Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1198 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HELION 77 хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси
Source ID 915268 Claim ID 2924208 PDF Hash 1649d25acde8af0e... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 5 октябрь 4-1703-2201/1198-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев, даъвогар- «Helion 77” хусусий корхонасининг, жавобгар- Наманган вилоят Мудофа ишлар бошқармаси (АХО)га нисбатан соддалаштирилган тартиб асосида тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Helion 77” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, Наманган вилоят Мудофа ишлар бошқармаси (АХО) (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 1 846 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида махсус ахборот портали орқали 2020 йил 5 декабрь №8645821-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга ҳар бирининг ўрами 26 000 сўмдан 71 дона қиймати 1 846 000 сўмлик Россия давлатида ишлаб чиқарилган снегурочка А4 форматдаги қоғоз махсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса операторнинг махсус хисоб рақамига 100 фоиз миқдорида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан 1 846 000 сўмлик қоғоз махсулотлари етказиб берилган. Бироқ жавобгар етказиб берилган махсулотлар учун тўловларни амалга оширмаган. Жавобгарнинг мавжуд 1 846 000 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд 2020 йил 11 декабрь кунги №758-сонли тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисоб варақ-фактура билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 1 846 000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво қаноатлантирилсин. Наманган вилоят Мудофа ишлар бошқармаси (АХО) ҳисобидан «Helion 77” хусусий корхонаси фойдасига 1 846 000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев