Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1431 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение «Yasmina Petroleum» масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «2-SON TEMIRBETON MAHSULOTLARI ZAVODI » масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024718 Claim ID 2909185 PDF Hash ad9df988b39d22af... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 октябрь 4-1103-2201/1431-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ММЯнинг раислигида, судъя ѐрдамчиси НБНнинг котиблигида, даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "БББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 199.994.600 сўм асосий қарз, 90.957.553.8 сўм пеня ундириш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили НН (2022 йил 16 сентябрди 171сонли ишончнома асосида) Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконфренция алоқа режими асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "БББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 199.994.600 сўм асосий қарз, 90.957.553.8 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконфренция алоқа режими асосида иштирок этган даьвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили НН даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгарнинг 199.994.600 сўм миқдорда қарздорлиги вужудга келганлигини, ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан бир неса бор мурожаат қилинганлигини аммо натижа бўлмаганлигини, асосий қарз ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли, шартнома шартларига асосан 90.957.553.8 сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар тараф тегишли тартибда, суд ажрими орқали шунингдек, телефонограма тартибида суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, "ААА" масъулияти чекланган жамияти (Бундан буён матнда "Сотувчи" деб юритилади) ҳамда "БББ" масъулияти чекланган жамияти (Бундан буён матнда "Ҳаридор" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 27 апрелда "Нефт маҳсулотларини етказиб бериш" юзасидан 91-АЗС-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Сотувчи" "Ҳаридор" маҳсулотни тезкаб бериш, "Ҳаридор" етказилган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг тури "Бензин АИ-92" "Бензин АИ-80", "Бензин 95" ва дизел ѐқилғи К-3, К-4 ҳамда К-5 бўйича ҳақини тўлаш, маҳсулот сифати Давстанрдарт талабларига жавоб бериши лозимлиги назарда тутилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими 3.5-бандига асосан шартнома қиймати 1.000.000.000 сўмни ташкил этиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. "Сотувчи" "ААА" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Ҳаридор" "БББ" масъулияти чекланган жамиятига тарафлар ўртасида 2021 йил 27 апрелда тузилган 91-АЗС-сонли шартномага асосан 2021 йил 28 апрелдаги 410-сонли ҳисоб-фактурага асосан 27.096.521.74 сўм, 4.064.478.26 сўм ҚҚС билан жами 31.161.000 сўмлик, 2021 йил 30 апрелдаги 418-сонли ҳисоб-фактурага асосан 27.096.521.74 сўм, 4.064.478.26 сўм ҚҚС билан жами 31.161.000 сўмлик, 2021 йил 03 майдаги 433-сонли ҳисоб-фактурага асосан 28.260.869.57 сўм, 4.239.130.43 сўм ҚҚС билан жами 32.500.000 сўмлик, 2021 йил 09 декабрдаги 1236-сонли ҳисоб-фактурага асосан 173.908.347.83 сўм, 26.086.252.17 сўм ҚҚС билан жами 199.994.600 сўмлик, жами 294.816.600 сўмлик нефт маҳсулотлари етказиб берилган бўлиб, "Ҳаридор" "БББ" масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилиб олинган маҳсулот учун 2021 йил 03 августда 94.822.000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, қолган (294.816.600-94.822.000) 199.994.600 сўмни тўлаб бермаганлиги натижасида "Сотувчи" "ААА" масъулияти чекланган жамияти олдида қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан ўтказиб берилган маблағ учун маҳсулот етказиб бериш ѐки маблағни қайтариш юзасидан жавобгарга талабнома хати юборилган бўлса-да, мазкур талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг 199.994.600 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги талаби даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари, ишга тақдим этилган ишончнома, ҳисоб варақалар ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида шартноманинг 5-бўлими 5.1-бандига мувофиқ, 90.957.553.8 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлими 5.1-бандига асосан, қабул қилиб олинган маҳсулот ҳақи кечиктирилган тақдирда "Ҳаридор" ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0.1 фоиз миқдорда пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 29.999.190 сўм қилиб белгилашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 199.994.600 сўм асосий қарз, 29.999.190 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлнтиршдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта видеоконференцалоқа харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "БББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 199.994.600 сўм асосий қарз, 29.999.190 сўм пеня, 2.905.921.54 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта ва 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлнтиришдан рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ММЯ