← Назад
Решение #764721 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Андижон шаҳар
4-1701-2203/3817-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Микрокредитбанк” манфаатида, жавобгар- Якка тартибдаги тадбиркор
Қўлдашев Сарварбек Олимжоновичга нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
ишни даъвогар вакили Х.Масардинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Микрокредитбанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- Якка тартибдаги тадбиркор Қўлдашев
Сарварбек Олимжонович (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан
30 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 6 165 000 сўм фоиз қарз ундиришни
сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли
шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит
тўловларини келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча
маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги
суд ажрими топширганлигини, тўловлар амалга оширганмаганлигини, суд
кунига фоиз қарздорликлар ортганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Микрокредитбанк” Куйган-ёр банк хизматлари маркази ва Якка тартибдаги
тадбиркор Қўлдашев Сарварбек Олимжонович ўртасида 2020 йил 11 сентябрда
№462-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра,
марказ жавобгарга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга,
3 ой имтиёзли давр билан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш
мақсадида тикув дастгох сотиб олиш учун 30 000 000 сўм миқдорида пул
маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган
жадвал асосида
30 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган
қисмини сўндирмаслик қалтислигидан суғурталаш бўйича суғурта полиси
тақдим этилган.
Даъвогар жавобгарга 2020 йил 7 октябрь кунги №01-сонли тўлов
топшириқномаси билан шартномада келишилган 30 000 000 сўм тўловни амалга
оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл
қўйган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 20 июнь ҳолатига
30 000 000 сўм асосий муддати ўтган кредит қарз, 6 165 000 сўм фоиз қарз
ташкил этиши, шу сабабли мавжуд қарздорликни ундириб беришликни сўраган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 30 000 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 6 165 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар
ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Қўлдашев Сарварбек Олимжонович
ҳисобидан:
- АТБ “Микрокредитбанк” фойдасига 30 000 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 6 165 000 сўм кредит фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 723 300 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
С.Умаралиев