Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1208 Дата решения 05.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Улуғнор тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Улуғнор файз зиё масъулияти чекланган жамияти
Source ID 915258 Claim ID 2930718 PDF Hash b6b231706effb4b5... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Бўстон туман 4-1703-2201/1207-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи- Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар- «Super ensco stroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Улуғнор туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «Super ensco stroy” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш 2022 йил 5 октябрь куни соат 09-20га тайинланган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва суд мухокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ажрими тарафларга юборилган ҳамда тарафлар томонидан ажрим қабул қилинган. Бироқ, аризачи суд мажлисига келмади ва ишни унинг иштирокисиз кўриб чикишга розилик бермади. ИПКнинг 170-моддасига биноан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига асосан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л а д и: Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг «Super ensco stroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши мумкин. С.Умаралиев