Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1320 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЭРГАШЕВ КАЛМАН фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK CHINOZ" унитар корхонаси
Source ID 924942 Claim ID 2889605 PDF Hash 6822aba749229897... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 05 октябрь 4-1103-2201/1320-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXX XXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 192739 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 9.442.418.5 сўм ва 2021 йил топширилган 177845 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган 1.01 коэффицент 12.449.084.74 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX (2021 йил 26 сентябрдаги 277-сонли ишончнома асосида), жавобгар XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXX (2022 йил 30 июндаги 222-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXX XXXXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 192739 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 9.442.418.5 сўм ва 2021 йил топширилган 177845 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган 1.01 коэффицент 12.449.084.74 сўмни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан хўжалик 2020 йил учун топширилган 192739 кг пахта хом-ашёси учун рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент учун 9.442.418.5 сўм ва 2021 йил топширилган 177845 кг пахта хом-ашёси учун рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент учун 12.449.084.74 сўм қўлланилмаганлигини билдириб, 2020 йил учун маблағлар тўлаб берилганлиги кейинчалик маълум бўлганлигини билдирди. Шунингдек. судда сўралган жавобгар XXXXXXXX ишончли вакили XXXXXX даъвога нисбатан ўзининг эътирозини билдириб, ушбу коэффицентни қўллаган ҳолда хўжаликлар олдидаги 2020 йил учун қарздорликни ихтиёрий тўлаб берилганлигини, 2021 йил учун тарафлар ўртасида якуний таққослаш далолатномаси расмийлаштирилмаганлиги оқибатида тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлигини, фермер хўжаликлари томонидан бу масала юзасидан ёзма ёки оғзаки мурожаат қилинмаганлигини тарафлар ўртасида таққослаш далолатномаси расмийлаштирилиши билан рағбатлантириш коэфицентини тўлаб бериш имконияти борлигини, ушбу масала юзасидан ёзма мурожаат қилинмаганлигини баён қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар XXXXX (бундан буён матнда "Хўжалик" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXX (бундан буён матнда "Ҳаридор" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 02 апрелда ҳамда 2020 йил 26 декабрда 11-сонли "Пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича" шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-бандига асосан "Хўжалик" томонидан бизнес-режасига асосан пахта хом ашёсини "Ҳаридор"га етказиб бериш, "Ҳаридор" эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги "2020 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштиришда ва пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги 985-сонли қарорининг 2-иловасига асосан "Бухоро-6", "Бухоро-8", С-6524", "Наманган-77" "Бухоро-102" навларини етиштирган фермер хўжаликларга белгиланган харид нархларига рағ0батлантирувчи 1.01 коэффицент қўлланилиши белгиланган. Мазкур қарор талабларига асосан даъвогар XXXXXXXXXX XXXXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 192739 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 9.442.418.5 сўм ва 2021 йил топширилган 177845 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган 1.01 коэффицент 12.449.084.74 сўмни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бўлимида низоларни ҳал этиш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 8.1-8.2-бандларига асосан келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар, қоидага кўра уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёҳуд туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия иштирокида чора-тадбирлар кўриши, тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда низолар иқтисодий судлар томонидан ҳал қилиниши юзасидан ўзаро келишган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазкур банди ижроси юзасидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этганлиги юзасидан асосли хужжат тақдим этмади. Ушбу ҳолат судда сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа хужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318- сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 18-бандига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни ҳамда почта харажати даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар XXXXXXXXXX XXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 192739 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 9.442.418.5 сўм ва 2021 йил топширилган 177845 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилмаган 1.01 коэффицент 12.449.084.74 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья: SSSSSSSSS