Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2732 Дата решения 04.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AJ Ответчик / Подсудимый "TARNOV UNUMDOR ZAMINI" фермер хўжалиги
Source ID 914441 Claim ID 2917799 PDF Hash 18017b38a9196515... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street,4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 2022 йил 04 октябрь 4-1406-2201/2732-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 187046-сонли шартномага асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га электр қувватини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олганлигини, даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр қувватини етказиб берганлигини, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, фойдаланилган электр қуввати тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, ҳозирги кунга келиб 01.09.2022 йил ҳолатига 2 214 301,74 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, бу тўғрисида таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини, 01.11.2004 йилдаги Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг №511-сон қарорига асосан ўз вақтида тўланмаган учун 424 977,20 сўм пеня ҳисобланганлигини, шу боис жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 214 301,74 сўм асосий қарз ва 424 977,20 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”) ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида 2022 йил 06 январда 187046-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган. Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан маълум бўлишича жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 сентябрь ҳолатига 2 214 301,74 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Шу сабабли савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Мазкур ҳолат ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома ва счетфактуралар билан хам ўз исботини топган. Даъвогарнинг жавобгардан 2 214 301,74 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, қарздорлик суд кунига қадар тўланмаганлиги сабабли у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 424 977,20 сўм пеня ундиришни сўраган. келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 11-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Даъвогарнинг жавобгардан 424 977,20 сўм миқдорида пеня ундириш талаби асослидир ва қаноатлантирилиши лозим. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлариини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Пленум қарорининг 4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган. Суд, тўланиши лозим бўлган пеня кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб ундирилиши лозим бўлган пеняни камайтирган ҳолда жавобгардан даъвогар фойдасига 150 000 сўм пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини ундиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу модданинг 6-қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 214 301,74 сўм асосий қарзни, пеняни кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб камайтирилган ҳолда 150 000 сўм миқдорида ундиришни, пенянинг қолган 274 977,20 сўм қисмини ундиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 2 214 301,74 сўм асосий қарз, 150 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 2 388 301,74 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган 274 977,20 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “TARNOV UNUMDOR ZAMINI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Б.Х.Жураев