← Назад
Решение #764568 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик Кодекси | 680 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 06 октябрь
4-1304-2202/1146-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар
XXXXXXXX XXXXXXXнинг жавобгар XXXXXX ҳисобидан 124.516.766 сўм
асосий қарз ва 59.052.382 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даьвогар XXXXXXXX XXXXXXXXXX X ишончли вакиллари XXXXX,
XXXX XXXлар (2022 йил 07 сентябрдаги ишончнома асосида) иштирокида иш
ҳужжатлари билан биргаликда Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар XXXXXXXX XXXXXXX Дўслик туманлараро иқтисодий судига
жавобгар XXXXXX ҳисобидан:
40.075.000 сўм асосий қарз, 16.831.500 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво
ариза билан мурожаат қилиб, ушбу даъво ариза бўйича 4-1304-2202/1140-сонли иш
қўзғатилган.
50.216.936 сўм асосий қарз, 25.108.468 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво
ариза билан мурожаат қилиб, ушбу даъво ариза бўйича 4-1304-2202/1141-сонли иш
қўзғатилган.
32.722.949 сўм асосий қарз, 16.361.474 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво
ариза билан мурожаат қилиб, ушбу даъво ариза бўйича 4-1304-2202/1142-сонли иш
қўзғатилган.
1.501.881 сўм асосий қарз, 750.940 сўм пеня ундириш тўғрисида даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ушбу даъво ариза бўйича 4-1304-2202/1146-сонли иш
қўзғатилган.
Дўслик туманлараро иқтисодий судининг ажримига асосан ушбу иқтисодий
ишлар судловга тегишлилиги бўйича Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
ўтказилган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 сентябрдаги
ишларни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисидаги ажримига асосан мазкур
иқтисодий ишлар битта иқтисодийишга бирлаштирилиб, ишга 4-1304-2202/1146сонли иш рақам берилган.
Тошкент вилояти судининг 2022 йил 28 сентябрдаги 257-сонли буйруғига
асосан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси XXга меҳнат таътили
берилиб, суд иш юритувини тўғри ташкил этиш, судга тааллуқли барча ишларни
мазмунан ҳал этиш вазифаси Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси
SSSSSSSSSга юклатилганлигини инобатга олиб, ушбу иқтисодий иш суднинг 2022
йил 03 октябрдаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилинган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар XXXXXXXX XXXXXXXXXX X
ишончли вакиллари XXXXX, XXXX XXXлар даъво аризадаги важларни такрорлаб,
XXXXXXси билан тузилган 2018 йил 26 июлда 38-сонли шартнома бўйича 1.501.881
сўм, 2018 йил 26 сентябрда 37-сонли шартнома бўйича 32.722.949 сўм, 2018 йил 19
декабрда 40-сонли шартнома бўйича 50.216.936 сўм ҳамда 2021 йил 20 февралда 1сонли шартнома бўйича 40.075.000 сўм, жами 124.516.766 сўмлик ишлар
бажарилмаганлигини, бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан ишлар
бажарилмаганлиги ва қарздорлик қоплаб берилмаганлигини, 2022 йил 01 январь
ҳолатига ўзаро тиузилган солиштирма далолатномаларга асосан жавобгар
томонидлан қарздорлик тан олинганлигини, бажаримаган ишлар баҳосининг 50
фоизи миқдорида пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари
тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг талабларини
қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича XXXXXXXX XXXXXXXXXX X (бундан буён
матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда XXXXXXси (бундан буён матнда
П
" удратчи" деб юритилади) ўртасида 2018 йил 26 июлда 38-сонли, 2018 йил
26 сентябрда 37-сонли, 2018 йил 19 декабрда 40-сонли ҳамда 2021 йил 20 февралда
1-сонли пудрат шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 26 июлда 38-сонли шартнома бўйича "Пудратчи"
тузилган шартнома шартларига асосан смета хужжатлари асосида бино ва X
XXXXXXXXXXга қарашли 6 ва 7-постларида қуриш ишларини бажариш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан "Буюртмачи" томонидан "Пудратчи" корхона ҳисоб
рақамига 2018 йил 30 июлдаги 242-сонли тўлов топшириқномага асосан 168.273.000
сўм, 2018 йил 28 сентябрдаги 335-сонли тўлов топшириқномага кўра 135.000.000
сўм, 2019 йил 31 октябрдаги 2-сонли тўлов топшириқномага мувофиқ 5.412.269 сўм,
жами 308.685.269 сўм пул маблағлариўтказиб берилган бўлиб, тарафлар томонидан
2022 йил 01 январь ҳолатига тузилган ўзаро солиштирма далолатномага асосан
XXXXXXси томонидан жами 307.183.388 сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб,
бажарилмаган ишлар ҳисобидан 1.501.881 сўм қарз бўлиб қолган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2018 йил 26 сентябрда 37-сонли шартнома
бўйича "Пудратчи" тузилган шартнома шартларига асосан смета хужжатлари асосида
қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан "Буюртмачи" томонидан "Пудратчи" корхона ҳисоб
рақамига 2018 йил 27 октябрдаги 374-сонли тўлов топшириқномага асосан
223.251.163 сўм, 2018 йил 26 декабрдаги 504-сонли топшириқномага кўра
126.000.000 сўм, 2019 йил 22 декабрдаги 6-сонли тўлов топшириқномага асосан
16.716.859 сўм ҳамда 2019 йил 22 декабрдаги 4-сонли тўлов топшириқномага
мувофиқ, 16.716.859 сўм, жами 476.584.881 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган
бўлиб, тарафлар томонидан 2022 йил 01 январь ҳолатига тузилган ўзаро солиштирма
далолатномага асосан XXXXXXси томонидан жами 443.861.932 сўмлик қурилиш
ишлари бажарилиб, бажарилмаган ишлар ҳисобидан 32.722.949 сўм қарз бўлиб
қолган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 19 декабрда 40-сонли шартнома бўйича
"Пудратчи" тузилган шартнома шартларига асосан смета хужжатлари асосида X
XXXXXXXXXXга қарашли Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Xда
қуриш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан "Буюртмачи" томонидан "Пудратчи" корхона ҳисоб
рақамига 2018 йил 26 декабрдаги 508-сонли тўлов топшириқномага асосан
80.000.000 сўм, 2019 йил 26 июндаги 240-сонли тўлов топшириқномага кўра
161.546.390 сўм, 2021 йил 28 апрелдаги 122-сонли тўлов топшириқномага мувофиқ
100.000.000 сўм, 2021 йил 10 майда 125.719.978 сўм ҳамда 2021 йил 28 майдаги
215-сонли тўлов топшириқномага кўра 170.000.000 сўм, жами 637.266.368 сўм пул
маблағлариўтказиб берилган бўлиб, тарафлар томонидан 2022 йил 01 январь ҳолатига
тузилган ўзаро солиштирма далолатномага асосан XXXXXXси томонидан жами
587.049.432 сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, бажарилмаган ишлар ҳисобидан
50.216.936 сўм қарз бўлиб қолган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 февралда 1-сонли шартнома
бўйича "Пудратчи" тузилган шартнома шартларига асосан смета хужжатлари асосида
X XXXXXXXXXXга қарашли Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Xда
қуриш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан "Буюртмачи" томонидан "Пудратчи" корхона ҳисоб
рақамига 2021 йил 28 апрелдаги 179-сонли тўлов топшириқномага асосан 19.915.000
сўм, шу кундаги 212-сонли топшириқномага кўра 20.160.000 сўм, жами 40.075.000
сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлиб, тарафлар томонидан 2022 йил 01 январь
ҳолатига тузилган ўзаро солиштирма далолатномага асосан XXXXXXси томонидан
қурилиш ишлари бажарилмаганлиги оқибатида "Буюртмачи" олдида 40.075.000 сўм
қарз бўлиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буён матнда-ФК деб
юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши
назарда тутилган.
Бироқ, "Пудратчи" XXXXXXси томонидан шартномалар асосида олинган
мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида "Буюртмачи" XXXXXXXX
XXXXXXXXXX X олдида тарафлар ўртасида 2018 йил 26 июлда 38-сонли шартнома
бўйича 1.501.881 сўм, 2018 йил 26 сентябрда 37-сонли шартнома бўйича 32.722.949
сўм, 2018 йил 19 декабрда 40-сонли шартнома бўйича 50.216.936 сўм ҳамда 2021 йил
20 февралда 1-сонли шартнома бўйича 40.075.000 сўм, жами 124.516.766 сўм қарз
бўлиб қолган ҳамда ўзаро 2022 йил 01 январь ҳолатига тузилган солиқрма
далолатномаларга асосан ушбу қарздорликни тан олган.
Ушбу ҳолат суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф вакилларининг
тушунтиришлари, ҳисоб-фактура ҳамда ишдаги солиштирма далолатномалар ва
бошқа хужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 680-моддасида пудратчидан
қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар натижаси ёки, агар
шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи топширишга
тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга
киришиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликларни тўлаш юзасидан
бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, мазкур мурожаатлар жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланиши;
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг бажарилмаган ишлар юзасидан
вужудга келган жами 124.516.766 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
талабларини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар бажаримаган ишлар баҳосининг 50 фоизи миқдорида
жавобгардан 59.052.382 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун
ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган
бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
(шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини
бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг
жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар ушбу
Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар
ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, ишда иштирок этувчи
шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган
далилларга асосланишга ҳақлилиги, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган
далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим
этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Гарчи даъвогар бажарилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизи миқдорида
59.052.382 сўм пеня ундиришни талаб қилган бўлса-да, айнан даъвогар томонидан
дебитор қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида
пенянинг ошиб кетишига шахсан сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб,
даъвонинг пеня ундириш қисмини 29.526.191 сўмга қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 124.516.766 сўм асосий қарз,
29.526.191 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333, 680моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар XXXXXX ҳисобидан:
Даъвогар XXXXXXXX XXXXXXXXXX X фойдасига 124.516.766 сўм асосий
қарз, 29.526.191 сўм пеня, 3.671.382.96 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS