Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1441 Дата решения 06.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Jamshid Ilxomovich" хусусий корхонаси
Source ID 935145 Claim ID 2911003 PDF Hash 5542724d5f5600f1... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 164-моддаси нинг 164 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 06 октябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар "Jamshid Ilxomovich" хусусий корхонасига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Jamshid Ilxomovich" хусусий корхонаси ҳисобидан 3.519.192 сўм асосий қарз, 1.759.596 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида суд иш юритувида мавжуд бўлган иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ж.Жумаев (2022 йил 26 сентябрдаги 01-07-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – И.Усмонов (ишончнома асосида), Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси вакили А.Ахмедов (Ишончномага асосан) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар "Jamshid Ilxomovich" хусусий корхонасига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Jamshid Ilxomovich" хусусий корхонаси ҳисобидан 3.519.192 сўм асосий қарз, 1.759.596 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати ундириш сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Китоб туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили техник хатолик сабабли судга нотўғри даъво аризаси киритилганлигини билдириб, ишни қонуний кўришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тўловларни ўз вақтида қилиб келаётганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили ишни қонуний кўришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иш бўйича важларини тинглаб, иш материалларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 16 декабрда 53Қ/21-сонли ижара шартномаси тузилган. 1 4-1802-2201/1441-сонли иш Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га ижара объектни ижарага бериши, “Ижарага олувчи” эса ушбу объектни қабул қилиб олиб ва белгиланган муддатларда ижара тўловларини “Ижарага берувчи”га тўлаб бериши келишилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 25 мартда келишув тузилиб шартнома муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилган ва 12.968.384 сўм тўлов қилиш келишилган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилиб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонунининг 5моддасига кўра томонларнинг ихтиёрийлиги ва тўла тенг ҳуқуқлилиги асосида маълум муддатга тузиладиган ижара шартномаси ижара муносабатларининг юзага келишига асос бўлади. Ушбу Қонуннинг 7моддасига кўра ижарага берувчи ижарачига мол-мулкни у қайси мақсадга мўлжаллаган бўлса, шунга мос ҳолатда ёки шартномада кўзда тутилган ҳолатда топшириши шарт. Агар ижарага берувчи ижарага берилган мулкни ижарачига фойдаланиш учун ўз вақтида бермаган бўлса, ижарачи ундан бу мулкни талаб қилиб олиш хамда ижрони кечиктириб юборганлиги оқибатида етказилган зарар ўрнини қоплашни талаб қилишга ёхуд шартномадан воз кечиб, шартномани бажармаганлик оқибатида ўзига етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-бандига кўра ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланади. Тўлов ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади. Ушбу Низомнинг 21-бандига кўра Давлат мулкининг ижара шартномаси кўчмас мулк 2 бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Даъвогарнинг 2022 йил 26 сентябрдаги 423-сонли маълумотномасига кўра ижара тўловлари ижара шартлари бўйича тўлиқ тўлаб берилганлиги кўрсатилган. Бундай ҳолатда даъво аризаси асоссиз равишда киритилганлиги аниқланди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд қилинганларга кўра суд даъво талабларини рад этишни, даъвоагр ҳисобидан давлат божи ундирмасликни ва 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-188-моддаларини қўллаб, суд Ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тарафларга ўрнатилган муддатда юборилсин. Давлат мулкидан фойдаланиш бўйича назоратни кучайтириш юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига хусусий ажрим юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Р.Ачилов 3