← Назад
Решение #76474 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| йил кунидаги ажрими билан ЖК | 74 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: А.Икромов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: С.Мамадиев
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ
2025 йил 8 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари
М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Чориевнинг
котиблигида,
тарафлардан
Тошкент
шаҳар
прокуратурасининг бўлим катта прокурори Ш.Шарипов, судланувчи
Ф.И.Ш ва унинг адвокати Б.Эшбоевнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 февралдаги ҳукмига кўра:
Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам бир неча
маротаба
судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани
судининг 2013 йил 08 май кунидаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси
1-қисми ва 25,118-моддаси 2-қисми “г” бандида
кўрсатилган жиноятни содир этишда айбли деб
топилиб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Оққўрғон тумани
судининг 2024 йил 12 июнь кунидаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир
этишда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57,62моддалари тартибида 1 йил 11 ой 1 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Зангиота туман судининг
25.07.2024 йил кунидаги ажрими билан ЖКнинг
74-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш
жазосининг ўталмай қолган 11 ой 15 кунини шу
муддатга иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазо
умуман ўталмаган, 17.10.2024 йилда ЖПКнинг 227моддаси тартибида ушланиб, шу куни “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
2
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш
(Ф.И.Ш)га
нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи Ф.И.Ш томонидан
келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1010-2401/736-сонли
жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
17 февралдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,169моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда
айбли
деб
топилиб,
ЖК
25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддалари тартибида, жиноят
ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2024 йил 25 июлдаги ажрими
юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан Ф.И.Шга узилкесил ўташ учун 3 (уч) йил 7 (етти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Жабрланувчи А.Саттаровнинг судланувчи Ф.И.Шга ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги инобатга олинган.
Иш бўйича ашёвий далил деб икки дона қора моллар жабрланувчи
А.Саттаровга тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга олинган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш хавфли рецидивист бўлган
ҳолда, 2024 йил 16 октябрь куни соат 07:00да, ўзгалар мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Бектемир
тумани Нурли-йўл МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида бўла
туриб, Сатторов Аброр Турапжоновичга тегишли умумий нархи
30.000.000 сўмга тенг бўлган икки бош қора молларни яширин равишда
қўлга киритиш мақсадида молларни ёнига бориб, дала майдонига
қоқилиб турган, қозиққа боғланган молларни ипларини ечиб, молларни
ўзи билан бирга олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинаётган
вақтида мазкур далани қўриқлаб юрган Тўражонов Беҳрузбек Ўлмасали
ўғлини олдига қараб ҳаракатланиб келаётганлигини кўриб қолиб,
молларни ипини қўлидан ташлаб юбориб, ўз жиноятини охирига етказа
олмаган.
Судланувчи Ф.И.Ш апелляция шикоятида, биринчи инстанция
судининг ҳукмидан норози эканлигини, туман суди унга ноқонуний 3 йил
7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилганлигини, аслида у оғир
касалликка чалинганлигини, яъни “ОИТС” касаллиги билан даволаниб
келишини, иш бўйича моддий зарарлар йўқлигини, судлов ҳайъати
мазкур ҳолатларни инобатга олиб, унга ёрдам беришни сўраган.
Судланувчи Ф.И.Ш апелляция шикоятида келтирилган важларни
қувватлаб, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, биринчи
инстанция судининг ҳукмидан норозилигини, суд унга оғир жазо, яъни 3
йилу 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлаганлигини, бугунги кунда у “ОИТС” касаллиги билан даволаниб
келишини, иш бўйича моддий зарарлар йўқлигини, судлов ҳайъатидан
мазкур ҳолатларни инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни
сўраб, кўрсатув берди.
Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз,
келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
сўраб берган хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг адвокати
Б.Эшбоевнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги
фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган
Ф.И.Шнинг
жиноят
содир
этишдаги
айби
жабрланувчининг аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомаси ва фотожадвали, нарсани олиш баённомаси, нарсани кўздан
кечириш баённомаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда
текшириш тергов ҳаракатининг баённомаси, юзлаштириш баённомаси
билан билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жиноят иши бўйича барча
тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган етарли далиллар мажмуи
билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25, 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди
билан тўғри квалификация қилган.
Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни
атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва
миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги
тушунтиришларига амал қилиб, Ф.И.Шнинг оилавий аҳволини,
касаллигини ва жабрланувчининг моддий даъвоси йўқлигини,
шунингдек жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини
инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, қонун санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам
4
миқдоридан ҳам камроқ миқдорда озодликдан маҳрум қилиш жазосини
уни ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун
зарур ва етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо
тайинлаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич
судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726 ва 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
17 февралдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз,
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи:
(имзо
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов