← Назад
Решение #764289 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/3815-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- Якка тартибдаги тадбиркор
Махмудов Муродулла Мухаммадуллаевичга нисбатан тақдим этилган даъвоси
бўйича ишни даъвогар вакили Х.Масардинов (ишончнома асосида), жавобгар
тадбиркор М.Махмудовларнинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- Якка тартибдаги тадбиркор Махмудов
Муродулла Мухаммадуллаевич (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб
юритилади)дан 12 401 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 95 000 сўм фоиз қарз
ундиришни сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли
шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит
тўловларини келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча
маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини, жавобгарга суд кунига қадарли қисман тўловни бир
қисми асосий қарздорлик учун бир қисми фоиз қарздорлик учун
сингиштирилганлигини билдириб, қолдиқ 8 094 000 сўм асосий қарз ва 68 000
сўм фоиз қарздорликларни ундиришни сўради.
Жавобгар тадбиркор суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризага
эътирози йўқлигини, кредит маблағлари олинганлигини, олинган маблағлар
бирга фаолият юритишга келишилган Озод исмли шахс томонидан олиниб
Россия Федерациясига қочиб кетганлигини, Ички ишлар органларига қилган
мурожаатидан сўнг 7 миллион сўмдан зиёд маблағ тўлаб берилганлигини,
қолдиқ тўловлар иш ҳақи ҳисобидан амалга оширилаётганлигини билдириб,
даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
Суд
ишдаги
мавжуд
хужжатларини
ўрганиб,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Микрокредитбанк” Куйган-ёр банк хизматлари маркази ва Якка тартибдаги
тадбиркор
Махмудов
Муродулла
Мухаммадуллаевич
ўртасида
2020 йил 27 августда №440-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома
шартларига кўра, марказ жавобгарга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан
18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириш мақсадида хом-ашё сотиб олиш учун 30 000 000 сўм миқдорида
пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган
жадвал асосида 30 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган
қисмини сўндирмаслик қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси
тақдим этилган.
Даъвогар жавобгарга 2020 йил 16 сентябрь кунги №01-сонли тўлов
топшириқномаси билан шартномада келишилган 30 000 000 сўм тўловни амалга
оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл
қўйган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 20 июнь ҳолатига
12 401 000 сўм асосий муддати ўтган кредит қарз, 95 000 сўм фоиз қарз ташкил
этиши, шу сабабли мавжуд қарздорликни ундириб беришликни сўраган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 12 401 000 сўм асосий муддати ўтган
кредит қарз, 95 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш талабини қисман 8 094 000
сўм муддати ўтган кредит қарз, 68 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим
топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар
ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан
сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Махмудов Муродулла Мухаммадуллаевич
ҳисобидан:
- АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 8 094 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 68 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев