← Назад
Решение #765082 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
АЖРИМ
(Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 05 октябрь
4-1103-2201/1323-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар
XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXX ҳисобидан 12.935.245 сўм компенсация
тўловини ундириш, меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасининг
ижобий хулосаси олингунига қадар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX
(2022 йил 29 мартдаги 02/09-1241-сонли ишочнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар XXXXXXXXXX судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
XXXXXXXXX ҳисобидан 12.935.245 сўм компенсация тўловини ундириш, меъёрий
хужжатлар ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингунига
қадар фаолиятини тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, XXXXXXXXX фаолияти тегишли
тартибда текшириш текширилганда бир қатор камчиликлар аниқланганлигини шунга
кўра меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий
хулосаси олингунига қадар фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорига асосан 12.935.245 сўм
компенсация тўловлари ҳисобланганлигини, ҳозирги кунда жавобгар томонидан низоли
ҳолат бартараф қилинганлигини билдирди.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда
белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади,
даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари тўғрисида судга ҳеч
қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 2019 йил 01 июлдаги 299-сонли
буйруғи билан тасдиқланган "Давлат экология қўмитаси фаолиятида экология, табиатни
муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик
хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом"га асосан
корхона фаолияти юзасидан ўтказилган таҳлил натижаларида аниқланган камчиликлар ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 июлдаги "Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5490-сонли Фаромни 1-иловаси
1-бандига мувофиқ Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосарининг XXXXXXXXXда текшириш ўтказиш
тўғрисидаги
келишувига
асосан
XXXXXXXXXXнинг
2021
йил
13 августдаги 618/А-сонли буйруғига асосан махсус комисия аъзолари ҳамда
XXXXXXXXX раҳбари иштирокида 2021 йил 19-20 августь кунлари текшириш
ўтказилиб, бир қатор камчиликлар аниқланиб, тегишли тартибда ўтказилган текшириш
юзасидан 2021 йил 20 августда далолатнома расмийлаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза
қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли
Қарорига асосан 22.635.245 сўм миқдорда компенсация ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи
қисмининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига
риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар
шартномасида назарда тутилган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши
белгиланган.
Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан
даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 18-бандига кўра
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан судга аризалар
берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, давлат
божини ундирувсиз қолдиришни ҳамда почта харажати даъвогар томонидан
тўланганлигини инобатга олишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
биринчи қисмининг 5-банди, 118, 195-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъвогар XXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXX ҳисобидан 12.935.245 сўм
компенсация тўловини ундириш, меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиб, давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси олингунига қадар фаолиятини тўхтатиб қўйиш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS