← Назад
Решение #767609 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
NAMANGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
160133, Namangan shahri,
Nodim Namangoniy ko’chasi, 20a
160133, Namangan city,
Nodim Namangoniy street, 20a
е-mail: i.namangan.t@sud.uz
Tel: (+99869) 227-79-93, Fax: (+99869) 227-76-14
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2022 йил 3 октябрь
№4-1601-2202/4306
Наманган туманлараро иқтисодий иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ФФФ” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар ҚҚҚ фермер хўжалигидан 7532000 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш
ҳақида ҳал қилув қарори чиқариб бериш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
Б.Қўзиев (ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ФФФ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҚҚҚ фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 7532000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва Палата вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни жавобгар ва
Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида фьючерс шартномаси имзоланган, унга кўра даъвогар
жавобгарга бошоқли дон етиштириш учун уруғлик дон билан таъминлаш, етиштирилган
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган, жавобгар эса
етиштирилган маҳсулотни даъвогарга топшириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандида жавобгар маҳсулотни фьючерс шартномасида
белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган
тақдирда, даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима
тўлашлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бўйича белгиланганидан кам
маҳсулот топширилганлиги сабабли 4.1-бандидан келиб чиқиб, маҳсулот қийматининг 30
фоизи, яъни 7532000 сўмни ташкил қилган.
1
ФКнинг 261-моддасига биринчи қисмига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади; иккинчи қисмига асосан эса, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади.
Ундириш сўралган жарима шартнома бўйича асосли ва тўғри ҳисобланган,
даъвогар уни жавобгардан ундиришга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 2бандида “...Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”
деб, Пленум қарорининг 4-бандида эса “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли”, деб тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, уларнинг мулкий аҳволи, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан 2000000 сўм
миқдорида жарима ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 112, 118, 128, 170, 176-179, 186моддасига амал қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
ҚҚҚ фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ФФФ” фермер хўжалиги фойдасига
2000000 сўм жарима ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ҚҚҚ фермер хўжалиги ҳисобидан бюджетга 300000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
2