Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1558 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MUXIDDIN ABDUXAMID" хусусий корхонаси
Source ID 917645 Claim ID 2931532 PDF Hash 6704bee351d9d528... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 4-моддаси тисодий процессуал кодекси 4 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 05 октябрь 4-1103-2201/1558-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи XXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX (2022 йил 13 майдаги 23-03440-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекциясида биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: XXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб XXXXXXXXXнинг (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар XXXXXXXXXнинг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги бўйича тўлов ҳисоботларни тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилмаганлигини, судга ариза киритилганидан сўнг бугунги кунда низоли ҳолат бартараф қилинганлигини билдириб ,аризани рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, XXXXXXXXX томонидан 2022 йил 07 сентябрда XXXXXXXXXга 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги бўйича тўлов ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1107318-сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, XXXXXXXXXнинг 2022 йил 19 сентябрдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-06050-сонли қарорига асосан XXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлиги бўйича тўлов хисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. XXXXXXXXX томонидан 2022 йил 20 сентябрда XXXXXXXXXга аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 410127сонли хабарнома берилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. XXXXXXXXXнинг 2022 йил 05 октябрдаги 23-06350-сонли маълумотномасига асосан XXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилганлиги маълум қилинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи XXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Суд раиси SSSSSSSSS