← Назад
Решение #764877 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 134 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| Суд мажлисида ИПК | 111 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида)
2022 йил 6 октябрь 4-1701-2203/3595-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- АИТБ “Ипотекабанк”
манфаатида, жавобгарлар- “Solnechniy delfin” масъулияти чекланган жамияти ва
“Mirobid-999” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этган
даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Мараимов (ишончнома
асосида),
жавобгар
Дж.Сатибалдиеваларнинг
иштирокида
Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) АИТБ “Ипотекабанк”
(кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Solnechniy delfin” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан
жами 59 832 879 сўм ундириш, ундирувни “Mirobid-999” масъулияти чекланган
жамияти(кейинги ўринларда матнда “Қўшимча жавобгар” деб аталади)га
тегишли бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан ўзаро
келишувга эришилганлигини, тўловларни жадвал асосида тўлашга
келишилганлигини билдириб, жавобгар билан тузилган келишув битимини
тасдиқлаб беришликни сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан
низо юзасидан келишувга эришилганлигини, тўловларни кечиктирилиши
жамият мактаб ўқувчиларининг қўшимча тайёрлов курслари фаолияти билан
шуғулланишлигини, ёз мавсумида тушум кам бўлишлигини, ҳозирда жамият
фойда олишни бошлаганлигини, даъвогар билан келишув битимида
кўрсатилган муддатда тўловларни амалга оширишлигини билдириб,
расмийлаштирилган келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
келишув битимини тасдиқлашни лозим топди.
Келишув битимига кўра, жавобгар муддати ўтган 7 274 884 сўм асосий
қарз, муддати ўтган 917 279 сўм фоиз қарз, 1 108 436 сўм фоиз жами 9 300 599
сўм тўловни 2022 йил 10 октябрь кунига қадарли даъвогарга тўлаб бериш,
қолдиқ 30 555 556 сўм кредит асосий қарз, 14 290436 сўм пандемия даврида
кечиктирилган тўлов ва 710 202 сўм муддати келмаган жорий фоиз
қарздорликни 2022 йил 10 октябр санасига 3 452 511,42 сўм; 2022 йил 10 ноябрь
санасига 3 391 171,99 сўм; 2022 йил 9 декабрь санасига 3 294 216,13 сўм; 2023
йил 10 январь санасига 3 284 322,68 сўм; 2023 йил 10 февраль санасига 3 207
153,73 сўм; 2023 йил 10 март санасига 5 491 197,87 сўм; 2023 йил 10 апрель
санасига 5 465 474,89 сўм; 2023 йил 10 май санасига 5 396 220,70 сўм; 2023 йил
10 июнь санасига 5 336 859,97 сўм; 2023 йил 10 июль санасига 5 281 456,62 сўм;
2023 йил 9 августь санасига 5 222 574,92 сўм тўловларни амалга оширишга
келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар
низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини
ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими
у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 134-моддасига кўра, келишув битими шартлари қонун
ҳужжатларига зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; у шарт асосида тузилган бўлса келишув
битимини тасдиқлашни рад этишлик белгиланган.
Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонун
ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмайди.
ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у
суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга асосан, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси талаблари ҳақида, яъни иш юритиш
тугатилган такдирда айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет
тўғрисидаги, айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи бор
мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги даъвогарга тушунтирилди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 130-133, 195-моддаларини қўллаб,
ажрим қилди:
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Solnechniy delfin”
масъулияти чекланган жамияти АИТБ “Ипотекабанк”га муддати ўтган 7 274 884
сўм асосий қарз, муддати ўтган 917 279 сўм фоиз қарз, 1 108 436 сўм фоиз жами
9 300 599 сўм тўловни 2022 йил 10 октябрь кунига қадарли даъвогарга тўлаб
бериш, қолдиқ 30 555 556 сўм кредит асосий қарз, 14 290436 сўм пандемия
даврида кечиктирилган тўлов ва 710 202 сўм муддати келмаган жорий фоиз
қарздорликни 2022 йил 10 октябр санасига 3 452 511,42 сўм; 2022 йил 10 ноябрь
санасига 3 391 171,99 сўм; 2022 йил 9 декабрь санасига 3 294 216,13 сўм; 2023
йил 10 январь санасига 3 284 322,68 сўм; 2023 йил 10 февраль санасига 3 207
153,73 сўм; 2023 йил 10 март санасига 5 491 197,87 сўм; 2023 йил 10 апрель
санасига 5 465 474,89 сўм; 2023 йил 10 май санасига 5 396 220,70 сўм; 2023 йил
10 июнь санасига 5 336 859,97 сўм; 2023 йил 10 июль санасига 5 281 456,62 сўм;
2023 йил 9 августь санасига 5 222 574,92 сўм ва 24 000 сўм почта харажатини
тўлаб бериш шарти билан тасдиқлансин.
“Solnechniy delfin” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 196 657,58
сўм давлат божи ундирилсин.
4-1701-2203/3595-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози томон белгиланган тартибда шикояти келтиришга
ҳақли.
С.Умаралиев