Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/225 Дата решения 08.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Дастлабки терговга қайтариш ҳақидаги ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378650 Claim ID 2744260 PDF Hash 41d2b8ec0e3a4539... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5861-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5861 law
орида келтирилган Кодекснинг 5862-моддаси орида келтирилган Кодекс 5862 code_article
Кодекснинг 5863-моддаси Кодекс 5863 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 5869-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5869 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлашни рад этиш ва ишни прокурорга юбориш ҳақида) 2025 йил 08 апрель куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси И.Сабировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи Ш.Эргашева, судланувчи Х.Имомназарова ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Far Odil inson himoyasi” адвокатлар ҳайъати адвокати А.Жўраевларнинг иштирокида, Имомназарова Хуснорахон Курбонали қизига нисбатан №1-1006-2501/225-сонли жиноят иши кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тергов органи томонидан Х.Имомназарова, 2024 йил 06 декабрь куни соат 20:00 да Чилонзор тумани Чилонзор МФЙ ҳудудида жойлашган “Istem star” номли меҳмонхонанинг 7-хонасига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонага вақтинча туриш учун келган, 1999 йил 04 апрелда туғилган фуқаро Эргашева Шахзода Озод қизи ўз ишлари билан ташқарига чиқиб кетганидан фойдаланиб, унга тегишли давлат рақами 25М210МА бўлган “BYD” русумли автомашина калитини олиб, ушбу автомашина орқа юқ хонасида бўлган умумий баҳоси 500 АҚШ доллари бўлган кийим кечаклар, 39 АҚШ доллари бўлган “JAMESON” номли виски спиртли ичимлиги, нархи 260 АҚШ доллари бўлган 1 жуфт зирак ҳамда нархи 1.000.000 сўм бўлган 1 дона узукни яширинча олиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширингани учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айблов эълон қилинган. Чилонзор туман прокурорининг 2024 йил 30 декабрдаги қарори билан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Имомназарова Хуснорахон Курбонали қизининг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиши белгиланган. Судланувчи Х.Имомназарова ҳолат юзасидан, дастлаб айбига иқрорлик билдирган бўлсада, кейинчалик кўрсатувларини ўзгартириб, ўғрилик содир қилмаганлиги, етказилган моддий зарар миқдори 300-400 минг сўмни ташкил қилиши, тергов жараёнида ўғрилик содир қилганлиги ҳақида кўрсатув бермаганлиги ва тузилган айбига иқрорлик келишуви моҳиятини тушунмаганлигини билдириб кўрсатув берди. Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш ҳақидаги Чилонзор туман прокурори в.в.б. Н.Норбаев томонидан тузилган келишувда, “Айбланувчи Имомназарова Хуснорахон Курбонали қизи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 621-бобида назарда тутилган айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш тартиби тушунтирилмаган, айбланувчи келишув тузиш масаласини ва унинг оқибатларини ҳимоячи билан холи қолиб ва махфий ҳолда муҳокама қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5861-моддасида, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишув эканлиги, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда тузилиши, яъни 1) гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса; 2) илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса; 3) гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса, айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин эмаслиги, агар: 1) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса; 2) шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса; Юқорида келтирилган Кодекснинг 5862-моддаси 3-қисмида, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномада гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ва дастлабки терговда қўйилган гумонни ёки айбловни тан олиши, далилларни инкор қилмаслиги, жиноятни тергов қилишга кўмаклашиши, жиноят натижасида олинган мол-мулкнинг топилиши учун қайси ҳаракатларни амалга ошириш шартлигини, жиноятга алоқадор бошқа ахборотни тақдим этишга доир мажбуриятларини ҳамда жиноят оқибатида етказилган зарар бартараф этилганлигини кўрсатиши; Кодекснинг 5863-моддаси 4-қисмида, прокурор келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқаётганда: 1) жиноят иши материалларини ва тақдим қилинган ёки талаб қилиб олинган қўшимча материалларни ўрганади, келишув тузишнинг асосларини текширади, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг келишув предмети бўлган ҳаракатларни амалга ошириш имкониятларини баҳолаши; 2) гумон қилинувчи, айбланувчи айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг барча шартлари билан танишгантанишмаганлигини, илтимосномани ихтиёрий равишда ва ўз хоҳиши билан, шунингдек ҳимоячи билан муҳокама қилганидан кейин берганбермаганлигини, унга нисбатан бирон-бир тазйиқ ёки мажбурлов ўтказилганўтказилмаганлигини, тузилаётган келишувнинг моҳиятини тушунгантушунмаганлигини аниқлаши қатъий белгилаб қўйилган. Бироқ, тергов органи томонидан ҳамда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида қарор чиқарган прокурор томонидан қонунчиликнинг юқорида келтирилган талабларига риоя қилинмасдан, Х.Имомназарованинг ҳаракатлари оқибатида етазилган моддий зарар ўрни қопланмаганлиги, Х.Имомназарованинг фактик жиҳатдан айбига иқрор эмаслиги, тузилаётган келишув моҳиятини тушунмаганлиги ҳолатларига эътибор қаратилмасдан, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5869-моддасида, суд айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги қарорни кўриб чиқиб, агар: 1) келишувни тасдиқлаш учун асослар мавжуд бўлмаса ёки келишувни тузишда процессуал қонунчилик талаблари бузилган бўлса; 2) суд келишувда назарда тутилган судланувчига қўйилган айбловда жиноятнинг малакаланишга тааллуқли шартларга рози бўлмаса; 3) судланувчининг айбдорлиги борасида судда асосли шубҳа туғилган бўлса; 4) тарафлар тузилган келишувдан воз кечса, келишувни тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради ва жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилиш ёки келишувни қайта кўриб чиқиш учун прокурорга юбориши белгиланган. Бундай ҳолатларда суд, юқорида келтириб ўтилган қарама-қаршиликларни баратараф қилмасдан, иш бўйича қонуний ва асосли қарор қабул қилиш имконияти йўқ деб ҳисоблаб, ушбу масала юзасидан ҳимоячи А.Жўраевнинг илтимосномасини ва давлат айбловчиси Х.Олимжоновнинг фикрини тинглаб, келишувни қайта кўриб чиқиш ва камчиликларни бартараф қилиш ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилинишини ташкиллаштириш учун прокурорга қайтаришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 423, 8 586 , 5869-моддаларига асосан А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан айбланаётган Имомназарова Хуснорахон Курбонали қизига нисбатан жиноят иши юзасидан айбга иқрорлик тўғрисида келишувни тасдиқлаш рад қилинсин. Жиноят иши ҳужжатлари камчиликларни бартараф қилиш ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тергов қилинишини ташкиллаштириш учун Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорига қайтарилсин. Ажрим устидан хусусий тартибда шикоят ёки протест келтирилиши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: /имзо/ И.Сабиров