Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2104/542 Дата решения 08.04.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими; Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси) Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374689 Claim ID 2771976 PDF Hash f494bb8fae4d3055... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
банди билан ЖК 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
ЖК 74- моддаси ЖК 74 law
збекистон республикаси ЖКнинг 169- моддаси збекистон республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 34-моддаси ЖКнинг 34 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
оилавий шароитини ЖК 55-моддаси оилавий шароитини ЖК 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида Биринчи инстанцияси судида маърузачи судья: З.Камолов судья: О.Мухаммадиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья: М.Ахмедов ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил апрель ойининг 10 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья, З.Камолов Ҳайъат судьялари М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Қ.Қодирбергановнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, маҳкум Т.А.Д.нинг ҳимоячиси – адвокат П.Саитметовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳукмига кўра, Т.А.Д., 17.04.1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, уйланмаган, муқаддам судланган: 1. ЖИБ Учтепа тумани судининг 15.02.2014 йилдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 2-қисмининг “и” банди банди билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳаракатдан тугатилган; 2. ЖИБ Чилонзор тумани судининг 24.04.2015 йилдаги ҳукмига кўра, ЖК 164-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо 13.11.2014 йилдан бошланиши белгиланган, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди “а” кичик бандига асосан жазо учдан бир қисмига қисқартирилган, ЖИБ Арнасой туман судининг 22.11.2018 йилдаги ажримига кўра, ЖК 74- моддасига асосан ўталмай қолган 3 йил 11 ой 21 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси, шу муддатга иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация гуруҳининг 24.11.2021 йилдаги маълумотига кўра, ўталмай қолган жазо муддати 2 йил 1 ой 21 кунни ташкил қилади, Шайхонтохур тумани Қундуз кўчаси 17-уйда рўйхатда туриб, Чилонзор тумани 19-мавзе 15-уй 7-хонадонда яшовчи, иш бўйича 06.05.2021 йилдан қамоқда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан судланган Т.А.Д. томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1006- 2104/542-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳукмига кўра, Т.А.Д.га Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 169- моддаси 4-қисми “а” банди билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил- кесил 9(тўққиз) йил 6(олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган. Жазо махсус тартибли колонияларда ўтаттирилиши, жазо муддатини ўташ 06.05.2021 йилдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. Судланувчи Т.А.Д.дан жабрланувчи “Food optimal group” МЧЖ фойдасига(Нурмухаммедова Ситора Тохир қизига ва Денг Жун таъсисчилигида) 157.500.000 сўм, жабрланувчи “Food optimal group” МЧЖ фойдасига(Нурмухаммедова Ситора Тохир қизига ва Денг Жун таъсисчилигида) 1.289.448.000 сўм (10.745,40сўм х 120.000 АҚШ долларининг ҳукм санасидаги қиймати) ундирилиши белгиланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 20 январдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Т.А.Д. 2021 йил 4 май куни соат 14:00 дан 16:00га қадар вақт оралиғида, қисми алоҳида иш юритувга ажратилган бошқа шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ Чорбоғ кўчаси 1-уйда жойлашган “Food optimal group” МЧЖ биносининг иккинчи қаватидаги ётоқхона ичида бўлган, темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичидан “Food optimal group” МЧЖ ташкилоти таъсисчиси Нурмухаммедова Ситора Тохир қизига ва Денг Жунга тегишли бўлган 120.000 АҚШ доллари ва 157.500.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Марказий банки маълумотига кўра, 04.05.2021 йилда 1 АҚШ доллари қиймати 10.522,5 сўмни, 120.000 АҚШ доллари 1.262.700.000 сўмни ташкил қилади. Судланган Т.А.Д. тафтиш тартибидаги шикоятида унга нисбатан жазо оғир тайинланган деб ҳисоблашлиги, яшаш жойи ва жазони ўташ жойидан ижобий тавсифланганлиги, жиноятни очишда фаол ёрдам берганлиги, оилавий шароитини инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья З.Камоловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг тафтиш шикоятини рад қилиб, суд ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, Т.А.Д.нинг ҳимоячиси адвокат П.Саитметовнинг суд қарорларини ўзгартириб, шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ҳамда апелляция инстанциясининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26- моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95- моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Биринчи босқич суди томонидан Т.А.Д.нинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан тўғри малакаланган. Хусусан, судлов ҳайъати маҳкум Т.А.Д.нинг жиноят содир этишдаги айби, терговга қадар текширув даврида олинган ариза, билдирги ва тушунтириш хатлари билан (и.в. 3-31), далилий ашёларни олиш баённомаси билан (и.в.202), терговда ўтказилган юзлаштириш баённомаси билан (и.в.179-183), ашёвий далилларни кўздан кечириш баённомаси билан (и.в.244-245), судга оид трассологик экспертизасининг 2021 йил 5 май кунидаги №169-сонли хулосаси билан (и.в.86-87), суд дактилоскопия экспертизасининг 2021 йил 12 май кунидаги №177 сонли хулосаси (и.в.258-266) ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди Т.А.Д.га жазо тури ва миқдорини белгилашда, қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилиши лозим”лиги тўғрисидаги раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароитини ЖК 55-моддасига кўра, жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида, ЖК 56-моддасида назарда тутилган ғаразли ва бошқа паст ниятларда илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран қасддан жиноят содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаб, етказилган моддий зарар қопланмаганлиги ва жабрланувчиларнинг даъвоси борлигини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузалишига эришиб бўлмайди деган хулосага келиб, санкция доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, жиноятни жазо ўташ давомида содир этганлигини инобатга олиб, унга ЖК 60,61-моддаси тартибида жазоларни қисман қўшиш йўли орқали узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” банди талабларига мувофиқ ўта оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топишни лозим топиб тўғри хулосага келган. Тафтиш инстанцияси ушбу хулосаларга қўшилади. Юқоридагиларга асосан, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати судланган Т.А.Д.га нисбатан қабул қилинган биринчи инстанция суди ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деган хулосага келади ҳамда келтирилган тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 514, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Т.А.Д.га оид жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 20 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи имзо З.Камолов Ҳайъат судьялари: имзо М.Тургунова имзо А.Икромов Аслига тўғри: