Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1174 Дата решения 08.04.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374872 Claim ID 2747499 PDF Hash 258cb202352e9f5b... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 221 law
исми ва 164-моддаси исми ва 164 law
моддаси ва 164-моддаси моддаси ва 164 law
аракатларини ЖК 105-моддаси аракатларини ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: А.Икромов Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья: С.Мамадиев ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил 8 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим катта прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати М.Бузурукованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра: Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида 2024 йил 2 август куни ушланган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи Ф.И.Шнинг адвокати ва ўзи томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан 1-10062402/1174-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “и” банди, 168-моддаси 1-қисми ва 164-моддаси 2қисми “а,в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “и” банди билан 15 (ўн беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 164моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг ўн беш фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун Ф.И.Шга 15 (ўн беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Иш бўйича етказилган зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ҳисоб-рақамига 2025 йил 23 январдаги 017-сонли мемориал ордерга асосан топширилган 500 АҚШ доллари ва 2025 йил 23 январдаги 019-сонли мемориал ордерга асосан топширилган 10.000.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг Д.Мелибоевнинг фойдасига ундириш белгиланган. Жабрланувчи Д.Мелибоевга унга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. Иш бўйича жиноят қуроли деб топилган ошхона пичоғи, судланувчи Ф.И.Ш ва жабрланувчи Д.Мелибоевнинг эгнида бўлган устки кийимлари ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилиш белгиланган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг иш бўйича ашёвий далил деб топилган жабрланувчи Д.Мелибоевдан олинган қора рангдаги “Redmi” русумли телефон аппарати Д.Мелибоевга ва судланувчи Ф.И.Шдан олинган қора рангдаги “Redmi” русумли телефон аппарати судланувчи Ф.И.Шнинг яқин қариндошларига қайтарилган. Иш бўйича ёзма далил деб эътироф этилган Д.Мелибоев ва Ф.И.Шнинг телефон аппаратидаги ёзишмалар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш синфдоши Х.Абдурасуловга тегишли бўлган авария холатидаги давлат рақами 01Н581ОС бўлган “Дамас” русумли автоуловни Х.Абдурасуловнинг илтимосига кўра сотиш ҳақида “ОLХ” ижтимоий тармоғи орқали эълон жойлаштириб, ушбу эълон орқали унга мурожаат қилган Фарғона вилояти Учкўприк туманида автоулов устаси бўлиб ишловчи Д.Мелибоев билан телефон орқали 15.07.2024 йилда танишиб, автомашинани сотиш нияти бўлмасада, Д.Мелибоевни алдаб ва ишончига кириб, унинг пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида, автомашина хариди учун олдиндан тўлов важи билан дастлаб ўзининг номидаги 9860170102806776 банк пластик картасига 100 АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган 1.265.000 сўм пул маблағларини пайнет орқали ташлатиб, сўнг Д.Мелибоевни гўёки сотилиши келишилган “Дамас” русумли автомашинани кўрсатиш ва унинг номига расмийлаштириб бериш баҳонасида 01.08.2024 йилда бирга Тошкент вилояти, Бурчмулла қишлоғига олиб келиб, у ерда Д.Мелибоевни алдаб ва ишончига кириб, яна 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олишга эришиб, олган пулларини ўзлаштириб олган. Бундан ташқари, Ф.И.Ш Д.Мелибоевни гўёки сотилиши келишилган “Дамас” русумли автомашинани кўрсатиш ва унинг номига расмийлаштириб бериш баҳонасида 01.08.2024 йилда бирга Тошкент вилояти, Бурчмулла қишлоғига олиб келиб, у ерда Д.Мелибоевни алдаб ва ишончига кириб, яна 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олишга эришиб, шу куни у ерда умуман бўлмаган автомашинани кўрсата олмай, эртаси куни учрашишга келишиб, Д.Мелибоев ёнида автоуловни сотиб олиш учун ўзи билан 4.500 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олиб келганлигини билиб, ушбу пул маблағларини қўлга киритиш бўйича жиноий режа тузиб, унга кўра у Д.Мелибоевни қасддан ўлдириш йўли билан пулларини қўлга киритиш мақсадида 02.08.2024 йил соат 11:00ларда Чилонзор тумани, “Бектўпи” маҳалласи, Пойгоҳ кўчаси, 9-уй орқа томонида жойлашган автотураргоҳда кўришиб, Д.Мелибоевдаги пул маблағларини тамагирлик йўли билан қўлга киритиш учун Д.Мелибоевни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи ва чопқи билан қуролланиб, Д.Мелибоевга ҳужум қилиб, унинг баданининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан бир неча бор тан жароҳати етказган, аммо Д.Мелибоев унга қаршилик кўрсатганлиги ва автотураргоҳ қоровулининг воқеа жойига келиб қолганлиги натижасида ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмай воқеа жойидан яширинган. Натижада, Д.Мелибоев олган тан жароҳатлари билан зудлик билан РШТЁИМга келтирилиб, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши оқибатида унинг ҳаётини сақлаб қолинишига эришилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 07.08.2024 йилдаги 5489-ХужКур. сонли хулосасига кўра, Д.Мелибоевнинг танасида чап курак усти соҳаси тери ва тери ости ёғ қавати ҳамда трапециясимон мушак ва елка суяги бошчасини эркин бошчасини бўғим капсуласини жароҳатлаган санчиб кесилган яра, кўкрак қафаси чап ярим олд юзаси, ўнг курак усти соҳаси, бўйиннинг ўнг ярим орқа юзаси, бошнинг тепа соҳаси, иккала қўл елка юқори ва пастки учлиги, иккала ўмров-елка соҳалари, ўнг билак олд юзаси ва чап қўл кафт 1-бармоқ тирноқ атрофи соҳалари санчилганкесилган яралари, постгеморрагик шок 2-3 даражаси аниқланиб, бу жароҳатлар ўткир санчиб-кесувчи жисм (ўткир тиғли ошхона пичоғи таъсирида ҳам) таъсирида кўрикдан ўтувчининг айтган, тиббий ва қарорда кўрсатилган вақтларда етказилган бўлиши мумкинлиги ва оғирлик даражаси бўйича ўртача оғир тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган. Адвокат М.Бузурукова апелляция шикоятида, суд ҳукмидан норози эканлигини, ҳимояси остидаги Ф.И.Ш ва жабрланувчи Д.Мелибоевнинг ўрталарида вужудга келган муносабатларга объектив баҳо бермаганлигини, дастлабки тергов жараёнида Ф.И.Ш уйидаги пичоқ ва ас-пичоқ каби қуролларни ўзи билан олиб чиқиб, аввалдан режа қилиб, Д.Мелибоевни ўлдириш мақсадида қуролланиб келган деб асоссиз айблов қўйилганлигини, бироқ Ф.И.Ш судда кўрсатма бериб, ўз кўрсатувида пичоқ ва ас-пичоқ ўтмас бўлиб қолганлиги сабабли бобоси чархлаш учун унинг сумкасига солиб қўйганлигини, ўша куни жабрланувчи у томонга ўгирилиб олишув билан келганлиги сабабли у пичоқни олганлигини, бироқ жабрланувчига оғир тан жароҳати етказмаганлигини, уни ўлдириш мақсади бўлмаганлигини, аммо биринчи инстанция суди бобосини сўроқ қилмасдан барвақт хулосага келганлигини, иш ҳолатига кўра, Ф.И.Ш ёш бола бўлганлигини, жабрланувчи Ф.И.Шга турли шартлар қўйиб, 300 АҚШ долларини берганини пеш қилиб, автомашинани тез расмийлаштириб беришини талаб қилганлигини ва Ф.И.Шга босим ўтказганлигини, юқоридагилар асосан Ф.И.Шнинг ҳаракатларида ЖК 25, 97-моддаси ва 164-моддаси бўйича қўйилган айблов ўз исботини топмаганлигини, шунга асосан Ф.И.Шнинг ҳаракатларини ЖК 105-моддаси 2-қисмининг “е,м” бандларига қайта малакалашни ва ушбу модда билан енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Судланувчи Ф.И.Ш апелляция шикоятида, суд ҳукмидан норози эканлигини, жиноят ишини қайта кўриб чиқишни ва ўз эътирозларини апелляция инстанциясида батафсил билдиришини маълум қилган. Апелляция инстанциясида судланувчи Ф.И.Ш, шикоятда келтирган важларни қўллаб-қувватлаб, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, пичоқ ва ас-пичоқни бобоси чархлатиш мақсадида берганлигини, ўша куни ҳақиқатдан ҳам жабрланувчи Д.Мелибоев “Дамас” русумли автомашинани сотиб олиш учун келганлигини, сўнг ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққанлигини, шунда Д.Мелибов уни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, тез автомашинани унинг номига расмийлаштириб беришни талаб қилганлигини, шу сабабли уни ҳам жаҳли чиқиб, бобоси берган пичоқ билан Д.Мелибоевга тан жароҳати етказганлигини, бироқ уни ўлдириш ва пулларини қўлга киритиш мақсади бўлмаганлигини, судлов ҳайъатидан ушбу ҳолатларни инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанциясида жабрланувчи Д.Мелибоев, шикоятда келтирган важларни рад қилиб, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, ҳақиқатдан ҳам судланувчи Ф.И.Ш билан ОЛХ ижтимоий тармоғи орқали автомашина сотиб олиш бўйича танишиб қолганлигини, сўнг унга гаров сифатида 100 АҚШ долларини сўмга нисбатан эквивалентини ташлаб берганлигини, шундан сўнг Тошкент шаҳрига автомашина сотиб олиш учун келганлигини ва Ф.И.Ш билан кўришганлигини, унга яна пул берганлигини, шунда Ф.И.Ш унинг ёнида пуллари борлигини кўрганлигини, Ф.И.Ш ёнида қора сумкаси бўлганлигини, уни уйлар орасида жойлашган автотураргоҳга олиб бориб, унинг пулларини қўлга киритиш мақсадида ҳужум қилиб, 10 марта пичоқ ва ас-пичоқ билан тан жароҳати етказганлигини, шунда у бақириб атрофдагиларни чақирганлиги сабабли Ф.И.Ш ўзининг ҳаракатларини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетганлигини, судлов ҳайъатидан Ф.И.Шга нисбатан қонуний чора кўришни ва унга етказилган зарарларни ундириб беришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраб берган хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати М.Бузурукованинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Ф.И.Шнинг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган гувоҳлар М.Рахмоналиев, М.Нурмахматов, Ж.Махмудовларнинг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни олиш, кўрсатувларини ҳодиса жойида текшириш, нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш, шахсни таниб олиш учун кўрсатиш баённомалари, судга оид тиббий, криминалистика, биологик экспертизаларининг хулосалари, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, иш бўйича ҳодиса содир бўлган жойда дастасининг узунлиги 13 см. ва темирдан ясалган қисми 22 см. бўлган ошхона пичоғи, шунингдек узунлиги 30 см. бўлган ошхона чопқиси топилиб, ушбу ашёвий далиллар кўздан кечирилиб, жиноят иши қўшилган бўлиб, судга оид биологик экспертизасининг хулосасига кўра ушбу буюмларда аниқланган қонлар жабрланувчи Д.Мелибоевнинг қонидан келиб чиқиши мумкинлиги аниқланган. Апелляция инстанцияси, адвокат М.Бузурукованинг ҳимояси остидаги Ф.И.Шни жабрланувчи Д.Мелибоевнинг пулларини олиш ва уни ўлдириш мақсади бўлмаганлигини ва шу мазмундаги апелляция шикоятидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112моддаларини талаби асосида баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга баҳо бериб танқидий баҳолайди, чунки ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан рад қилинганлиги сабабли унинг ушбу важлари ишончга сазовор бўлмаган, судни чалғитиш ва енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,97-моддаси 2-қисми “и” банди, 168моддаси 1-қисми ва 164-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, Ф.И.Шнинг содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини у ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, судланувчи Ф.И.Шнинг содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини, ушбу жиноят оқибатида шахс ўртача оғир тан жароҳати олганлигини, жабрланувчига даволаниши учун сарфланган зарар қопланмаганлигини ҳамда унинг даъвоси борлигини инобатга олиб, апелляция инстанция суди судланувчи Ф.И.Шга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726 ва 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 3 февралдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш) га оид ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова 7 (имзо) А.Икромов