Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/317 Дата решения 08.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374860 Claim ID 2757369 PDF Hash 9ecf002edf2920fe... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 1 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 451 5 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 08 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи М.Тожиев ва унинг ҳимоячиси “Tandem servis” адвокатлик фирмаси адвокати И.Худайбердиевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланаётган Тожиев Мансурбек Шавкат ўғлига нисбатан 1-1006-2501/317-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тожиев Мансурбек Шавкат ўғли (Tojiyev Mansurbek Shavkat o’g’li) 1992 йил 21 декабрь куни Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Хоразм вилояти, Боғот тумани, Боғот МФЙ, Беруний кўчаси, 10-уйда яшовчи, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи М.Тожиев, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф равишда сақлаб келган. 2024 йил 25 декабрь куни, соат 15:00ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ маскани ходимлари томонидан М.Тожиевнинг бошқарувидаги “Ласетти” русумли, давлат рақами 90 К 186 UA бўлган автомашина тўхтатилиб, ҳужжатлар текширилаётганда, М.Тожиев ўзини шубҳали тутгани сабабли, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги тўқ кўк рангли курткасининг ички чап чўнтагидан оқ қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликсимон модда ҳамда оқ шаффоқ рангли полиэтилен пакет ичида яшил рангли, ўткир ҳидли ўсимликсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 26 декабрдаги 4753сонли хулосасига кўра, М.Тожиевнинг ёнидан олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб, “марихуна” деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 2,72 граммни ташкил қилиши аниқланган. Судланувчи М.Тожиев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, “марихуана” гиёҳвандлик воситасини бир неча йиллардан буён истеъмол қилиб келиши, 2024 йил декабрь ойи ўрталарида Хоразм вилоятининг адирларида ёввойи ҳолда ўсиб ётган “наша” гиёҳвандлик воситасини кўриб қолиб, унинг бир неча шохларини юлиб олиб, шахсий истеъмоли учун чўнтагига солиб қўйганлиги, 2024 йил 20 декабрь куни Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадда келганлиги ва “Яндекс.такси” иловасига уланганлиги, 2024 йил 25 декабрь куни иловадан берилган мижоз билан “Эркин” ЙПХ масканидан ўтаётганида, ички ишлар ходимлари автомашинасини тўхтатиб, уни холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, эгнидаги курткаси чўнтагидан шахсий истеъмоли учун сақлаб келган гиёҳвандлик воситасини топиб олишганлиги ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришганлиги, мазкур гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи М.Тожиев ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиғини топади. Гувоҳ С.Мамараимов суд мажлисида, 2024 йил 25 декабрь куни шахсий автомашинасида “Эркин” ЙПХ масканидан ўтиб кетаётганида, уни ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, рози бўлгач, ички ишлар ходимлари ва яна бир холис билан биргаликда кейинчалик шахсини билган М.Тожиевнинг ёнига боришганлиги, сўнгра ички ишлар ходимлари М.Тожиевни шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг эгнидаги курткаси ички чўнтагидан қоғоз бўлаги ҳамда полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли, яшил рангли, ўсимликсимон моддалар борлиги аниқланганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан М.Тожиев мазкур моддаларнинг “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлигини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини маълум қилганлиги, воқеа куни М.Тожиевга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи М.Тожиевнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи М.Тожиевнинг ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик воситасини озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи М.Тожиевга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат ишлари жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2025 йил 10 январдаги 39сонли далолатномасида судланувчи М.Тожиевнинг гиёҳвандликка чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган. Шу сабабли суд, судланувчи М.Тожиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келади. Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 2,32 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Тожиев Мансурбек Шавкат ўғли (Tojiyev Mansurbek Shavkat o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Тожиев Мансурбек Шавкат ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан уч юз олтмиш соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлансин. М.Тожиевнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин. М.Тожиевга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин. М.Тожиевга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби тушунтирилсин. Ҳукм ижросини назорат қилиш Хоразм вилояти, Боғот тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг М.Тожиевга нисбатан танланган гаров эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2025 йил 22 январдаги 25564-сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига топширилган 7.500.000 сўм гаров қўювчи Рахматуллаев Обид Расулжоновчига қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган 2,32 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси қонунда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров