← Назад
Решение #765224 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Бўстон туман
4-1703-2201/1207-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида аризачи- Улуғнор
туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар- «Super ensco stroy” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича иқтисодий
ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Улуғнор туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «Super
ensco stroy” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади) 107-моддасининг 6-бандига кўра,
даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачининг аризаси суднинг
2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни
кўриш 2022 йил 5 октябрь куни соат 09-20га тайинланган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва суд
мухокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ажрими тарафларга юборилган
ҳамда тарафлар томонидан ажрим қабул қилинган.
Бироқ, аризачи суд мажлисига келмади ва ишни унинг иштирокисиз
кўриб чикишга розилик бермади.
ИПКнинг 170-моддасига биноан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш
тўғрисидаги аризаси мавжуд эмас.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига
асосан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Улуғнор туман Давлат солиқ инспекциясининг «Super ensco stroy”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши
мумкин.
С.Умаралиев