← Назад
Решение #765075 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 05 октябрь
4-1103-2201/1318-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар
MMMMMMMM XXXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXXX
ҳисобидан хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 101 кг пахта хом-ашёси
учун қўлланилган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 5.262.514.05 сўм ва 2021
йил топширилган 100427 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01
коэффицент 6.960.950.9 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар MMMMMMMM ишончли вакили XXXXXXXX (2021
йил 26 сентябрдаги 277-сонли ишончнома асосида), жавобгар XXXXXXXXX
ишончли вакили XXXXXXX (2022 йил 13 апрелдаги 145-сонли ишончнома
асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар MMMMMMMM XXXXXXXXXX манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXX ҳисобидан хўжалик
томонидан 2020 йил топширилган 101 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган
рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 5.262.514.05 сўм ва 2021 йил топширилган
100427 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01 коэффицент 6.960.950.9
сўмни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар MMMMMMMM ишончли
вакили XXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар
томонидан хўжалик 2020 йил топширилган 101 кг пахта хом-ашёси учун
рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 5.262.514.05 сўм ва 2021 йил топширилган
100427 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01 коэффицент учун 6.960.950.9
сўм қўлланилмаганлигини билдириб, 2020 йил учун маблағлар тўлаб
берилганлиги кейинчалик маълум бўлганлигини билдирди.
Шунингдек. судда сўралган жавобгар XXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXX даъвога нисбатан ўзининг эътирозини билдириб, ушбу
коэффицентни қўллаган ҳолда хўжаликлар олдидаги 2020 йил учун
қарздорликни ихтиёрий тўлаб берилганлигини, 2021 йил учун тарафлар
ўртасида якуний таққослаш далолатномаси расмийлаштирилмаганлиги
оқибатида тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлигини, фермер
хўжаликлари томонидан бу масала юзасидан ёзма ёки оғзаки мурожаат
қилинмаганлигини
тарафлар
ўртасида
таққослаш
далолатномаси
расмийлаштирилиши билан рағбатлантириш коэфицентини тўлаб бериш
имконияти
борлигини,
ушбу
масала
юзасидан
ёзма
мурожаат
қилинмаганлигини баён қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар XXXXXXXXXX (бундан буён
матнда "Хўжалик" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXX (бундан буён матнда
"Ҳаридор" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 02 апрелда 53-сонли ҳамда 2020
йил 26 декабрда 56-сонли "Пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш
бўйича" шартномалар тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-бандига асосан "Хўжалик"
томонидан бизнес-режасига асосан пахта хом ашёсини "Ҳаридор"га етказиб
бериш, "Ҳаридор" эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб
олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 12 декабрдаги "2020 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштиришда ва
пахта хомашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги 985-сонли
қарорининг 2-иловасига асосан "Бухоро-6", "Бухоро-8", С-6524", "Наманган-77"
"Бухоро-102" навларини етиштирган фермер хўжаликларга белгиланган харид
нархларига рағ0батлантирувчи 1.01 коэффицент қўлланилиши белгиланган.
Мазкур қарор талабларига асосан даъвогар MMMMMMMM
XXXXXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар
XXXXXXXXX
ҳисобидан
хўжалик
томонидан
2020 йил топширилган 101 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган
рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 5.262.514.05 сўм ва 2021 йил топширилган
100427 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01 коэффицент 6.960.950.9
сўмни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бўлимида низоларни ҳал
этиш тартиби белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 8.1-8.2-бандларига асосан
келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар,
қоидага кўра уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёҳуд туман
(шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган комиссия иштирокида
чора-тадбирлар кўриши, тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда
низолар жавобгар жойлашган ҳудуддаги иқтисодий суд томонидан ҳал
қилиниши юзасидан ўзаро келишган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг мазкур
банди ижроси юзасидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)
тартибига риоя этганлиги юзасидан асосли хужжат тақдим этмади.
Ушбу ҳолат судда сўралган тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва
ишдаги бошқа хужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
биринчи қисмининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар
учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини
янада ривожлантириш бўйча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон
Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг
5-бандига асосан даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни,
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 18-бандига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан судга аризалар берганлик
учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, давлат
божини ундирувсиз қолдиришни ҳамда почта харажати даъвогар томонидан
тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар MMMMMMMM XXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXX
ҳисобидан хўжалик томонидан 2020 йил топширилган 101 кг пахта хом-ашёси
учун қўлланилган рағбатлантирувчи 1.01 коэффицент 5.262.514.05 сўм ва 2021
йил топширилган 100427 кг пахта хом-ашёси учун қўлланилган 1.01
коэффицент 6.960.950.9 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS