← Назад
Решение #766295 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 04 октябрь
x-xxxx-xxxx/xxxx-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXXXнинг
жавобгар
XXXXXXXXXXXXнинг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXXXXX (2022 йил 13 майдаги 23-38402-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади)
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб
XXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Тошкент вилояти судининг 2022 йил 28 сентябрдаги 257-сонли буйруғига
асосан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси XXXXXXXXXXга
меҳнат таътили берилиб, суд иш юритувини тўғри ташкил этиш, судга тааллуқли
барча ишларни мазмунан ҳал этиш вазифаси Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий
суди судьяси SSSSSSSSSга юклатилганлигини инобатга олиб, ушбу иқтисодий иш
суднинг 2022 йил 03 октябрдаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилинган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг
шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXXX ишончли
вакили
XXXXXXXXXXX
аризадаги
важларни
такрорлаб,
жавобгар
XXXXXXXXXXXX 2022 йил учун TTTT TT солиқ тури бўйича ҳисоботни тақдим
этмаганлигини, бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда ҳисоботлар
тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан
ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилмаганлигини шундан сўнг судга ариза
киритилганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
XXXXXXXXXXXXX
томонидан
XXXXXXXXXXXXга 2022 йил учун TTTT TT солиқ ҳисоботини тақдим этиш
юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу
огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим
этилмаган.
Шунингдек,
XXXXXXXXXXXXX
томонидан
XXXXXXXXXXXXга
аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган юзасидан хабарнома
берилган.
XXXXXXXXXXXXXнинг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги
қарорига асосан XXXXXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун TTTT TT солиқ
хисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини,
ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари
чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш)
хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши
мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги
"Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни
кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати
органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши
назарда тутилган.
XXXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 03 октябрдаги 21-11027-сонли
маълумотномасига асосан XXXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати
бартараф этмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг
тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет
тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари
ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйишни, суд ҳаражатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи
тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар
- ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи XXXXXXXXXXXXXнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
XXXXXXXXXXXXнинг
тижорат
банкларидаги
барча
ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан
ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари
бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва
XXXXXXXXXXXXX зиммасига корхонанинг банк ҳисобварағини очиб бериш
мажбурияти юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS