← Назад
Решение #767606 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 211 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: +998 74 232 35 41,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака туман
4-1702-2202/885-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий судининг судья С.С.Юлдашев раислигида,
У.Қамбаралиевнинг котиблигида, Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси,
қарздор “SABZAVOT EXPORT” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган
ишни, даъвогар вакили Д.Юлдашев (ишончнома асосида), учинчи шахс
Мархамат туман қишлоқ хўжалиги вакили Ш.Тўйчиев (ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгар иштирокисиз, Асака туман давлат солиқ инспекцияси
биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) судга аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор “SABZAVOT
EXPORT” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан Мархамат туман қишлоқ
хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Аниқланишича, қарздор Мархамат туман ҳокимлиги ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясидан
29.12.2018 йил куни №659567-сон тартиб рақам билан давлат рўйҳатидан
ўтказилган. Таъсис хужжатларига кўра, қарздорнинг юридик манзили:
Мархамат тумани, Машъал массиви деб белгиланган. Қарздор жамият бошлиғи
Мансиров Абдумалик Сиддиқович.
Аризачи қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини тахлил қилганда,
бугунги кун ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат
бюджети олдида умумий қиймати 16.331.426.955 сўм қарздорлик мавжудлиги,
қарздор фаолият олиб бормай, солиқ қарздорлигини тўламасдан
келаётганлиги аниқланган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини молмулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси
Мархамат туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ инспекцияси
қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан
мурожаат қилган.
Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили ариза талабини қувватлади,
қарздорнинг 16.331.426.955 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб,
қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни, қарздорга нисбатан
тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Учинчи шахс Мархамат туман қишлоқ хўжалиги вакили суд мажлисида,
Марҳамат тумани хокимининг 2019 йил 30 октябрь кунги №2991-Қ-сонли
қарорига асосан Марҳамат тумани, Машъал массивидаги “SABZAVOT EXPORT”
фермер хўжалигининг жами 44,0 гектар ер майдони туман захира ер фондига
қайтарилиб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор
қилинганлигини билдириб, бу ҳақида маълумотнома ва туман хокимининг
қарорини тақдим қилди.
Қарздор манзилига суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими
юборилиб, тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида
иштирок этмади ва ўз эътирозларини билдирмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларига мувофиқ, ишни қарздор
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, солиқ инспекцияси вакилининг аризани қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириб,
қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топишни ва тугатишга доир иш
очишни лозим деб ҳисоблайди.
Чунки, қарздор уч ойдан ортиқ муддат давомида солиқ қарздорлигини
тўламасдан келмоқда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат
бюджети олдидаги қарздорлигининг умумий қиймати 16.331.426.955 сўмни
ташкил этади. Солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарз жавобгарнинг молмулки мавжуд эмаслиги сабабли тўланмасдан келган.
Қарздорнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган қарзини молмулкига қаратиш тўғрисидаги аризачининг солиқ қарзни қарздорнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги чиқарилган қарорлари Мажбурий ижро бюроси
Асака туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
40-моддаси 3-қисмига асосан қайтарган.
Бундан ташқари, Марҳамат тумани хокимининг 2019 йил 30 октябрь
кунги №2991-Қ-сонли қарорига асосан Марҳамат тумани, Машъал массивидаги
“SABZAVOT EXPORT” фермер хўжалигининг жами 44,0 гектар ер майдони туман
захира ер фондига қайтарилган ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси бекор қилинган.
Демак, қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этиш учун
асослар мавжуд.
Зеро, ИПКнинг 211-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик
соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор,
кредиторлар
ва
бошқа
манфаатдор
шахслар
қарздорни
тўловга
қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни(бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра, агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб
кетган бўлса, вақтинча тўловга қобилиятсизлик ва доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг
52-моддаси
биринчи
қисмига
асосан,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига биноан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қонуннинг 242-моддасига мувофиқ, суд ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган
кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартибтаомиллари қўлланилмайди.Суднинг қарори ваколатли давлат органига
юборилади, бу орган мазкур қарор олинган кундан эътиборан бир ҳафталик
муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига номзодни тақдим этади.Тугатиш
бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган
қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар
хабарномани олган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тугатиш
бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиши мумкин. Тугатиш
бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда
суд
мазкур
бошқарувчининг
илтимосномасига
кўра
тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда
тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин.
Суд бошқарувчилари ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими
томонидан 4-тоифали суд бошқарувчиси Имомалиев Султонмурод Усмонали
ўғли тавсия этилган, С.Имомалиевга нисбатан тугатиш бошқарувчилигига
тайинлашга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсизлик деб топишни, унга
нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 4-тоифали
суд бошқарувчиси Имомалиев Султонмурод Усмонали ўғлини тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим деб топди.
Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб
рақамлари бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик
фаолиятини тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда
ундириш
чораларини
кўриш,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги
ҳақида хулоса тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини
2023 йил 3 январь кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди.
Суд даъвогарнинг даьво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича ташкилотлар ва фуқароларни тўловга
қобилиятсизлик деб топиш тўғрисидаги аризалардан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг уч баробари миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 52, 241, 242-моддаларини, Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 180, 186, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Ариза қаноатлантирилсин.
2. “SABZAVOT EXPORT” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсизлик деб
топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш очилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Имомалиев Султонмурод Усмонали ўғли
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
-қарздорни тўловга қобилиятсизлик деб топилганлиги тўғрисида расмий
матбуотда 10 кун ичида эълон бериш;
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- 10 кун);
-кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат1 ой);
-қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш
(муддат- 3 кун);
-кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиш (тугатиш ишлари давомида);
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш
ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- 1 ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини сақлашга топшириш (тугатиш ишлари якуни бўйича);
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да
кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва
бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда
тақдим қилиш (муддат- 1 ой);
- кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда қондириш ва
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунида
назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- ҳар ойнинг охирги ҳафтаси жума кунида туманлараро иқтисодий судига
жорий ҳисоботларни тақдим этиб бориш, 3 ой муддатда тугатиш ишлари
якуний ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин.
Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида қонунни бузиш ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) юзасидан тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши
мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
“SABZAVOT EXPORT” фермер хўжалиги ҳисобидан:
Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига 900.000 сўм давлат божи;
- Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.Юлдашев