← Назад
Решение #767449 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
НАМАНГАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20А-uy
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20А
Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 3 октябрь
4-1601-2201/4004-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи ФФФнинг жавобгар «ҚҚҚхусусий корхонасига нисбатан жами
57528035 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган ишни аризачи вакили Д.Абдуллаев (ишончномага асосан),
жавобгар раҳбари А.Насриддинов иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ФФФ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, «ҚҚҚхусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сонли қарорига асосан жами 57528035 сўм миқдорида жарима қўллаб
беришни сўраган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида берган тушунтиришида билдирилган
талабни қувватлаб, жавобгар томонидан дебитор қарздорлик қисман
бартараф этилганлигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар раҳбари дебитор қарздорликни тез кунларда ундирилишини
билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага
келди:
иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар
фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2020 йил ва
2021 йил давомида хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси
бўйича жами 62680 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган.
Жумладан, жавобгар томонидан Туркия Республикасининг Epex otomotiv
Tic.LTD.STI компанияси билан 200046965307035440210200005-сонли (ИДН
рақами) импорт шартномаси бўйича умумий 20 000 АҚШ доллари миқдорида
тўлов амалга оширилган, Хитой Халқ Республикасининг Dongying ruihong auto
parts Co.LTD компанияси билан 200046965307035440210200003 (ИДН рақами)
импорт шартномаси бўйича умумий 42680 АҚШ доллари миқдорида
маҳсулотлар етказиб берилган бўлиб, лекин белгиланган муддатларда
товарлар импорт қилинмаганлиги ёки маблағлар қайтарилмаганлиги
натижасида 2022 йил 20 июнь куни ҳолатига 200046965307035440210200005сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 20000 АҚШ доллари, 2022
йил 15 июль ҳолатига 200046965307035440210200003-сонли (ИДН рақами)
импорт шартномаси 42680 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 180
кундан 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг
23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандида белгиланишича, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ
миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага
олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий
ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ
хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган
жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага
чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш
ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи
томонидан жавобгарга нисбатан
Туркия Республикасининг Epex otomotiv Tic.LTD.STI компанияси билан
тузилган 200046965307035440210200005-сонли (ИДН рақами)
импорт
шартномаси умумий 20000 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда, яъни 1000
АҚШ доллари (20000 х 5%=1000) АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси (13.07.2022 ҳолатига 1
АҚШ доллари – 10920,28 сўм) бўйича 10920280 сўм (1000 х 10920,28)
миқдорида, Хитой Халқ Республикасининг Dongying ruihong auto parts Co.LTD
компанияси билан 200046965307035440210200003 (ИДН рақами) импорт
шартномаси бўйича умумий 42680 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебиторлик қарздорлик суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда, яъни 4268
АҚШ доллари (42680 х 10%=4268) АҚШ долларининг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси
(13.07.2022 ҳолатига 1 АҚШ доллари – 10920,28 сўм) бўйича 46607755 сўм
(4268 х 10920,28) миқдорида жарима ҳисобланган ҳамда муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий тўлаб бериш
ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг
бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ёки
жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, аризачи жавобгарга нисбатан жами 57528035 сўм
миқдорида жарима қўллаб беришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан
тузилган импорт шартномалари бўйича маҳсулотларни олиб кириш муддати
ўтказиб юборилиб, 545 кунгача кечиктирилган.
Ишни судда кўриш кунида ҳам товарлар импорти амалга оширилмаган
ёки улар учун тўланган пул маблағлари қайтарилмаган.
Ушбу ҳолатлар аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган
тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, хусусан Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг Ташқи савдо операцияларининг Ягона
электрон базаси маълумоти билан тақдим этилган маълумоти билан
тасдиқланади.
Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат
аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарга
нисбатан жарима қўллашга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан
билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда
тўланган 24000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ФФФнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«ҚҚҚхусусий корхонасига нисбатан 57528035 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин.
Жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
«ҚҚҚхусусий корхонасидан:
- ФФФ фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов