← Назад
Решение #766945 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQTUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y,
Markaziy ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ
СУД
Тошкентская область, Куйичирчикский
район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул.
Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 4 октябрь *****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья *****, даъвогар “*****”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
ЯТТ “*****” хисобидан 1 014 881 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда, Чиноз туман суди биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан
мурожаат қилиб жавобгар ЯТТ “*****” хисобидан 1 014 881 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг бахоси базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан
ошмаганлиги сабабли, мазкур иш соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва қўзғатиш
тўғрисидаги ажрим тегишли тарзда етказилган бўлсада, даъво ариза бўйича
ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқулгунга қадар
судга тақдим этилмаган.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд, мазкур даъво талабларини соддалаштирилган тартибда кўриш
жараёнида даъвогар ишончли вакиллари томонидан жавобгарнинг ижара
хақидан қарздорлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим қилинган.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даьвогар “*****” масъулияти чекланган
жамияти ва жавобгар ЯТТ “*****” ўртасида 2018-2020 йилларда 86-сонли ижара
шартномаси расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбурияти белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига асосан Тошкент
вилоят ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 871-сонли қарорининг 3-иловасига
кўра ижарачи ҳар ойда эгаллаб турган ер майдонлари сатхидан келиб чиққан
ҳолда амалдаги белгиланган тариф бўйича даъвогарнинг банкдаги хисоб
рақамига нақт пул ёки пул ўтказиб бериш йўли билан ҳар ойнинг 15 санасига
қадар 1 кв метр учун 50000 сўм миқдорда жами бир ойга 7 50000 сўм ер
майдонидан фойдаланганлиги учун 1 кв метрга 50000 сўм миқдорда жами бир
ойга 200 000 сўм ижара тўловини тўлаши лозим бўлган.
Бироқ, даъво аризада ЯТТ “*****” томонидан ушбу ижара
шартномаларнинг шартларига риоя қилмай, ижара тўловларини ўз вақтида
тўламаганлиги оқибатида 2018-2019-2020-йил учун 1 014 881 сўм ижара
ҳақидан қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилган.
ФКнинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб бориши шартлиги кўрсатилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Даъво талабларини соддалаштирилган тартибда кўриш жараёнида
даъвогар ишончли вакиллари томонидан жавобгарнинг ижара хақидан
қарздорлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим қилинган бўлиб, ушбу
далолатномада жавобгарнинг 2018 йил 31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги
200 000 сўмни, 2019 йил 31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги 192 300 сўмни,
2020 йил 31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги 644 881 сўмни, 2021 йил
31 декабрь куни ҳолатига қарздорлиги жами 1 014 881 сўмни ташкил
қилганлигини кўриш мумкин.
Бироқ, даъвогар 2018-2019-2020-йил учун жами 1 014 881 сўм ижара
ҳақидан қарздорликни ҳисоблаб хатоликка йўл қўйган.
Аслида, жавобгарнинг 2018-2019-2020 йиллар учун жами қарздорлиги
644 881 сўмни ташкил этган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги иш хужжатларидаги бир томонлама тасдиқланган
таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топган.
Бундан ташқари, даъво аризасига илова қилинган юридик шахс
тўғрисидаги маълумотга кўра, даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти
кичик тадбиркорлик субъектига мансублиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра
кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг «а» — «г» ва «е»
кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўла туриб судга даъво аризаси
киритилишида даъво талабларининг 2 фоизи яъни, 300 000 сўм миқдорида
давлат божи тўлаган.
Аслида, даъвогар судга кичик тадбиркорлик субъекти сифатида
150 000 сўм тўлаши лозим бўлган.
Бундан кўринадики, даъвогар 150 000 сўм миқдорда давлат божи ортиқча
тўлаган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасида давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча
миқдорда тўланганида тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги назарда
тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 644 881 сўм ижара
ҳақини ундиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатларини
тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб, даъвогар томонидан олдиндан
тўланган 150 000 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни, почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган давлат божи
(150 000 сўм)ни маълумотнома асосида қайтаришни лозим деб топади.
Бинобарин ФКнинг 236, 333, 535, 544-моддалари, ИПКнинг 118, 170,
176-180, 186, 187, 2032, 2034-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “*****” ҳисобидан:
даъвогар “*****” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 644 881 сўм
асосий қарз ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 150 000 сўм давлат божи
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар томонидан ортиқча тўланган 150 000 сўм давлат божи
маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
*****