Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1195 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SAMO 333 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 927201 Claim ID 2922326 PDF Hash d8c9de92c2202add... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
онунинг 25-моддаси онунинг 25 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, 170400, обл. Андижан, р. Бустан, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy улица Мустақиллик, 36 Тел: 74 333-22-29, faks: 74 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1195-сонли иш Бўстон туманлараро икгисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар- “Samo-333” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ҳайдаров (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари М.Умрзақовларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқгисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида “Samo-333” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 34 000 000 сўм асосий қарз ва 17 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар томонидан шартномадаь кўрсатилган жихозлар жамиятга етказиб берилганлиги аниқланганлигини, шартнома шартлари бажарилмаганлиги жамият бош ҳисобчиси томонидан тақдим этилган билдирги асосида даъво ариза тақдим этилганлигини, жавобгар томонидан ҳисоб-фактура нусхаси тақдим этилганлигини билдириб, даъвони пеня ундириш талабини қонун ҳужжатларига мувофиқ ундиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан элетрон биржа савдолари асосида расмийлаштирилган шартномага асосан 2 комплект офис жихозлари даъвогар биносига шартнома тузилган сананинг тўртинчи куни олиб бориб ўрнатиб берилганлигини, бир комплекти бошлиқ ўринбосарига бир комлекти эса бўлим бошлиғи хоналарига жойлаштирилганлигини, даъвогар жихозлар олинганлиги юзасидан ҳисобфактурани тасдиқлаганлигини билдириб, даъвони рад этишликни сўради. Суд ишдаги мавжуд хужжатлар ҳамда тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони рад этишликни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 19 мартда давлат харидлари бўйича электрон савдо натижалари бўйича №1464956-сонли шартнома тузилган, мазкур шартномага асосан даъвогар 5 кун муддатда оператор хисоб рақамига махсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида тўловларни амалга ошириш, жавобгар эса ҳар бири 17 000 000 сўмдан бўлган 2 жуфт офис жихозларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Палата даъвогар манфаатида жавобгардан шартнома шартларига асосан тўлаб берилган маблағлар хисобига офис жихозлари етказиб берилмаганлик важи билан жавобгардан амалга оширилган 34 000 000 сўм тўловни ундириб беришликни сўраган. Бироқ жавобгар томонидан шартномада келишилган 2 дона офис жихозлари даъвогарга етказиб берилган бўлиб, мазкур ҳолат судга тақдим этилган тарафлар томонидан тасдиқланган 2021 йил 25 март кунги №3-сонли ҳисоб-фактура билан ҳам ўз тасдиғини топади. Суд тақдим этилган далилнинг ҳаққонийлигини хисоб-фактурадаги мавжуд QR код асосида текширилганда тарафлар томонидан етказиб берилган офис жихозлари юзасидан тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисоб-фактура эканлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 34 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Шунингдек даъвогар етказиб берилмаган махсулотлар учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунинг 25-моддасига ассоан етказиб бериш муддатлари кечиктирилган хар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5% миқдорида, бажарилмаган мажбуриятнинг 50%дан ошмаган миқдорда 17 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Жавобгар даъвогарга шартномада келишилган муддат яъни тўлов амалга оширилганлиги хабарини олган кундан бошлаб 10 кун ичида махсулотни етказиб бериши лозим бўлган. Ишдаги мавжуд хужжатдан аниқланишича жавобгар шартнома имзоланган кундан бошлаб олти кун ичида махсулотларни даъвогарга етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан шартномада келишилган муддатда мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 17 000 000 сўм пеня ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво рад этилсин. - “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 020 000 сўм давлат божи ундирилсин. - олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. С.Умаралиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) 2022 йил 5 октябрь Бўстон туман 4-1703-2201/1195-сонли иш Бўстон туманлараро икгисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Samo-333” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ҳайдаров (ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари М.Умрзақовларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқгисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68,74, 118, 170, 176179-моддаларини қўллаб, - “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 020 000 сўм давлат божи ундирилсин. - олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев