← Назад
Решение #765481 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодексини | 38 | — | code_article | |
| ФКнинг | 366 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 383 | — | law | |
| ФК | 384 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Ачилов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1802-2201/654-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар А.Арзиев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори устидан
"ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативининг апелляция шикоятини
даъвогар вакили О.Ниёзов (ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси
Давлат Солиқ қумитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар
Палатаси Шаҳрисабз туман филиали вакили Ш.Купонов, Ўзбекистон
Республикаси Давлат Солиқ қумитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Шаҳрисабз туман филиали вакили Ш.Купонов, гувоҳлар: Л.Хўжаев,
О.Хўжақулова, Г.Тўраева, С.Эшова, М.Турдиева, иштирокида вилоят суди
биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда – даъвогар)
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, "ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативи (кейинги ўринларда жавобгар)га нисбатан “Қўшчинор” МФЙ ҳудуди, У.Ибрагимов номли
массивидаги ердан фойдалиниш харитасининг 271, 273қ, 274қ, 288қ, 346қ,
351, 434- контурларидан вақтинчалик 10 йил муддатга ижарага берилган
жами 20,1 гектар ер участкаси ижара шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қашқадарё вилояти
Шаҳрисабз туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Боғдорчилик ва
иссиқҳона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят
бошқармаси, Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси,
Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қумитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар Палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қумитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси, Шаҳрисабз
туман Давлат солиқ инспекцияси, Шаҳрисабз туман Экология ва атроф
муҳитни муҳофаза қилиш бўлими жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, "ZACHKANA
SARA BOG'LARI" фермер хўжалиги (кооперативи) ва Шаҳрисабз туман
ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 11 апрелда тузилган 12/2-сонли ижара
шартномаси бекор қилинган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
даъвогар ва учинчи шахслар қонунда белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти
юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига
асосан суд мажлисини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция суди
томонидан асосли ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, жавобгарга ер
майдони ижтимоий мақсадда кам таъминланган аҳоли даромадларини
ошириш учун танлов ўтказмасдан ажратилганлигини, жавобгар раҳбари
томонидан ердан мақсадсиз фойдаланилганлигини, кооператив аъзолари
учун
махсус
жамғармадан
берилган
субсидиялар
мақсадсиз
ишлатилганлигини, 2022 йил бошидан бери бир неча марта
огоҳлантирилиб келинаётган бўлса-да, жавобгар ерни қайтармасдан
келаётганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Давлат Кадастрлар палатаси
Шаҳрисабз туман филиали вакили биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат
Солиқ қумитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Шаҳрисабз туман филиали
вакили биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Даъвога асос сифатида кўрсатилган ҳужжатлардан маълум
бўлишича, дастлаб фуқаро З.Қодиров томонидан ишлаб чиқариш
кооперативи ташкил қилиш учун ер ажратиш тўғрисида туман
ҳокимлигига хат билан мурожаат қилган. Унинг ушбу хати Шаҳрисабз
туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш)
масалалари билан шуғулланувчи ишчи комиссияси томонидан кўриб
чиқилиб, "ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативига ер майдонини
ижарага бериш мақсадга мувофиқ деб топилиб, 2020 йил 1 апрелда хулоса
берилган.
Мазкур хулосага асосан ижтимоий масалани ҳал қилиш мақсадида
кам таъминланган аҳоли даромадларини ошириш учун танлов
ўтказмасдан "ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативига “Қўшчинор”
МФЙ ҳудудини У.Ибрагимов номли массивидаги ердан фойдалиниш
харитасининг 271, 273қ, 274қ, 288қ, 346қ, 351, 434- контурларидан жами
20,1 гектар ер участкаси вақтинчалик узумчилик йўналишида
фойдаланиш учун 10 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида туман
ҳокимининг 2020 йил 7 апрелда HQ 403/04-сонли қарори чиқарилган.
Ушбу қарорнинг 4-бандига кўра кооператив раҳбарига ер
участкасидан унумли фойдаланиш, “Ер кодекси” талабига амал қилиш,
рухсатсиз қурилиш қурмаслик вазифалари юклатилган.
Шаҳрисабз туман давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил
10 апрелда "ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативига давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Бироқ, мазкур қарор асос қилиб кўрсатилган бўлса-да, "ZACHKANA
SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативи ўша вақтда тўлиқ ташкил этилмаганлиги
сабабли унинг ўрнига "ZACHKANA SARA BOG'LARI" номдаги фермер
хўжалиги билан шартнома тузилган ва унга ер ажратиб берилган.
Жумладан, "ZACHKANA SARA BOG'LARI" фермер хўжалиги билан
туман ҳокими ўртасида 2020 йил 11 апрелда ижара шартномаси тузилиб,
"ZACHKANA SARA BOG'LARI" фермер хўжалигига “Қўшчинор” МФЙ
ҳудудини У.Ибрагимов номли массивидаги ердан фойдалиниш
харитасининг 271, 273қ, 274қ, 288қ, 346қ, 351, 434- контурларидан жами
20,1 гектар ер участкаси вақтинчалик боғдорчилик йўналишида
фойдаланиш учун 10 йил муддатга ижарага берилган. Мазкур ижара
шартномаси Шаҳрисабз туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими
томонидан рўйхатга олинган.
Ушбу шартноманинг алоҳида шартлари сифатида XI.а. ва XI.б.бўлимлари киритилиб, уларга кўра ер майдонини иккиламчи ижарага
бериш, ноқонуний қурилишлар қилиш мумкин эмаслиги ва бундай
ҳолатда шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлиши келишилган.
Шунингдек, "ZACHKANA SARA BOG'LARI" фермер хўжалигига
ажратилаётган ер участкасининг харитаси ва 2020 йил 11 апрелда
тузилган ер майдонини жойида кўрсатиш далолатномаси ҳам Шаҳрисабз
туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тасдиқлаб
берилган.
Шундан кейин кўп ўтмасдан фермер хўжалиги ташкил этилмасдан
2020 йил 20 апрелда кооперативнинг умумий йиғилиши ўтказилган ва
50 нафар фуқаролар аъзоликка қабул қилинган ҳамда кооперативга
З.Қодиров раҳбар этиб сайланган.
Шаҳрисабз туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг
2020 йил 23 апрелдаги 39-сонли буйруғи билан давлат жамғармаси
маблағлари ҳисобидан 40 нафар кооператив азоси учун жами
89.200.000 сўм субсидия бериш белгиланган.
Шаҳрисабз туман давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил
29 апрелда "ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативининг устави
давлат рўйхатига олинган.
Шу вақтгача амалда "ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативи
томонидан “Қўшчинор” МФЙ ҳудудини У.Ибрагимов номли массивидаги
ердан фойдалиниш харитасининг 271, 273қ, 274қ, 288қ, 346қ, 351,
434-контурларидан жами 20,1 гектар ер участкаси вақтинчалик
боғдорчилик йўналишида фойдаланиб келинган бўлса-да, у билан ижара
шартномаси тузилмаган ёки олдинги ижара шартномасига ўзгартириш
киритилмасдан қолган. Чунки, кооператив фаолияти учун унинг ҳар бир
аъзоси ўз улуши билан жавобгар бўлади.
Яъни, ижарага олувчининг мулкчилик шакли ўзгаришини айни
ҳолатда вазиятнинг жиддий ўзгариши деб баҳоласа бўлади.
Туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан 2022 йил 5 мартда
жавобгарнинг боғлари хатловдан ўтказилганда бир қатор камчиликлар
аниқланиб далолатнома тузилган ва у жавобгар вакили томонидан
имзоланган. Ушбу далолатнома тузилган вақтда туман қишлоқ хўжалиги
бўлими томонидан жавобгар раҳбарига қонун талаби бўйича ижара
шартномасини тузиш, акс ҳолда ер ажратиш қарори кучини йўқотиши
ҳақида огоҳлантириш хати берилган.
Қўшчинор МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан 2022 йил
7 мартда Шаҳрисабз туман ҳокимлигига ариза берилиб жавобгарга
берилган ерларда токзорлар бузилиб бедазор қилинганлигини ва
кооператив аъзолари ишсиз қолганлигини маълум қилишиб, жавобгарга
берилган ердаги боғ ва токзорларни ажратиб олиб беришни сўрашган.
Ушбу мурожаатдан кейин ҳам даъвогар томонидан тузилган ишчи
гуруҳ томонидан жавобгар раҳбарига огоҳлантириш берилиб, ишни тўғри
ташкил қилиш ва кооператив аъзоларини иш билан таъминлаш ёки
шартнома кучини йўқотиши (бекор қилиниши) ва ер қайтариб олиниши
маълум қилинган.
Шунинг учун даъвогар томонидан жавобгарга берилган 2022 йил
14 майдаги талабномада ер майдонини қайтариб топшириш талаб
қилинган. Чунки, тарафлар ўртасида қонун талабига жавоб берадиган
ижара шартномаси тузилмаган.
Талабнома берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан ер ижара
шартномаси тузиш ёки олдинги шартномага ўзгартириш киритиш бўйича
ҳаракатлар қилинмаган.
Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг махсус ишчи гуруҳи томонидан
2022 йил 27 апрелда кооператив фаолияти жойига бориб ўрганилиб, ер
майдони мақсадсиз фойдаланилаётганлиги, ноқонуний уй-жой қурилиб
фойдаланилаётганлиги аниқланган ва бу ҳақида мониторинг
маълумотномаси тузилган.
Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2022 йил
7 майда тузилган маълумотномага кўра 8,7 ГА узумзор ўзбошимчалик
билан бузилганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги, ер
майдонидан самарасиз фойдаланилганлиги, ер майдони ноқонуний
эгаллаб олинганлиги, 2020 йилда маҳсулот етказиб бериш бўйича
шартномалар тузилмаганлиги, 2021 йилда меъёр бўйича 204,6 тонна
маҳсулот етиштирилмаганлиги сабабли ер майдонини заҳира ер фондига
олиниши тавсия қилинган.
Шаҳрисабз туман ирригация бўлимининг 2022 йил 7 майдаги
33-сонли маълумотномасига кўра жавобгар сув етказиб бериш бўйича
шартнома тузишдан бош тортиб келаётганлиги, сув хизматидан
ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Боғдорчилик ва иссиқҳона хўжаликларини
ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабз
туман лойиҳа офиси раҳбарининг 2022 йил 7 майдаги хулосасига кўра
жавобгар томонидан 4 ГА пахта, 1,3 ГА пиёз, 1,65 ГА беда ноқонуний
равишда экилганлигиэкин майдонлари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги,
кооператив иши тўғри ташкил қилинмаганлиги аниқланиб, ер майдонини
заҳира ер фондига олиниши ҳақида хулоса берилган.
Шаҳрисабз фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши раисининг 2022 йил 6 майдаги хулосасига кўра жавобгар
Кенгашга
аъзо
бўлмаганлиги,
ер
майдонидан
самарасиз
фойдаланилаётганлиги аниқланиб ер майдонини заҳира ер фондига
олиниши ҳақида хулоса берилган.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат
бўйича Шаҳрисабз туман инспекциясининг 2022 йил 26 апрелдаги хатига
кўра жавобгарга қарашли ер майдонида экилган боғ ва токзорларни
самарасиз ва яроқсиз ҳолга келиб қолган деб топилганлиги аниқланган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё
вилояти Шаҳрисабз туман бўлимининг 2022 йил 7 майдаги мониторинг
маълумотномасига кўра агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилмаганлиги, токзорларнинг
ҳосилдорлиги пастлиги, сўнгги уч йилда олинган даромади
харажатларини қопламаслиги маълум қилинган.
Шаҳрисабз туман статистика бўлимининг маълумотномасига кўра
жавобгар 2020-2021 йиллардаги статистик ҳисоботларида ҳеч қандай
маълумотлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан сайёр суд
мажлисида ваколатли давлат органлари мутахассислари иштирокида ер
майдонлари жойига чиқиб кўздан кечирилганда ҳақиқатдан ҳам ер
майдонининг бир қисми экин экилмасдан қаровсиз қолганлиги, қишлоқ
ҳўжалигида фойдаланиладиган сувли ер майдонида ноқонуний
қурилишлар қилинганлиги, ернинг бир қисми кооператив аъзоси
бўлмаган учинчи шахсларга фойдаланишга берилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда – ФК) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда қонунда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл кўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини 38-моддасига кўра ер
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда ерлардан фойдаланиш
ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи
орган
ер
эгасини
ёки
ердан
фойдаланувчини
олдиндан
огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини
олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган
тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга
даъво аризаси киритади.
ФКнинг 366-моддасига кўра давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт
бўлган шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган
ҳисобланади.
ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан
фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФКнинг 383-моддасига кўра шартнома тузишда тарафлар учун асос
бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада
назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Вазиятнинг
тарафлар
олдиндан
кўра
билганларида
шартномани
умуман
тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари
мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади.
Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш
ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома
манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши
мумкин.
ФКнинг 384-моддасига кўра шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги
ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво аризасини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
ҳақидаги важи билан келиша олмайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддаси кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция
шикояти учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта ҳаражати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар
"ZACHKANA
SARA
BOG'LARI"
ИЧ
кооперативидан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
8
қарор қилди:
Шаҳрисабз
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
5 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Апеллянт томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан
тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
"ZACHKANA SARA BOG'LARI" ИЧ кооперативи ҳисобидан Олий суд
депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
М.Астанов
Судьялар
А.Арзиев
Д.Рахимов