← Назад
Решение #764966 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| нинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
АЖРИМ
(кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 05 октябр
Пайариқ тумани
4-1406-2201/2616-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида,
Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Нематов (корхона
директори Уставга асосан) ва жавобгар вакили Б.Омонов (жамият директори
Уставга асосан) ларнинг иштирокида, даъвогар “SHERZOD SHIFO OQDARYO”
хусусий корхонасининг жавобгар “OQDARYO TABOBATI” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар “SHERZOD SHIFO
OQDARYO” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “OQDARYO TABOBATI” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
28.04.2021 йилдаги №3821-сонли кредит шартномаси асосида тузилган
28.04.2022 йилдаги №053876-сонли ипотека шартномасига мувофиқ, гаровни
тақдим этган учинчи шахс ундирувни гаров таъминотига қаратишдан сақланиш
мақсадида тўланган 290 000 000 сўм кредит қарздорлигини ва 06.08.2022
йилдаги №00177-22-сонли юридик хизмат кўрсатиш шартномасига асосан
тўланган адвокатлик хизмат хақи учун 10 000 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 08 сентябр кунги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фарлият миллий банки иш бўйича низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суднинг жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
учинчи шахс судда ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 3-қисмига асосан
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили Ш.Нематов ўз тушунтиришида,
жавобгар билан низони медиатив келишув тузиш йўли билан ҳал этганлигини
билдириб, суддан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар вакили Б.Омонов ўз тушунтиришида,
жавобгар билан низони медиатив келишув тузиш йўли билан ҳал этганлигини
билдириб, суддан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар ва учинчи шахс 28.04.2021
йилдаги №3821-сонли кредит шартномаси тузган. Ўз навбатида даъвогар
28.04.2022 йилдаги №053876-сонли ипотека шартномаси билан ўзига тегишли
мулкни гаровга тақдим этган.
Жавобгар кредит тўловини тўламаганлиги сабабли даъвогар ундирув
гаров таъминотига қаратилмаслиги учун тегишли тўловни амалга оширган, шу
сабабли ушбу тўлов суммасини жавобгардан ундиришни сўраб судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Лекин, суд жараёнида тарафлар медиатив келишувга эришган. Медиатив
келишув медиатор кўмагида тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан
тузилган.
ИПКнинг 107-моддаси 1-қисми 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга кўра суд, тарафлар ўртасидаги низо юзасидан медиатив
келишув тузилганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддаси 1-қисми 9-бандига кўра, агар
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак.
Қонуннинг иловаси 2-банди “а”-кичик бандига асосан, мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Бунда
кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е»
кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлайди.
Даъвогар судга мурожаат қилиш учун кичик тадбиркорлик субъекти
сифатида 05.09.2022 йилдаги тўлов ҳужжатлари билан 3 000 000 сўм давлат
божи тўлаган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогар тўлаган 3 000 000 сўм давлат божини
унга қайтаришни, ихтиёрий тўлаган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 107, 195-моддаларга асосланиб, суд
ажрим қилди :
“SHERZOD SHIFO OQDARYO” хусусий корхонасининг даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
“SHERZOD SHIFO OQDARYO” хусусий корхонасига 3 000 000 сўм миқдорида
тўланган давлат божи қайтарилсин.
Ажрим чиқарилган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев