← Назад
Решение #766413 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ФК | 468 | — | law | |
| зР ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| зР ФК | 470 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/954-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар Андижон вилоят
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамиятининг
манфаатида жавобгар Шарқ Баходири фермер хўжалигидан 15 171 841,15 сўм
асосий қарз, 320 390,47 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Абубакирова
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Асака
туман электр таъминоти корхонаси биносида очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) Андижон вилоят ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда
“Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, Шарқ Баходири фермер хўжалигидан (кейинги ўринларда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 15 171 841,15 сўм асосий қарз,
320 390,47 сўм пеня хамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига
асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, Андижон вилоят
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти ва Шарқ
Баходири фермер хўжалиги ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартномаси тузилгани, ушбу шартномага даъвогар тармоқлар
орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериш, даъвогар эса
истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олгани,
бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги натижасида етказиб берилган электр энергия учун
қарздорлик юзага келган. Ушбу қарздорликка пеня ҳисоблангани, пеня
суммаси шартноманинг тегишли бандига асосан хисобланганлигини,
жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги сабабли тарафлар вакиллари
иштирокида истеъмолчи тармоқдан узилгани ҳамда тармоқдан узилганлиги
юзасидан далолатнома расмийлаштирилгани, бундан ташқари, жавобгар
қарздорлиги мавжуд бўлсада ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан
электр энергияси тармоғига уланиб олганлигини, даъвогар жавобгарга ушбу
қарздорлик суммаларини ихтиёрий тўлаш ҳақида талабнома юборганлиги,
лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини
билдириб жавобгар суд кунига қадар қарздорликни қисман бўлсада
тўламаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими почта
алоқа хизмати орқали шахсан юборилган, бироқ жавобгарнинг вакили
суднинг ишни тайинлаш хақидаги ажримини олган бўлсада, унинг вакили суд
мажлисига келмади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд иқтисодий ишни жавобгар
вакили
иштирокисиз
кўриб
чиқишни,
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020
йил 05 январь куни №140283-сонли юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома шартларига кўра,
даъвогар тармоқлар орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериши,
даъвогар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 16.07.2022 йил кун ҳолатига етказиб берилган электр энергия
учун 15 171 841,15 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини ихтиёрий тўлаш
ҳақида 16.07.2022 йил кунида талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъвонинг 15 171 841,15 асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, қарздорликнинг
мавжудлиги ишдаги мавжуд тўлов талабномалари, солиштирма далолатнома,
электр энергияси истеъмолчиларини тармоқдан узиш далолатномаси ва
даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан,
шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий
бўлиб қолади.
ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади,
бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
Шунингдек, даъвогар жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада
бажармаганлиги натижасида юзага келган 15 171 841,15 сўм асосий
қарздорликка нисбатан 320 390,47 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ушбу
пеняни ундиришни сўраган ва пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига
биноан “Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.”
Тарафлар шартноманинг 3.10-бандида “истеъмолчи етказиб берилган
энергия учун ўз вақтида тўламаса, корхона муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин
муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиб кетмаслик шарти
билан пеня тўлайди” деб келишган.
Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини мухокама қилишда тақдим
этган пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, 320 390,47 сўм пеня ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ЎзР ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июн кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт” деб белгиланган.
Суд юқоридаги баён этилганларни инобатга олиб, қайта ҳисоб-китобга
кўра ҳисобланган 320 390,47 сўм пеняни тўлиқ қанотлантиришни лозим
топади.
Суд иш бўйича суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб,
309 844,63 сўм давлат божи жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига,
жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни
лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 357, 468,
470, 474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 110, 118, 170, 176-179,
186-моддаларига асосланиб,
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Шарқ Баходири фермер хўжалиги ҳисобидан:
- “Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига 15 171 841,15 сўм асосий қарз, 320 390,47 сўм пеня ва
24 000 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 309 844,63 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти(протест) берилиши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев