Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/708 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый RUBI IMPEKC масъулияти чекланган жамияти
Source ID 916920 Claim ID 2895583 PDF Hash edb07610eb74a719... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 октябрь 4-1706-2201/708-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи – *****************нинг жавобгар – “*****************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 11 998 176 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ********** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Аризачи ***************** (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “*****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 10 876,09 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун мудддати ўтган қарздорликнинг 10 фоиз эквивалентида 11 998 176 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 08 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБ жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБ судга ариза ва маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Учинчи шахслар Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ЧЭКИ “Хамкорбанк” жавобгарнинг ҳозирги кунда 10 876,09 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим этган. Суд аризачининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил 10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: 1. Жавобгар билан Қозоғистоннинг ИП “Ургалиева Гульмира Аралбаевна” компанияси ўртасида 2019 йил 05 апрель кунида UZKZ-001-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 200242936305634149190100004) экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 7 059,31 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги сабабли ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 07 июнь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 7 787 619 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 2. Жавобгар билан Польшанинг “Judafi Invest Andrzej Golowko” компанияси ўртасида 2019 йил 22 февраль кунида 04/2019-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 200242936305634149190100002) экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 3 816,78 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги сабабли ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 07 июнь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 4 210 557 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 2 та шартнома бўйича хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун (3 816,78+ 7 059,31) 10 876,09 АҚШ долларининг 10 фоиз, 1 087,61 АҚШ доллари эквавелентида жами (4 210 557 + 7 787 619 сўм) 11 998 176 сўм миқдорида молиявий жарима ундириш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандида экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган экспорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “*****************” масъулияти чекланган жамияти ва Қозоғистоннинг ИП “Ургалиева Гульмира Аралбаевна” компанияси ўртасида 2019 йил 05 апрель кунида UZKZ-001-сонли экспорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2019 йил 09 апрель куни божхона юк декларациялари орқали жами 7 059,31 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига туширмаганлиги натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 7 059,31 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 07 июнь куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, “*****************” масъулияти чекланган жамияти ва Польшанинг “Judafi Invest Andrzej Golowko” компанияси ўртасида 2019 йил 22 февраль кунида 04/2019-сонли экспорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2019 йил 09 март, 2019 йил 19 апрель, 2019 йил 01 май кунги божхона юк декларациялари орқали жами 17 453,9 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига тўлиқ туширмай, 2019 йил 28 февраль, 2019 йил 29 март, 2019 йил 29 апрель кунлари 13 637,12 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари кириб келганганлиги натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 3 816,78 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 07 июнь куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Муқаддам ДСБнинг жавобгарга нисбатан хорижий валюта тушуми таъминланмаган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2001/270-сонли иши бўйича 2020 йил 23 март кунги ҳал қилув қарорига асосан жавобгарнинг Қозоғистоннинг ИП “Ургалиева Гульмира Аралбаевна” компанияси билан 2019 йил 05 апрель кунги UZKZ-001-сонли экспорт шартномаси ҳамда Польшанинг “Judafi Invest Andrzej Golowko” компанияси билан 2019 йил 22 февраль куни тузилган 04/2019-сонли экспорт шартномалари бўйича дебитор қарздорлик 180 кунгача кечиктирилганлиги учун биринчи марта қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 10 326 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Шу боис ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги ПҚ-5087-сонли қарори 10-бандига асосан жарима 2021 йил 1 май кунидан ҳамда 20 фоиз жарима ўрнига дебитор қарздорликнинг 10 фоизи миқдорида қайта ҳисобланган. Мазкур ҳолатда суд ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар аризачи вакилининг тушунтиришлари, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу боис, суд ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган муддатида келиб тушмаган жами (3 816,78+ 7 059,31) 10 876,09 АҚШ долларининг 10 фоиз миқдорида, яъни 1 087,61 АҚШ доллари миқдоридаги талабнома юборилган вақтдаги Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 07 июнь кунги курс (1$=11031,7 сўм) бўйича (4 210 557 + 7 787 619 сўм) 11 998 176 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилиши тўғрисида жавобгарга тушунтириш берилсин. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 10 876,09 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи миқдорида, яъни 1 087,09 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 11 998 176 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ***************** зиммасига юклатилсин. “*****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ***************** фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов