Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/311 Дата решения 07.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 377469 Claim ID 2756304 PDF Hash f7cfdfb696411819... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилдан буён ЖПК 224-моддаси йилдан буён ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Ҳ У К М 2025 йил апрель ойининг 07 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Р.Махмудов ва унинг ҳимоячиси, адвокат Ж.Шариповнинг иштирокида Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғлига нисбатан 1-1006-2504/311-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғли (Maxmudov Rustamjon Akmaljon o’g’li), 06.05.2003 йилда Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар Олмазор тумани Қорасарой МФЙ Файзибаланд-1 кўчаси, 63-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 26.09.2024 йилдан буён ЖПК 224-моддаси тартибида ушланиб, қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 20.02.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Судланувчи Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғли 2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 05:00ларда Тошкент шахар Чилонзор тумани 10-мавзе “Кўтарма” МФЙ Қатортол кўчасида жойлашган “Paris karaoke” тунги клубининг автотураргохида ўзининг ҳатти-харакатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли ИИО ходимлари томонидан ёни ва бошқарувида бўлган кулрангли давлат рақам белгиси “01P397UC” бўлган “Spark” русумли автомашинаси икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида, мазкур автомашинанинг ўнг олди эшиги ички чўнтагидан ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф равишда ўз истеъмоли учун сақлаб келган бир дона елим найча бўлаги (трубочка) ва олди ўнг томон йўловчи ўриндиғи ва бар оралиғида бир дона шаффоф полиэтилен пакетчага жойлаштирилган тўқ жигар рангли ўткир ҳидли 0,24 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. Судга оид кимёвий экспертизанинг 26.09.2024 йилги 3772-сонли хулосасига кўра, Р.Махмудовнинг автомашинасидан олинган жигар рангли ўткир ҳидли модда таркибида “гашиш” гиёҳванд воситаси мавжудлиги, унинг умумий оғирлиги 0,24 граммга тенглиги аниқланган. Судланувчи Р.Махмудов суд мажлисида дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига қисман иқрорлик билдириб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 00:00 ларда ўз бошқарувида бўлган “Спарк” русумли Вохидов Рамзиддинга тегишли бўлган автомашинада таксичилик қилиб, бир нафар йўловчини Чилонзор буюм бозори ёнига олиб бориб қўйганидан кейин ўз ишлари билан Учтепа туманида жойлашган Изза бозори яқинида автомашинанинг олди йўловчи ўриндиғидан 1 дона шаффоф рангли пакетда ўралган нарсани кўрганлигини, очиб кўриб, ҳидлаганида мазкур буюмни гиёҳвандлик моддаси эканлигини билганлигини ва озгина қисмини 1 дона 0,5 литр ҳажмли елим баклажка идишини тагидан тешиб, 1 дона сигаретни олиб, гиёҳвандлик моддасини ўзига етарли миқдорини олиб, сигаретнинг учига ёпиштириб истеъмол қилганлигини, қолган қисмини ўзининг бошқарувида бўлган автомашина йўловчи томон йўловчи ўриндиғи ва бар оралиғига, кейинчалик истеъмол қилиш мақсадида қўйиб қўйганлигини, шундан сўнг, 2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 05:00ларда Чилонзор туманидаги “Paris karaoke” тунги клубининг автотураргоҳида бўлган вақтида ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида бошқарувида бўлган автошмашинани кўздан кечиришганлигини ва автомашинамнинг ичидан 1 дона елимли трубочка ва 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетчага ўралган гиёҳванд модда борлигини аниқлаб расмийлаштириб олишганлигини, у ушбу гиёҳванд моддани фақатгина ўз истеъмоли учун сақлаб қўйганлигини, ҳеч кимга ўтказиш мақсади бўлмаганлигини, ўзи гиёҳвандлик касаллигига чалинганлигини маълум қилиб, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини, оилавий шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Р.Махмудов ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да, унинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан, судланувчининг розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов жараёнида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган М.Исмоилов, М.Шодмонбековларнинг кўрсатувлари, суриштирув давомида тўпланган бирламчи ҳужжатлар билан, тайинланган судга оид кимёвий ва гиёҳвандлик экспертизаси хулосалари, нарсани олиш баённомаси ва нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Р.Махмудовнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Судланувчи Р.Махмудовнинг жиноий ҳаракатлари гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзлаб озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми билан дастлабки тергов органи томонидан нотўғри квалификация қилинган. Дастлабки тергов органи томонидан эълон қилинган айбловга кўра Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғли 2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 05:00ларда Тошкент шахри Чилонзор тумани 10-мавзе “Кўтарма” МФЙ Қатортол кўчасида жойлашган “Paris karaoke” тунги клубининг автотураргохида 06.05.2003 йилда туғилган Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғли ўзининг хаттихаракатлари билан ИИО ходимларида шубха уйғотганлиги сабабли, унинг ёни ва бошқарувида бўлган кулрангли давлат рақам белигиси “01P397UC” бўлган “Spark” русумли автомашинаси икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида, мазкур автомашинанинг ўнг олди эшиги ички чўнтагидан бир дона елим найча бўлаги (трубочка) ва олди ўнг томон йўловчи ўриндиғи ва бар оралиғида бир дона шаффоф полиэтилен пакетчага жойлаштирилган тўқ жигар рангли ўткир хидли мумсимон модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинганлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек мазкур қарорнинг 25бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги ва х.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб кўрсатилган. Бинобарин тергов органининг Р.Махмудовдан олинган гиёҳвандлик воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид бирорта далил келтириб ўтилмаган бўлиб, бу модда 1 дона целофан пакетга солинган ҳолда муайян ўлчамда қадоқланмаганлиги, кўп миқдорни такшил қилмаслиги, уларни тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар мавжудлиги аниқланмаганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилмаганлиги, яъни судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи Р.Махмудов наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги ва Р.Махмудов ўзи истеъмол қилишга муҳтож бўлган гиёҳванд моддани бегона кўздан яширин бўлиши мақсадида ўзи бошқариб келган автомашина бари ёнига (махфий тарзда сақлаш учун мантиқан мос бўлмаган жой) қўйганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи томонидан айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб кўрсатилган. Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи Р.Махмудовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Р.Махмудовга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига қисман иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи, ёшлигини, унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни; -судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи Р.Махмудов наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, мажбурий даволаниш чорасини тайинлашни; -ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 0,22 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини ва жиноят ишига илова қилинган бир дона елим найча бўлаги (трубочка)ни бир дона елим найча бўлаги (трубочка) тегишли тартибда йўқ қилишни; 5 -ашёвий далил сифатида олинган давлат рақам белгиси “01P397UC” бўлган “Spark” русумли автомашина қонуний эгаси Вохидов Рамзиддин Рустам ўғлига қайтарилганлигини инобатга олишни ва унинг ихтиёрида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л Д И Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу моддага асосан 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 26 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. Р.Махмудовга нисбатан қўлланилган “қамоқда сақлаш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Махмудов Рустамжон Акмалжон ўғлига озодликдан маҳум қилиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чоралари қўлланилсин. Ашёвий далил сифатида олинган ва 05.11.2024 йилдаги № 09259-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган жами 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 0,12 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона полиэтилен зип пакет ва бир дона елим найча бўлаги (трубочка)ни бир дона елим найча бўлаги (трубочка) тегишли тартибда йўқ қилинсин. Ашёвий далил сифатида олинган давлат рақам белгиси “01P397UC” бўлган “Spark” русумли автомашина қонуний эгаси Вохидов Рамзиддин Рустам ўғлига қайтарилганлиги инобатга олинсин ва унинг ихтиёрида қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_____________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович