← Назад
Решение #765121 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик
50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 5 октябрь
4-1701-2203/3430-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Дддддд” АТБ манфаатида
жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 9 678 469,84 сўм кредитни
асосий қисмини ва 1 707 508,11 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни банк вакили – И.Ибрагимов (ишончнома асосида), иштирокида
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар -“Дддддд” АТБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан 9 678 469,84 сўм кредитни
асосий қисмини ва 1 707 508,11 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мазкур ҳолатда ишни жавобгар иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд,
даъвогар
вакилининг
кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳолатидан аниқланишича, “Дддддд” АТБ номидан ишончнома асосида
ҳаракат қилувчи “Дддддд” АТБ Андижон вилояти минтақавий филиали билан якка
тартибдаги тадбиркор Жжжжж ўртасида 2020 йил 29 августда 1106-сонли кредит
шартномаси тузилган. Унга кўра банк якка тартибдаги тадбиркор Жжжжжга
тикувчилик фаолиятини ривожлантириш учун тикув дастгохлари ҳамда хом ашё
сотиб олиш учун 18 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 000 000
сўм миқдорида кредит маблағи ажратган.
Бироқ, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қисмидан 9 678 469,84 сўм,
кредит фоизидан 1 707 508,11 сўмни ўз муддатида қайтарилмаган.
Даъвогар жавобгарга кредит ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш ҳақида
талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган
фоизларини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддаси биринчи
қисмига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони
қаноатлантиришни, даъвогар - “Дддддд” АТБ фойдасига жавобгар – якка тартибдаги
тадбиркор Жжжжж ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 9 678 469,84 сўм
ҳисобланган кредит фоизидан 1 707 508,11 сўм жами 11 385 977,95 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни, почта харажати ва давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179 -моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
даъво ариза қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “Дддддд” АТБ фойдасига жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор
Жжжжж ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 9 678 469,84 сўм, ҳисобланган кредит
фоизидан 1 707 508,11 сўм
жами 11 385 977,95 сўм кредит
қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Жжжжж ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
И.Жураев