← Назад
Решение #766307 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 04 октябрь 4-1105-2202/1742-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXXXXXXнинг
жавобгар
XXXXXXXXXXXXXXXнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб
туриш
тўғрисидаги
аризани
тарафлардан
аризачи
XXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXX (2022 йил
13 майдаги 23-38402-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари
билан бирга Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ, сайёр
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
XXXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади)
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб
XXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Жавобгар" деб юритила-ди)нинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга
тўхтатиб туришни сўраган.
Тошкент вилояти судининг 2022 йил 28 сентябрдаги 257-сонли буйруғига
асосан
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
XXXXXXXXXXXXXга меҳнат таътили берилиб, суд иш юритувини тўғри
ташкил этиш, судга тааллуқли барча ишларни мазмунан ҳал этиш вазифаси
Қуйичирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
SSSSSSSSSга
юклатилганлигини инобатга олиб, ушбу иқтисодий иш суднинг 2022 йил 03
октябрдаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилинган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXXXXXX
ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб,
жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXга Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси
111-моддаси 3-қисмининг 2-бандига асосан камерал солиқ текшируви натижаси
бўйича талабномага тушунтириш бериш ва тузитишлар киритилмаганлиги 10
кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор
қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари
бартараф этилмаганлигини шундан сўнг судга ариза киритилганлигини, бугунги
кун ҳолатига жавобгар томонидан низоли ҳолат бартараф этилганлигини
инобатга олишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга
кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб
топади.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
XXXXXXXXXXXXXXXX
томонидан
XXXXXXXXXXXXXXXга Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддаси
3-қисмининг 2-бандига асосан сўровнома юборилган.
Бироқ, XXXXXXXXXXXXXXX томонидан талаб этилган хужжатлар тақдим
этилмаган.
XXXXXXXXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXXXXXXXга камерал
текширув натижаси бўйича талабномага тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги сабабли (аниқланган ҳуқуқбзуарлик
ҳолатига асосан) банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини,
ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари
чиқим қисми 10 кунга тўхтатиб турилиши юзасидан хабарнома берилган бироқ,
аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари
жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талаб этилган хужжатлар
топширилмаган.
XXXXXXXXXXXXXXXXнинг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги
қарорига асосан XXXXXXXXXXXXXXX солиқ органига талаб этилган
хужжатларни белгиланган муддат ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги
барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва
мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил
1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
XXXXXXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 03 октябрдаги 23-90870-сонли
маълумотномасига асосан XXXXXXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик
ҳолати бартараф этилганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида
мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган
хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан
рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси
"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида
аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд
харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи
XXXXXXXXXXXXXXXXнинг
жавобгар
XXXXXXXXXXXXXXXнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS