Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3438 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый XURDIYOR FARM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 925980 Claim ID 2896316 PDF Hash f1f4b53e1683eb5c... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодекснинг 369-моддаси аролик кодекс 369 code_article
аролик кодекснинг 370-моддаси аролик кодекс 370 code_article
аролик кодекснинг 735-моддаси аролик кодекс 735 code_article
Ушбу кодекснинг 744-моддаси Ушбу кодекс 744 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а 170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 5 октябрь 4-1701-2203/3438-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Ддддд” АТБ манфаатида жавобгар – “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 525 587,46 сўм кредитни асосий қисмини ва 176 865,23 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни банк вакили – И.Ибрагимов (ишончнома асосида), иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар -“Ддддд” АТБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 525 587,46 сўм кредитни асосий қисмини ва 176 865,23 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мазкур ҳолатда ишни жавобгар иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳолатидан аниқланишича, “Ддддд” АТБ номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи “Ддддд” АТБ Андижон вилояти филиали 2022 йил 26 январь куни “Бизнес онлайн” кредит маҳсулотидан фойдаланиш бўйича банк ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузиладиган оммавий оферта шартномасига асосан “INTERNET BANKING” орқали оферта шартларини қабул қилган (акцептлаган) “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамиятига йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга 14 000 000 сўм миқдорида айланма маблағни тўлдириш учун кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 369-моддаси, иккинчи қисмига кўра, шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 370-моддаси, биринчи қисмига асосан, оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Оферта шартноманинг 3.4-бандида қарз олувчи оферта шартномаси бўйича қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, банк тегишли оферта шартномасида назарда тутилган усулда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини қарз олувчига етказади. Оферта шартноманинг 3.5-бандига мувофиқ талабнома белгиланган муддатда, яъни муддати ўтган қарздорлик юзага келгандан сўнг 30 кун ичида қарз олувчи унда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, банк тегишли талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмай кредитнинг асосий қисмидан 10 525 587,46 сўм, унинг фоизидан 176 865,23 сўм қарздорлик қайтарилмаган. Мазкур маблағни қайтариш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 735-моддаси, биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ушбу кодекснинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тарафбанк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига илова қилинган оммавий оферта шартномаси, банк маълумотномаси, жавобгар ҳисобварағига ўтказилган маблағлар тўғрисидаги банк мемориаль ордер нусхалари, даъвогар вақилининг суд мажлисида берган кўргазмалари билан даъвогар шартномада кўрсатилган кредит маблағини ажратганлиги ва қарздорликни мавжудлиги ўз исботини топган. Бинобарин, даъвогарнинг кредит ва унинг фоизидан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳамда уни қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони қаноатлантиришни, даъвогар - “Ддддд” АТБ фойдасига жавобгар – “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 525 587,46 сўм кредитни асосий қисмини ва 176 865,23 сўм кредит фоизи, 24000 сўм почта харажати ундиришни, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 -моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: даъво ариза қаноатлантирилсин. Даъвогар – “Ддддд” АТБ фойдасига жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 10 525 587,46 сўм кредитни асосий қисми ва 176 865,23 сўм кредит фоизи, 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “ЖЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. И.Жураев