← Назад
Решение #76700 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 266 | — | code_article | |
| ушбу кодекс | 266 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| жабрланувчи Жиноят кодекси | 661 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 585 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодекси | 583 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 583 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил апрель ойининг 7-куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона
шаҳар суди, Фарғона шаҳар Бахор МФЙ биносида, очиқ сайёр суд
мажлисида, раислик қилувчи О.Исмоилов, Р.Жўрабекованинг котиблигида,
тарафлар Фарғона шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Отажонов,
судланувчи О.А ва унинг ҳимоячиси - адвокат П.Халилов, жабрланувчилар
А.П, Т.Шнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
266-моддаси 1-қисми билан О.Ага оид 1-1501-2503/544-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
О.А (Abdullaev Obidjon Baxtiyor o’g’li), 1997 йил 8 августда
Фарғона
шаҳрида
туғилган,
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
маълумоти
ўрта-махсус,
уйланмаган, вақтинча ишсиз, Фарғона шахар, Бахор МФЙ,
Саноат кўчаси 115-хонадонда яшайди, иш бўйича
муносиб хулқ атворда бўлиш хақида тилхат эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов далолатномаси нусҳасини 2025 йил
12 март куни олган.
Суд, жиноят иши бўйича судланувчининг содир этилган жиноят
ҳолатлари юзасидан кўрсатувларини ва томонларнинг фикрларини
тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, О.А 2025 йилнинг 23 февраль куни
соат
10:00ларда
бошқарувида
бўлган
“Spark”
русумли
40 Z 941 HB давлат белгили автомашинасида Фарғона шаҳар, Чекшура
махалласи, Карвон кўчаси орқали ўтган автомабил йўлида бошқариб,
мазкур кўчада жойлашган 45-сонли умум-таълим мактабини тўғрисига
етиб келган вақтида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган
“Йўл ҳаракати қоидалари” тўғрисидаги қонуннинг 73-бандида кўрсатилган
талабларни қўпол равишда бузиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган,
автомабил йўлини рухсат этилган қисмидан чап томонга бурилмоқчи
бўлган А.Пни бошқарувида бўлган “Дамас” русумли 40 F 276 EA давлат
белгили автомашинани орқа ўнг қисмига урилиб, йўл транспорт
ҳодисасини содир этган.
Судга оид тиббий экспертизанинг 2025 йилнинг 04 март кунги №
1055-сонли хулосасида, фуқаро А.Пда бош мия чайқалиши, чап юқори қовоқ
сохасидаги қонталаш, чап тирсак, чап тизза бўғимларини устки юзасидаги
шилинмалар аниқланиб, бу тан жарохатлари, қаттиқ ўтмас жисмларни
зарб-ишқаланиш меҳанизми таъсирида етказилган бўлиб, қарорда
кўрсатилган ва кўрикдаш ўтувчи шахс айтган ҳодиса тафсилотлари
натижасида юзага келган бўлиши мумкинлиги, ушбу тан жарохатлари
оғирлик даражасига кўра 6 кундан ортиқ аммо 21 кундан кўп бўлмаган
муддатга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган ЕНГИЛ шикастлар
тоифасига кириши кўрсатилган.
Судга оид тиббий экспертизанинг 2025 йилнинг 05 март кунги №
1065-сонли хулосасида, Т.Шда тананинг қўш шикасти, кўкрак қафаси ўнг
томондан 7, 8, 9, 10, 11-қовурғаларни ёпиқ синиши, чап катта болдир суяги
бўғим ичи ташқи эпиметафизар қисмидан синиши, ўнг сон ва ўнг ёнбош
соҳаларини қонталаши аниқланиб, бу тан жарохатлари, қаттиқ ўтмас
жисмларни зарб-ишқаланиш меҳанизми таъсирида етказилган бўлиб,
қарорда кўрсатилган ва кўрикдан ўтувчи шахс айтган ҳодиса тафсилот
натижасида юзага келган бўлиши мумкинлиги, ушбу тан жарохатлари
оғирлик даражасига кўра умумий меҳнат қобилиятини салмоқчи қисмини
яъни 1/3 дан қўпроғини турғун йўқолишига олиб келган ОҒИР шикастлар
тоифасига кириши кўрсатилган.
Судланувчи О.А судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашув
тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига ўз ихтиёри билан тўлиқ иқрор
эканлиги, қилмишидан пушаймон эканлиги, содир этган қилмишининг
оқибатларини англаганлиги, жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлиқ
қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчилар билан бирон-бир таъзйиқсиз
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўраган.
Жабрланувчи А.П судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашув
тўғрисидаги аризасини қувватлаб, судланувчига нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд
тарафидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган.
Жабрланувчи Т.Ш судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашув
тўғрисидаги аризасини қувватлаб, судланувчига нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув суд
тарафидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўраган
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66 1-моддасида, ушбу
кодекснинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган
шахс, агар ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин
деб кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексининг
84-моддаси 4-қисмида, жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида
назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича судланувчи билан
ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62-бобида белгиланган
тартибда суд томонидан айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб
тугатилиши мумкин деб кўрсатилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг
585-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчининг ярашиш
тўғрисида аризаси ихтиёрий равишда ёзилганлигини, судланувчи О.А ўз
айбига ихтиёрий иқрор бўлганини, қилмишидан пушаймонлигини,
етказилган моддий зарар бартараф этилганини, жабрланувчининг унга
нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, тарафларни ярашув битимига
розиликларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 84-моддаси 4-қисмига асосан судланувчи О.Ани
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, уни жиноий жавобгарликдан
озод қилиб, жиноят ишини тугатишни лозим топди.
Шунингдек, жабрланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан сўнг мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини
тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66 1-моддаси,
Жиноят-процессуал кодексининг 84, 401, 582-583, 585-586-моддаларига
амал қилиб, суд
А Ж Р И М
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми
билан судланувчи О.А, жабрланувчи А.П хамда Т.Ш билан ярашганлиги
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 4қисмига асосан тугатилсин.
О.Ага нисбатан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш
туғрисидаги “тилхат” эҳтиёт чораси, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Жабрланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 583-моддаси 5-қисмига асосан ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотиши тушунтирилганлиги
эътиборга олинсин.
Жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг тўлиқ бартараф
этилганлиги инобатга олинсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ажрим қонуний кучга
кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят қилиш ёки протест келтириш
ҳуқуқига эгадирлар.
Раислик қилувчи
/имзо/
О.Исмоилов