDORA
SAVDO" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Аутсорсер" деб
юритилади) ҳамда жавобгар "Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси"
(бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида:
2021 йил 22 апрелда "Аутсорсинг шартлари асосида хизмат кўрсатиш"
юзасидан шартнома 15-сонли (имтиёзли);
2021 йил 26 апрелда 17-сонли "Аутсорсинг шартлари асосида хизмат
кўрсатиш" юзасидан шартнома 15-сонли (пуллик) шартномалар тузилган.
Мазкур
шартномаларнинг
1-бўлими
1.1-1.2-бандларига
асосан
"Аутсорсер" "Буюртмачи"нинг буюртмаси бўйича мазкур шартноманинг
1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, "Буюртмачи" эса ушбу
хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олиши, "Аутсорсер" мазкур
шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар
ҳар куни "Буюртмачи"ни мижозлар (беморлар)ни овқат билан таъминлаш
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий хужжатлари
белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда
"Буюртмачи" билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқ
таъминлаш мажбуриятини (кейинги ўринларга "Хизматлар" деб юритилади)
кўрсатишни ўз зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, мазкур шартномаларнинг 1.4-бандига мувофиқ, томонлар
бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва "Аутсорсер" томонидан амалда
кўрсатилган хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобфактура имзоланиб "Буюртмачи" "Аутсорсер"нинг мазкур шартномада
кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг хизматлар
кўрсатилган деб ҳисобланиши ўзаро белгиланган.
Тарафлар ўртасида шартноманинг 3-бўлимида хизматлар нархи ва ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 3.1-3.6бандларида мазкур шартномаларнинг иловасига мувофиқ:
2021 йил 22 апрелда тузилган 15-сонли шартнома бўйича бир беморга
12.199 сўмдан жами 611.975.034 сўмни, 2021 йил 26 апрелда тузилган 17-сонли
шартнома бўйича 20.694 сўмдан жами 195.558.300 сўмни ташкил этиши,
"Аутсорсер" томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар
бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисобфактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир
ойда камида бир марта амалга оширилиши, кўрсатилган хизматларнинг
амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи
асосида "Буюртмачи" кундалик буюртмага мувофиқ, ҳар ойда жорий ойнинг
тўлови 30 фоиз олдиндан ва ой якунида кўрсатилган хизмат учун 70 фоизи
ҳисоб фактурага асосан ўтказилиши, "Буюртмачи" томонидан амалда
кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган
бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб,
10 банк куни давомида шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган
миқдорда тўланиши, мазкур шартномаларнинг иловасида кўрсатилган
шартномаларнинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун хизматларнинг нархлари
томонлардан бирининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилиши, "Аутсорсер"
мазкур шартнома шартлари бажариб берилгандан сўнг бажарилган хизматлар
учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги
16-сонли қарорига асосан 20 фоиз устама ҳаққи тўлаб бериш мажбуриятини
"Буюртмачи" ўз зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Тарафлар томонидан тасдиқланган ишларни қабул қилиб олиш ҳақидаги
далолатномаларга асосан "Аутсорсер" томонидан "Буюртмачи"нинг буюртмаси
асосида тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан жами
956.397.408.36 сўмлик хизмат кўрсатилиб, "Буюртмачи" томонидан
кўрсатилган хизмат ҳақи тўлиқ қоплаб берилмаганлиги натижасида
146.547.381.86 сўм қарз бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан
2022 йил 15 июнда 93-сонли талабнома билан мурожаат қилган бўлиб,
жавобгар томонидан 2022 йил 21 июнда қарздорликни суд тартибида ундириш
юзасидан 496-сонли жавоб хати берилган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 01 январда расмийлаштирилган ўзаро
солиштирма далолатномасига асосан "Буюртмачи"-"Юқоричирчиқ туман
тиббиёт
бирлашмаси"
"Аутсорсер"-"SHOXRUX-DILDORA
SAVDO"
масъулияти чекланган жамияти олдидаги 146.547.381.86 сўм қарзини тан олган.
Мазкур ҳолат суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг
берган тушунтиришлари, иш хужжатларига илова қилинган солиштирма
далолатнома ва бошқа хужжатлар асосида ўз тасдиғини топди.
Республикасининг
иқтисодий
процессуал
кодекс
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда
бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланиши;
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасида
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг 146.547.381.86 сўм
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби иш хужжатларига илова
қилинган шартномалар, ишларни топшириш-қабул қилиш ҳамда ўзаро тузилган
солиштирма далолатномалар асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга
олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, низонинг келиб чиқишида
жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатлари (давлат божи, почтиа харажати)ни унинг
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 333-моддалари,
Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси" ҳисобидан:
Даъвогар "SHOXRUX-DILDORA SAVDO" масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 146.547.381.86 сўм қарздорлик, 2.930.948 сўм давлат божи,
24.000 сўм почта харажати;
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов