Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2206/2761 Дата решения 07.04.2025 Инстанция Надзор Тип документа Тафтиш инстанцияси ажрими Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Абдубаннабов Махкамжон Мурадилович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374713 Claim ID 2680324 PDF Hash a5f24ab899bba74c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖКнинг 167-моддаси ЖКнинг 167 law
банди ва 209-моддаси банди ва 209 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси збекистон Республикаси ЖК 207 law
исми билан 64-моддаси исми билан 64 law
банди билан 45-моддаси банди билан 45 law
банди билан 57-моддаси банди билан 57 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ЖПКнинг 83-моддаси исми ЖПК 83 law
онуни 39-моддаси онуни 39 law
аракатлари ЖКнинг 207-моддаси аракатлари ЖК 207 law
амда ЖКнинг 64-моддаси амда ЖК 64 law
аракатларини ЖКнинг 167-моддаси аракатларини ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси збекистон Республикаси ЖК 167 law
бандлари билан 70-моддаси бандлари билан 70 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Жиноят иши рақами № 1-1501-2206/2761 Биринчи инстанция судида раислик қилган судья – М.Абдубаннабов Маърузачи судья – Р.Зарипов Апелляция инстанциясида маърузачи бўлган судья – О.Мирсадиков АЖРИМИ 2025 йил апрель ойининг 9 куни, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ўз биносидаги очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда, раислик қилувчи: Б.Вахобов, ҳайъат судьялари: Б.Мамажонов ва Р.Зариповдан иборат таркибда, И.Тўхтахуновнинг котиблигида, Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори Н.Асқаров, фуқаровий даъвогар вакили Х.Иномов, судланган Х.ХХХ ва унинг ҳимоячиси Х.Абдуназарованинг иштирокида, Х.ХХХ ва бошқаларга оид жиноят ишини Х.ХХХнинг тафтиш тартибидаги шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳукмига кўра, 1965 йил 24 февралда Риштон туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, уч нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг 2012 йил 7 июлдаги ажримига кўра, ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши 2011 йил 5 декабрдаги амнистия актига асосан тугатилган (судланмаган ҳисобланади), 2018 йил 1 августдан 2020 йил 28 декабрга қадар Фарғона вилоят “Тoza hudud” ДУК директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган, “Agro Rishton ta’mir servis” МЧЖнинг таъсисчиси, Риштон тумани, Зохидон МФЙ, Ибн-Сино кўчаси, 23-уйда яшовчи Абдуллаев Эркинжон Маматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан 64-моддаси 1-қисми тартибида жавобгарликдан озод қилинган, 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан 45-моддаси қўлланиб, 2 йил давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан 57-моддаси қўлланиб, иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 59-моддаси 3-қисми тартибида 2 йил давлат органи ва давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2022 йил 11 мартдан 2022 йил 24 мартга қадар қамоқда сақланган 13 кун 1 ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тенглаштирилиб ҳисобланиб, ўташ учун иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 10 ой 21 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз деб топилиб, ишнинг шу қисми ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган. Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 сентябрдаги ажрими билан суд ҳукмининг Х.ХХХга оид қисми ўзгартирилиб, унинг айбидан 157.261.300 сўм бюджет маблағлари талон-торож қилганлик эпизоди чиқарилган. Мазкур жиноят иши бўйича В.Зохидов, М.Нишонбаев, У.Хошимов, У.Отахонов, А.Мухамадиев, М.Каримов, М.Насриддинов, Ф.Холматов ва Р.Эшонқулов ҳам судланган бўлиб ишнинг уларга оид қисми муҳокама қилинмайди. Суднинг ҳукмига кўра, Х.ХХХ 2017 йил 12 июндан 2017 йил 30 августга қадар Фарғона вилоят “Тoza hudud” ДУК раҳбари лавозимида ишлаб келиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-29-16-сонли қарорига асосан, Қўқон шаҳар ҳокимининг 2017 йил 6 майдаги 308-сонли ва 2017 йил 18 августдаги 63-Ф-сонли фармойишлари билан Қўқон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган “MAN CLA 16.220” русумли 40 725NAA, 40 726NAA, 40 817NAA, 40 291RAA ва 40 289RAA давлат рақам белгили транспорт воситалари “Toza hudud” ДУК Қўқон шаҳар филиалига беминнат ўтказиб берилиши кўрсатилгани сабабли, ушбу транспорт воситаларини корхона балансига кирим қилиш мақсадида 2017 йил 25 августда транспорт воситаларини баҳолаб бериш ҳақида “Водий инвест баҳолаш” МЧЖ раҳбари Х.Мирзаевни номига 97-сонли хат билан мурожаат қилиб, унга кўра ўтказилган баҳолаш ҳисоботига асосан ҳар бир транспорт воситаси 180.450.000 сўмдан жами 902.250.000 сўмга баҳоланган бўлса-да, у давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўлгани ҳолда ўз вазифаларига лоқайдлик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги натижасида транспорт воситаларини корхона балансига кирим қилмагани оқибатида мазкур транспорт воситалари Ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги бўлим раҳбари лавозимида ишлаган Д.Камилов (ишнинг унга оид қисми вафот этганлиги сабабли тугатилган) томонидан турли шахсларга сотиб юборилиб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлган. Шунингдек, Х.ХХХ 2018 йил 1 августдан 2020 йил 28 декабрга қадар Фарғона вилоят “Тoza hudud” ДУК директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, давлат иштирокидаги ташкилот мансабдор шахси бўлгани ҳолда, ўз мансабидан фойдаланиб, давлат корхонаси маблағларини талонторож қилиш мақсадида корхона директори В.Зохидов, бош ҳисобчи У.Отахонов ва омборчи-экспедитор М.Насриддинов билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, мансаб мавқеларидан фойдаланишиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 39-моддасига зид равишда “Тoza hudud” ДУК билан ўзига тегишли бўлган “Agro Rishton ta’mir servis ” МЧЖ ўртасида иккита санаси, қиймати ва амал қилиш муддати кўрсатилмаган, иккаласига ҳам 1-сонли тартиб рақами қўйилган, маҳсулот етказиб бериш ҳақида шартномалар расмийлаштириб, шартномаларнинг бирига гўёки контейнер етказиб берилиши ҳақида ёзув киритишиб, иккинчисида эса етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотни ҳам кўрсатмасдан, корхона директори В.Зохидовнинг ўрнига корхона раҳбари номидан шартномани ўзи имзолаб, жамият раҳбари номидан жамиятга 2017 йил 11 октябрда формал раҳбар сифатида расмийлаштирилган жияни Ф.Маматовни имзосини қалбакилаштириб қўйишиб, давлат корхонаси маблағларини ўзлаштириш мақсадида расмийлаштирилган ушбу сохта шартномаларга асосан корхона ҳисоб рақамидан 2020 йил 15 февралдан 2021 йил 2 мартга қадар жами 202.000.000 сўм миқдоридаги маблағларни “Agro Rishton ta’mir servis” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказишиб, жиноий ҳаракатлари оқибатларини яшириш мақсадида ўтказилган маблағлардан 165.900.000 сўмига контейнерлар етказилиб, корхонанинг туман ва шаҳарлардаги филиалларига тарқатилганлиги ҳақида сохта юк хатлари расмийлаштиришиб, давлат корхонасининг жуда кўп миқдордаги 202.000.000 сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган. Судланган Х.ХХХ шикоятида, мансабга совуққонлик билан қараш жиноятини содир этмагани, ҳужжатли тафтишда аниқланган 202.000.000 сўм камомадга ҳам йўл қўймагани, шу асосида асоссиз айблов эълон қилингани ҳақида важлар келтириб, суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят суди судьяси Р.Зариповнинг маърузасини, прокурор Н.Асқаров, фуқаровий даъвогар вакили Х.Иномовнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги, судланган Х.ХХХ ва ҳимоячи Х.Абдуназарованинг шикоятни тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, иш материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни қисман қаноатлантириб, суднинг ҳукми ва апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгартиришни лозим топди. Суд қарорларида, судланган Х.ХХХнинг эълон қилинган айбловга муносабати ёритилиб, унинг ҳаракатлари ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилингани ҳамда ЖКнинг 64-моддаси 1-қисмига кўра жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида асосли хулосага келинган. Бироқ, Х.ХХХ сохта юк хатларини расмийлаштириб, жуда кўп миқдордаги 202.000.000 сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликда асоссиз айбланган. Хусусан, дастлабки тергов органи томонидан мазкур айбловга 2022 йил 5 февралда Фарғона вилоят “Toza hudud” ДУКда ўтказилган ҳужжатли тафтиш далолатномаси асос қилиб олинган. Мазкур далолатномада, текшириш натижаларига кўра 2020 йил 15 февралдаги 2-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 20 дона ҳар бирининг баҳоси 1.650.000 сўмдан бўлган жами 33.000.000 сўмлик чиқинди контейнерлари туман (шаҳар) бўлимларига етказиб берилганини тасдиқловчи юк хатлари мавжуд эмаслиги; 2020 йил 21 апрелдаги 3-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 166 дона ҳар бирининг баҳоси 2.765.000 сўмдан бўлган чиқинди контейнерининг 33 донаси, яъни Фурқат тумани бўлимига 6 дона, Тошлоқ туман бўлимига 2 дона, Бағдод туман бўлимига 2 дона, Олтиариқ туман бўлимига 6 дона, Учкўприк туман бўлимига 17 дона, жами 91.245.000 сўмлик чиқинди контейнерлари филиалларга ҳақиқатда тўлиқ етказиб берилмаганлиги; 2020 йил 30 декабрдаги 1-сонли ҳисоб фактурага асосан 50 дона ҳар бирининг баҳоси 2.765.000 сўмдан бўлган чиқинди контейнерининг 27 донаси, яъни Учкўприк тумани бўлимига 10 дона, Фарғона тумани бўлимига 10 дона, Ёзёвон туман бўлимига 4 дона, Риштон туман бўлимига 3 дона, жами 74.655.000 сўмлик чиқинди контейнерлари ҳақиқатда филиалларга етказиб берилмаганлиги; шунингдек, корхона ҳисобидан “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖга ўтказиб берилган 3.442.000 сўм пул маблағлари ҳужжатларда етказиб берилганлиги кўрсатилган товарларга нисбатан кўп ўтказиб берилганлиги; юқорида ҳужжатларда корхонага етказиб берилганлиги кўрсатилган 33.000.000 сўмлик, 91.245.000 сўмлик ва 74.655.000 сўмлик, жами 198.900.000 сўмлик чиқинди контейнерлари ҳақиқатда филиалларга етказиб берилмаганлиги ҳамда “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖга кўп ўтказиб берилган 3.442.000 сўм ҳисобдан корхонанинг ҳақдорлиги 202.342.000 сўмни ташкил этиши аниқланган. Дастлабки тергов органи 2020 йил 15 февралдаги 2-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган, туман (шаҳар) бўлимларига тарқатилмаган 20 дона ҳар бирининг баҳоси 1.650.000 сўмдан бўлган жами 33.000.000 сўмлик чиқинди контейнерларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги бўйича тўғри хулосага келган. Бироқ, 2020 йил 21 апрелдаги 3-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 33 дона - 91.245.000 сўмлик, 2020 йил 30 декабрдаги 1-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 27 дона - 74.655.000 сўмлик чиқинди контейнерлари ҳамда корхона ҳисобидан “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖга ҳужжатларда етказиб берилганлиги кўрсатилган товарларга нисбатан кўп ўтказиб берилганлиги натижасида 3.442.000 сўм пул маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳақида нотўғри хулосага келинган. Чунки, далолатномага чиқинди контейнерлари туман (шаҳар) филиалларига ҳақиқатда етказиб берилмаганига фақатгина масъул шахсларнинг тушунтириш хатлари асос қилиб олинган бўлса, дастлабки тергов органи томонидан мазкур ҳолатлар объектив далиллар билан текшириб кўрилмаган. Хусусан, Фурқат тумани филиали раҳбари М.Мадаминов тушунтириш хати ва дастлабки терговдаги кўрсатувида, 2020 йил 19 июлдаги 351-сонли юк хатидаги 6 дона контейнерларни қабул қилмаганлиги ва юк хатини имзоламаганлигини билдирган бўлса-да, тергов органи мазкур юк хатини аслини олиш ҳамда суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаш орқали ундаги фамилия ва исми кўрсатилмаган ҳолда қўйилган имзо ким томонидан бажарилганини аниқлаш чораларини кўрмаган. Гувоҳ М.Мадаминов тафтиш инстанцияси судида, 2019 йил февраль ойидан 2020 йил сентябрь ойига қадар “Toza hudud” ДУК Фурқат туман филиалида раҳбар лавозимида ишлагани, ҳозирда аниқ ёдида йўқлиги, лекин шу даврда вазифасидан озод қилинган вақтда бир неча ой бошқа шахс раҳбарлик қилгани ва ўзи раҳбарлик вазифасига қайта тайинланганидан сўнг филиал биносида янги олиб келинган 4 дона контейнерларни кўриб, уларни тегишли жойларга тарқатишгани, одатда контейнерлар бирор муассаса ёки маҳалла ҳудудига қўйилишини раҳбар ҳал қилиши, лекин бу ҳақда бирор буйруқ ёки фармойиш қабул қилинмагани, судда кўрсатилган 6 дона контейнерлар етказиб берилгани ҳақидаги 2020 йил 19 июлдаги 351-сонли юк хатидаги имзо унга тегишли эмаслиги, ушбу имзо кимга тегишли бўлиши мумкинлигини ҳам билмаслиги, мазкур контейнерлар аслида филиалга олиб келинган ёки олиб келинмаганини билмаслиги ҳақида кўрсатув берди. Риштон туман филиали ҳисобчиси М.Мамажонов тушунтириш хатида, филиалда мавжуд 48 та контейнерлардан текширув вақтида 7 донасини кўрсатиб бера олмаганини, дастлабки терговдаги кўрсатувларида эса 2020 йил 23 декабрдаги 619-сонли юк хати билан кирим қилинган 3 дона, 2020 йил 18 сентябрдаги 430-сонли юк хати билан кирим қилинган 4 дона, жами 14.495.000 сўмлик контейнерлар мавжуд эмаслиги аниқлангани, текширув тамомланганидан сўнг 430-сонли юк хати билан берилган 1 та контейнер ТИФ Миллийбанк Риштон филиалига, 2 таси эса Риштон тумани Бўжай МФЙ ҳудудига қўйилгани аниқлангани, қолган 9.845.000 сўм камомадни бир кун ичида қоплаб беришини билдирган; М.Мамажонов томонидан мазкур ҳолат бўйича 9.845.000 сўм пуллар 2022 йил 25 февралдаги тўлов квитанцияси орқали Фарғона вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига тўлаб қўйилган (и.в. 25-жилд, 53); Гувоҳ М.Мамажонова тафтиш инстанцияси судида, текширув вақтида етти дона контейнер йўқлиги аниқланиб, тергов давомида уч дона контейнер топилгани, тўрт дона контейнер камомади аниқлангани, тергов вақтида камомадни ўзи бартараф қилгани, ҳақиқатдан ҳам ДУК томонидан берилган барча контейнерларни тўлиқ қабул қилиб олгани ҳақида кўрсатув берди. Фарғона туман филиали иш юритувчиси М.Исмоилова тушунтириш хати ва дастлабки терговда, 2020 йил 31 октябрдаги юк хатига канцелярия моллари учун ўзи имзо қўйгани, икки дона қалам ва клей олгани, лекин 10 дона контейнерларни олмагани ҳақида; тафтиш инстанцияси судида эса, 2019 йил июнь ойидан 2021 йил сентябрь ойига қадар “Toza hudud” ДУК Фарғона туман филиалида иш юритувчи бўлиб ишлагани, мазкур жиноят иши бўйича контейнерлар юзасидан аниқланган камомадга алоқаси йўқлиги, 2020 йил 31 октябрдаги юк хатига қўйилган имзо ўзига тегишли экани, лекин корхона омборчиси М.Насриддинов канцелярия моллари деб кўрсатилган, лекин сони ва тури кўрсатилмаган юк хатига имзо қўйдириб, бир нечта канцтоварларни бергани, аслида мазкур юк хати канцелярия моллари учун берилгани, контейнерлар ҳақида ёзилмагани ва кейинчалик 10 дона 27.650.000 сўмлик контейнерлар ҳақида нотўғри маълумот киритиб қўйилгани ҳақида кўрсатув берди. Бағдод туман филиали муҳандиси Б.Зиятов тушунтириш хати ва дастлабки терговда, 2020 йил 5 сентябрдаги 5-сонли юк хатидаги имзолар унга тегишли эмаслиги, 2 дона контейнерлар берилмагани ҳақида; тафтиш инстанцияси судида эса, 2017-2021 йиллар давомида “Toza hudud” ДУК Бувайда туман филиалида инженер бўлиб ишлагани, 2020 йилда ўзи олти дона контейнерларни икки бўлиб олгани, яъни дастлаб тўрт дона, сўнг яна икки дона, жами олти дона контейнерни ўзи қабул қилиб олгани ва шартнома асосида жойларга тарқатгани, текширув ва тергов вақтида яхши тушунмагани сабабли икки дона олмагани ҳақида айтгани, чунки олти дона контейнердан ташқари яна икки дона контейнер олмаганини назарда тутгани ҳақида кўрсатув берди. Учкўприк туман филиали муҳандиси С.Тўйчиев тушунтириш хатида, 2020 йил 30 июлдаги 355-сонли юк хатига асосан 17 дона, 2020 йил 30 сентябрдаги 436-сонли юк хатига асосан 10 дона контейнерлар аслида берилмагани, юк хатларидан имзолар ўзиники эмаслигини билдирган бўлса-да, тергов органи мазкур юк хатини аслини олиш ҳамда суд-хатшунослик экспертизаси тайинлаш орқали ундаги фамилия ва исми кўрсатилмаган ҳолда қўйилган имзо ким томонидан бажарилганини аниқлаш чораларини кўрмаган; Гувоҳ С.Тўйчиев тафтиш инстанцияси судида, 2017-2021 йилларда “Toza hudud” ДУК Учкўприк туман филиалида муҳандис лавозимида ишлагани, суд мажлисида кўрсатилган 355-сонли юк хатидаги имзо ўзига тегишли эмаслиги, 436-сонли юк хатидаги имзо эса ўзига тегишли экани, 2020 йил 30 сентябрдаги 436-сонли юк хатига асосан 10 дона контейнерларни қабул қилиб олиб, раҳбарият томонидан белгиланган жойларга ўрнатилгани, текширув вақтида ДУК биносига чақиртирилганда, унга юк хатини кўрсатишиб, фақат имзо ҳақида сўрашгани, шунда имзо ўзига тегишли эмаслиги ҳақида айтгани, бироқ контейнер ҳақида сўрашмагани, ишдан чиқиб кетишида ҳам контейнер бўйича камомад аниқланмагани ҳақида кўрсатув берди. Ёзёвон туман филиали муҳандиси Л.Умирзаков терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида сўроқ қилинмаган бўлса-да, тафтиш инстанцияси судида, 2017-2021 йилларда “Toza hudud” ДУК Ёзёвон туман филиалида муҳандис лавозимида ишлагани, 2020 йил сентябрь ойида ДУК томонидан ажратилган 4 дона контейнерни ўзи қабул қилиб олиб, шартнома асосида жойларга тарқатгани, текширув ёки терговга чақиртирилмагани, суд мажлисида кўрсатилган 2020 йил 18 сентябрдаги 422-сонли юк хатидаги имзо ўзига тегишли экани, контейнерларни ДУК биносига борганда қабул қилиб олиб, юк автомашинасида олиб келгани ва болалар лагери, ИИБ биноси, прокуратура ва 3-мактаб яқинидаги кўп қаватли уй олдига биттадан ўрнатгани, агар контейнерларни саноқдан ўтказиш давомида чақиртирилган бўлганида мазкур контейнерларни турган жойини кўрсатиб берган бўлиши мумкин бўлгани ҳақида кўрсатув берди. Тошлоқ туман филиали муҳандиси М.Ахунов терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида сўроқ қилинмаган бўлса-да, тафтиш инстанцияси судида, 2020-2021 йиллари “Toza hudud” ДУК Қўштепа туман филиалида муҳандис лавозимида ишлагани, суд мажлисида кўрсатилган 2020 йил 30 сентябрдаги 433-сонли юк хатидаги имзолар унга тегишли эмаслиги, лекин ўша вақтда ДУК ходими М.Насритдинов Қўштепа туманидаги цехдан контейнер олиб кетишини айтганида, филиал ҳайдовчиси билан бирга бориб, олти дона контейнерларни юклаб олиб келгани ва шартнома асосида туман марказига учта, “Тошлоқ шифо мўъжизаси” клиникаси ва “Қақир” қишлоғидаги клиника олдига ва ширинликлар савдо дўкони олдига биттадан контейнерларни жойлаштиргани, ўша вақтда ҳеч ким юк хатига имзо қўйиб беришини сўрамагани ҳақида кўрсатув берди. Олтиариқ туман филиали муҳандиси Б.Ибрагимов терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида сўроқ қилинмаган бўлса-да, тафтиш инстанцияси судида, 2017-2021 йилда “Toza hudud” ДУК Олтиариқ туман филиалида муҳандис вазифасида ишлагани, 2020 йилда олти дона контейнерларни қабул қилиб олгани, суд мажлисида кўрсатилган 2020 йил 29 октябрдаги 487-сонли юк хатидаги имзолар ўзига тегишли экани, текширув ёки терговга чақиртирилмагани, агар контейнерларни саноқдан ўтказиш давомида чақиртирилган бўлганида мазкур контейнерларни турган жойини кўрсатиб берган бўлиши мумкин бўлгани ҳақида кўрсатув берди. Олий суд Пленумининг 2004 йил 21 майдаги “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли қарори 5-бандида, қонунга кўра, ҳукм тахминларга асосланиши мумкин эмаслиги, шу туфайли моддий қимматликлар камомади фактининг ўзи, агар унинг сабаблари тергов ва суд томонидан аниқланмаган бўлса, талон-торож қилиш жинояти сифатида баҳоланиши мумкин эмаслиги, шахсни ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (ЖК 167-моддаси) айбдор деб топиш учун бу мулк айбдор томонидан ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига қаратилганлигини тасдиқловчи аниқ фактларга асосланмоқ зарурлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2013 йил 27 сентябрдаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармаси томонидан тафтиш ва текширишларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 55-бандида, назорат объектининг молиявий фаолияти ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқланмаган турли хил хулосалар, тахминлар ҳамда назорат объекти мансабдор шахслари тергов органларига берган кўрсатмалардаги маълумотларни далолатномага киритилишига ҳамда назорат объекти мансабдор ва моддий-жавобгар шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга, хатти-ҳаракатлари, мақсад ва режаларини баҳолашга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган. Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди, ўтказилган текширишда аниқланган камомадлар айнан “Toza hudud” ДУК молиявий фаолияти ҳақидаги ҳужжатлар билан тасдиқланмаган турли хил, бир-бирига зид хулосалар, тахминлар ҳамда тасдиқланмаган кўрсатмалардаги маълумотларга асосланганлиги, текширув натижалари номаълум манбадан олинган тахминларга асосланган деб топиб, Х.ХХХнинг зиммасидан сохта юк хатлари расмийлаштиришиб, 2020 йил 21 апрелдаги 3-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 17 дона, жами 91.245.000 сўмлик ҳамда 2020 йил 30 декабрдаги 1-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 27 дона, жами 74.655.000 сўмлик чиқинди контейнерларини ўзлаштириш, шунингдек корхона ҳисобидан “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖга ўтказиб берилган 3.442.000 сўм пул маблағлари ҳужжатларда етказиб берилганлиги кўрсатилган товарларга нисбатан кўп ўтказиб берилганлиги эпизодларини чиқаришни; Х.ХХХнинг бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан 2020 йил 15 февралдаги 2-сонли ҳисоб фактурага асосан етказиб берилган 20 дона ҳар бирининг баҳоси 1.650.000 сўмдан бўлган жами 33.000.000 сўмлик чиқинди контейнерларини туман (шаҳар) филиалларига етказиб берилишини таъминламасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликдан иборат жиноий ҳаракатларини ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандидан ушбу модда 2-қисми “в,г” бандларига қайта квалификация қилишни, тафтиш тартибидаги шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 70-моддасида, жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкинлиги; ЖПКнинг 463-моддасида, суд ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотса ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли бўлмай қолса жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқариши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 2-бандида, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги; 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли қарори 19-бандида, тафтиш инстанцияси суди ЖКнинг 70-72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, маҳкумни жазодан озод қилишга ҳақли эканлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Шу сабабли, тафтиш инстанцияси суди, Х.ХХХнинг шахсини, судланмаганини, пенсия ёшига етганини, иш бўйича етказилган зарар тўлиқ қопланганини инобатга олиб, у намунали хулқи билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотган деб эътироф этиб, уни жазодан озод қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 5214, 5216-моддаларига асосланиб, тафтиш инстанцияси суди ажрим қилди: Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳукми ҳамда Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2023 йил 22 сентябрдаги ажримининг Абдуллаев Эркинжон Маматовичга оид қисми ўзгартирилсин. Абдуллаев Эркинжон Маматовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан тайинланган жазолар бекор қилинсин. Абдуллаев Эркинжон Маматовичнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандидан шу модда 2-қисми “в,г” бандларига қайта квалификация қилинсин. Абдуллаев Эркинжон Маматович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Шикоят қисман қаноатлантирилсин. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест берилиши мумкин. Раислик қилувчи Б.Вахобов Ҳайъат судьялари Б.Мамажонов Р.Зарипов 10 Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари /имзо/ /имзо/ /имзо/ Б.Вахобов Б.Мамажонов Р.Зарипов Р.Зарипов