Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2501/548 Дата решения 07.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Вахобов Тожидин Шарофидинович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 378458 Claim ID 2781555 PDF Hash 9620c901adc3e2c8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 109 code_article
збекистон Республикаси Конституциянинг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституция 20 law
ушбу кодекснинг 109-моддасининг 2-қисми ушбу кодекс 109 2 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи Жиноят кодексининг 66 -моддаси жабрланувчи Жиноят кодекси 66 code_article
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 661 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 109 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил апрель ойининг 7 куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, суднинг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар судининг раиси Т.Вахобов, судья ёрдамчиси Ш.Алиёровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Отажонов, ҳимоячи Ў.Мамажанов, гумон қилинувчи Х.Мезенцев ва жабрланувчи Л.Домнидиларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан Мезенцев Халит Азимовичга оид 1-1501-2501/548-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Мезенцев Халит Азимович (Mezensev Xalit Azimovich), 2007 йил 14 январь куни Фарғона шаҳрида туғилган, миллати рус, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, ишламайди, уйланмаган, Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 72-уй, 39-хонадонда яшайди. Суд, жиноят иши бўйича гумонланувчи, жабрланувчининг содир этилган жиноят ҳолатлари юзасидан кўрсатувларини ва томонларнинг фикрларини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Гумон қилинувчи Х.Мезенцев 2024 йил 15 сентябрь куни соат 06:49да Фарғона шаҳар, Қиргули мавзеси, “Беруний” МФЙ ҳудудида Л.Домниди билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида Х.Мезенцев Л.Домнидини чап оёқ қисмига зарба бериши натижасида, Л.Домниди у ерда бўлган ариқ ичига йиқилиб тушиб, тан жарохати олиб шифохонага мурожаат қилган. Суд тиббий экспертизасининг 2024 йил 19 сентябрь кунги № 6424сонли хулосасига кўра, Л.Домнидида аниқланган кўкрак қафасига тешиб ўтмаган, кесилган яраси соғлиқни 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кам муддатга бузилишига олиб келувчи енгил шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган. Жабрланувчи Л.Домниди судга, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, гумон қилинувчи Х.Мезенцевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, унга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазийқ бўлмаганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлигини баён этиб, иш юритишни тугатишни сўради. Гумон қилинувчи Х.Мезенцев судга ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ҳозирда етказилган зарарни бартараф этгани, жабрланувчи билан иҳтиёрий равишда ярашиб олганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 20-моддасида “шахсга нисбатан қулланиладиган хуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак”лиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66 1-моддасида, ушбу кодекснинг 109-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс, агар ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмида, 1 жабрланувчи Жиноят кодексининг 66 -моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумонланувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб тугатилиши мумкин” деб кўрсатилган. Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585–моддаси талабларидан келиб чиқиб, жабрланувчининг ярашиш тўғрисида аризаси ихтиёрий равишда ёзилганлигини, гумонланувчи Х.Мезенцев ўз айбига иҳтиёрий иқрор бўлганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, етказилган моддий зарар бартараф этилганини, жабрланувчининг унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, тарафларни ярашув битимига розиликларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан гумонланувчи Х.Мезенцевни айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, уни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, жиноят ишини тугатишни лозим топди. Бундан ташқари, суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиқиб, жабрланувчи Л.Домнидига суд ярашувни тасдиқлаганидан сўнг, у томонидан мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилгани ҳақида тушунтириб ўтилганини инобатга олишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 661-моддаси, Жиноят-процессуал кодексининг 84, 401, 582-583, 585-586–моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан гумонланувчи Мезенцев Халит Азимович жабрланувчи Л.Домниди билан ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинсин. Х.Мезенцевга нисбатан юритилган жиноят иши унинг айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилсин. Жабрланувчи Л.Домнидига етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани ҳамда мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида у томонидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилгани ҳақида тушунтириб ўтилгани инобатга олинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган, гумон қилинувчи ва жабрланувчи ажрим нусхасини олган кунидан бошлаб ўн кун ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдиришга, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест билдиришга ҳақли. Т.Вахобов Маъсул судья: Вахобов Тожидин Шарофидинович