Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1196 Дата решения 06.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Юксалиш учун масъулияти чекланган жамияти
Source ID 926447 Claim ID 2922317 PDF Hash d55e8cf5d8777215... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онунинг 15-моддаси онунинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Андижон шаҳар 4-1703-2201/1196-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси даъвогар – “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “Юксалиш учун” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Хайдаров (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари А.Қўчқаровларнинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Юксалиш учун” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 339 500 000 сўм асосий қарз, 61 110 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризаси ва унга илова қилинган хужжатларда кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 5 февраль кунги №32-сонли пудрат шартномасига асосан жавобгар 16 подстанция ҳудудида қоровулхона биноларини қуриш ишларини бажариш, даъвогар эса белгиланган тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарга 2021 йил 16 декабрь кунидан 2022 йил 15 март кунига қадарли 16 дона тўлов топшириқномаси билан жами 339 500 000 сўм пул маблағлари тўлаб берган. Шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилмаганлик важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси даъвогар манфатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 339 500 000 сўм асосий қарз ва 61 110 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан низо юзасидан медиатив келишув расмийлаштирилганлигини, келишув медиатор томонидан тасдиқланганлигини, жавобгар қисман ишларни бажарилганлигини, бажарилган ишлар юзасидан расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномасини тақдим этиш, қолдиқ аниқланган тафовутларни даъвогарга тўлаб беришга келишилганлигини билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан низо юзасидан келишувга эришилганлигини, қисман қурилиш-монтаж ишлари бажарилганлигини, бажарилган ишлар далолатномасини даъвогарга топшириш тафовутлар аниқланганда аниқланган маблағларни даъвогарга тўлаб беришга келишилганлигини билдириб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини инобатга олиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Чунки, медиатор О.Махмудова профессионал медиатор реестрига киритилган. Тарафлар суд мухокамасига қадар низони хал қилиб, томонлар ўртасида низони медиатив келишувда кўрсатилган муддатларда бартараф этишга келишиб, низони якунлаш мақсадга мувофиқлиги сабабли тарафлар ихтиёрий равишда медиатор иштирокида медиатив келишувини имзолашган. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Мазкур Қонунинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳишистаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ушбу қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг 1-қисм 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Тарафлар медиатив келишувда тарафлар қарздорликни ўзаро келишилган муддатда тўлашга ўзаро келишишганлигини инобатга олиб суд, тақдим этилган медиатив келишувни қонун талаблари асосида расмийлаштирилган деб топиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Мазкур ҳолатда судга даъво тақдим этилишида давлат божи тўланмаганлиги, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли суд иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуннинг 12, 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2201/1196-сонли иши бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишуви иш юритувига қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, “Юксалиш учун” масъулияти чекланган жамиятидан 339 500 000 сўм асосий қарз, 61 110 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2022 йил 9 сентябрь кунги №ЮБ-1/AN-26316-сонли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Судья С.Умаралиев