Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1553 Дата решения 06.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый "APK CHINOZ" унитар корхонаси
Source ID 923831 Claim ID 2922292 PDF Hash 443099a7bc7b997d... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 6 октябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" давлат муассасасининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 431.313.000 сўм асосий қарз, 44.928.250 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 14 июлдаги 45/01-10-763сонли ишончнома асосида), жавобгар ишончли вакили, ***** (2022 йил 24 июндаги 217-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "*****" давлат муассасаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 431.313.000 сўм асосий қарз, 44.928.250 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризаси юзасидан ўз тушунтиришларини баён қилиб, судга ариза тақдим қилиб, тарафлар ўртасида дастлаб медиавтив келишув тузилганлигини бироқ, келишув шартлари жавобгар томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, мазкур даъво талабининг 4 928 250 сўм фоиз ундириш қисмидан воз кечганлигини инобатга олиб, суддан қолган қарздорликларни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, судда иштирок этган жавобгар ишончли вакили даъво аризасига эътирози йўқлигини баён қилиб, хақиқатан хам тарафлар ўртасида дастлаб медиавтив келишув тузилганлигини бироқ, келишув шартлари корхонанинг моддий аҳволи ёмонлашганлиги сабабли бажарилмаганлигини билдириб, судга ёзма ариза тақдим қилиб, асосий қарздорликни тўлиқ тан олишини инобатга олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг 4 928 250 сўм қисми бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни лозим деб топади. Иш материалларига илова қилинган хужжатлардан кўринишича, ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва класстерларига берилган майдонларида уруғлик пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш тўғрисида"ги Низомнинг 14-бандига асосан уручилик пахта хомашёсига қонун хужжатларига асосан етиштирилган уруғлик пахта хомашёсидан тайёрланган уруғлик чигит тегишли стандарт талабларига мос бўлганда, пахта хомашёси қийматига нисбатан супер элита ва элита уруғлик чигит учун 100 фоиз, биринси авлод (R1) учун 75 фоиз, иккинчи авлод учун (R2) учун 50 фоиз ва учинчи авлод (R3) учун 25 фоиз миқдорда устамалар тўланиши белгиланган. Мазкур Низом талабларига асосан "*****" унитар корхона томонидан 2020 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит тўғрисидаги 55-ХЛ ҳисоботларига асосан 431.313.000 сўм устама ҳисобланган. Шунингдек, даъвогар "*****" давлат муассасаси ва жавобгар "*****" унитар корхонаси ҳамда медиатор Рисқулов Олимжон Абдуназарович иштирокида 2022 йил 1 июлда медиатив келишув битими расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида тузилган мудиатив келишувнинг 1-бандига мувофиқ жавобгар даъвогар томонидан талаб қилинаётган жами 431.313.000 сўм қарздорликни 01.11.2022 йилга қадар бўлиб-бўлиб (01.07.2022 йилда 100.000.000 сўм, 01.08.2022 йилда 82.828.250 сўм, 01.09.2022 йилда 82.828.250 сўм, 01.10.2022 йилда 82.828.250 сўм ва 01.11.2022 йилда 82.828.250 сўм) тўлаб беришни каофлатлаши; 2-бандига асосан даъвогар эса жавобгарнинг жорий қарздорликни 2020 йилнинг 01 ноябрь санасига қадар тўлиқ қоплаб бериши ва унга нисбатан берган даъво талабларидан воз кечиши тўғрисида медиатив келишув тузилган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди 2022 йил 15 июлдаги ажримига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Бироқ, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш юзасидан огохлантириш хати юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. чиқиб, жавобгардан 44.928.250 сўм фоиз қарздорлигини ундириш сўраган. ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, суд мажлисида давогар ишончли вакили томонидан судга ариза тақдим қилинган бўлиб, аризага кўра даъво талабининг 4 928 250 сўм фоиз ундириш қисмидан воз кечган. ИПК 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ, даъвогар даъводан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса иш юритиш тугатиш назарда тутилган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги ва даъвогар томонидан даъво аризасидаги важлари исботлаб берилганлиги сабабли, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 431.313.000 сўм асосий қарздорлик, 40 000 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни, даъво талабининг 4 928 250 сўм фоиз ундириш қисми юзасидан иш юритишни тугатишни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб, давлат божини даъво талабининг асосий қарз ҳамда фоиз қарздорликни ундириш талаби ҳамда почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига, даъво талабининг иш юритишни тугатиш қисми юзасидан даъвлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, ФКнинг 236, 327, 333-моддалари, ИПКнинг 110, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "*****" давлат муассасаси фойдасига 431.313.000 сўм асосий қарз, 40.000.000 сўм фоиз қарздорлик, 9 426 260 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 4 928 250 сўм фоиз ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво талабининг иш юритишни тугатиш қисми юзасидан даъвлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 6 октябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" давлат муассасасининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 431.313.000 сўм асосий қарз, 44.928.250 сўм фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (2022 йил 14 июлдаги 45/01-10-763сонли ишончнома асосида), жавобгар ишончли вакили, ***** (2022 йил 24 июндаги 217-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ФКнинг 236, 327, 333-моддалари, ИПКнинг 110, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "*****" давлат муассасаси фойдасига 431.313.000 сўм асосий қарз, 40.000.000 сўм фоиз қарздорлик, 9 426 260 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 4 928 250 сўм фоиз ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво талабининг иш юритишни тугатиш қисми юзасидан даъвлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****